Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2503/8978 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый DIS OVERY SELLERS
Source ID 8a45c392-02ec-4963-9b53-c344427ef586 Claim ID PDF Hash 0c6f8c8061be4f30... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
ИПКнинг 221-моддаси ИПКнинг 221 law
онуни 25-моддаси онуни 25 law
онун 47-моддаси онун 47 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 8 226 символов
4-1901-2503/8978-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 11 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоилов котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “DIS OVERY SELLERS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 18 750 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили А.Рўзиев иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “DIS OVERY SELLERS” МЧЖ (кейинги ўринларда - жавобгар)га реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун 18 750 000 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили суд жараёнида жавобгар вакили жаримани тўлиқ тўлаб берганлигини маълум қилиб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд, ишда қатнашувчи тарафнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар томонидан 20.03.2025 йилдаги 98-АҒ-сонли буйруғига асосан жавобгар фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этилиши аҳволи юзасидан Термиз шаҳар, Дўстлик маҳалласи, А,Темур кўчасида жойлашган “G r nt S vd m jmu si”нинг олд (том усти ва ойнасида) жойлашган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимлилар билан белгиланган тартибда шартномлаар имзоланмасдан ноқонуий жойлаштирилганлиги ҳолати аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан жавобгарга нисбатан аризачи томонидан 04.04.2025 йилда 2-19-2025/37-сонли иш қўзғатилиб, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 йилдаги 104-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган “Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари бузилган деб топилган. Мазкур қарорга мувофиқ, Қонуннинг 47-моддаси 4-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима қўлланилган ҳамда шу санада жавобгарга келгусида қонунчилик талабларига риоя этиш, қўлланилган жаримани белгиланган тартибда жорий йил 22 апрель санасига қадар тўлаш тавсия этилган кўрсатма юборилган. Бироқ, жавобгар кўрсатма талабларини бажармасдан, қўлланилган молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлаш чораларини кўрмаганлиги боис, аризачи судга ариза киритиб, жавобгарга нисбатан 18 750 000 сўм миқдоридаги молиявий жаримани ундиришни сўраган. ИПКнинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 йилдаги 104-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган “Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 13-бандига кўра, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: реклама жойининг паспорти; техник хавфсизлик талабларига мувофиқ ўрнатилганлиги ҳақида тегишли лицензияга эга бўлган ваколатли ташкилотнинг жорий йилдаги хулосаси мавжуд бўлганда. Ушбу низомнинг 99-бандига кўра, низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 25-моддаси мазмунига биноан юридик ёки жисмоний шахслар ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон аукцион якунларига кўра ер участкаларидаги реклама жойининг паспортини ўн йил муддатга, давлат мулки бўлган бинолардаги ва иншоотлардаги реклама жойининг паспортини эса беш йил муддатга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Юридик ёки жисмоний шахслар хусусийлаштирилган ер участкаларидаги, шунингдек хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги реклама жойининг паспортини хусусийлаштирилган ер участкаларининг, биноларнинг ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган шартномалар асосида олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда реклама жойининг паспорти ушбу шартномаларда белгиланган муддатга берилади, бироқ бу муддат ўн йилдан ошиши мумкин эмас. Ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) давлат мулки бўлган ер участкасига ўрнатиш учун реклама жойининг паспорти эгасига тегишли ер участкаси ижара ҳуқуқи асосида берилади, давлат мулки бўлган бинога ёки иншоотга ташқи реклама ва ахборот объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун эса реклама жойи паспортининг эгаси билан ижара шартномаси тузилади. Мазкур Қонун 47-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига биноан, энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Рекламага оид фаолият субъектлари бўлган юридик шахслар реклама тўғрисидаги қонунчилик соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган тақдирда молиявий санкцияларни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади, низо мавжуд бўлган тақдирда эса молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади. Даъвогар томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномасига кўра, жавобгар жаримани ихтиёрий равишда тўлаб берилганлигини маълум бўлган. Шунга кўра, суд аризачининг аризачини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Мазкур қонун нормаларидан келиб чиқиб, суд давлат божи ундирмасликни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 215, 220, 222моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “DIS OVERY SELLERS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “DIS OVERY SELLERS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Тарафларнинг давлат божи тўлашдан озод эканлиги инобатга олинсин ҳамда иш бўйича давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қарори 10 кундан кейин қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, унинг суд харажатини ундириш қисми бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф унинг устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиши (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья Ж.Ачилов