Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/4048 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cdfa1733-00be-4204-b1b6-753c2dbf6b1f Claim ID PDF Hash c3bb75661a55daff... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 223-моддаси ФКнинг 223 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2003-2501/4048-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 11 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХ вакили ХХХ(ишончнома асосида), ХХХ вакили (раҳбар) ХХ иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 12 492 968,84 сўм асосий қарз, 3 180 247,99 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 12 492 968,84 сўм асосий қарз, 3 180 247,99 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар қарздорликни қисман бартараф этганлигини билдириб, бу ҳақидаги маълумотномани судга тақдим қилди ҳамда даъвони қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили асосий қарздорлик тўлаб берилганини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда ушбу низо тарафлар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 январда электр энергиясидан фойдаланиш юзасидан 100219-сонли шартнома имзоланган. ФКнинг 223-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 1-бандига кўра, “корхона” (даъвогар) “истеъмолчи” (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.6-бандига кўра, истеъмолчи келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин энергиянинг шартномавий миқдори қиймати учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга шартномада кўрсатилган миқдорда электр энергиясини етказиб берган. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаслиги яъни, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 12 492 968,84 сўм қарздорлик келиб чиққан. Қарздорликни тўлаш юзасидан даъвогар юборган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, 12 492 968,84 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ҳамда судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, жавобгарнинг фойдаланилган электр энергиясидан 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатида 12 492 968,84 сўм асосий қарздорлиги мавжуд бўлган ва 2025 йил 11 декабрь ҳолатида мазкур қарздорлик тўлиқ бартараф этилган. Шу сабабли асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилиш рад этилиши керак. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 3 180 247,99 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.12-банди тўртинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойидан кейинги календар ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ҳамда тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 24 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган) инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пенянинг асосли қисмини 480 000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, тарафлар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 223, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан: - даъвогар ХХХга 480 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.Набиев