Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/21463 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7a19159a-9b8f-4761-96c6-530f70c874c9 Claim ID PDF Hash 8d24db7ccec804d1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/21463-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри декабрь 2025 йил 11 Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ю.Абдураззақова (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “А” МЧЖнинг манфаатида жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 6885847,20 сўм асосий қарз, 1652580 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “А” МЧЖ манфаатида (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 6885847,20 сўм асосий қарз, 1652580 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини, даъво судга тақдим этилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 11 июлдаги 3013-сонли шартномага асосан жавобгар олдиндан маҳсулот қийматининг 50 фоиз тўловини амалга ошириши, қолган тўловларни эса маҳсулот етказиб берилгандан сўнг 30 календарь кун ичида амалга ошириши, даъвогар корхона эса аванс тўловлари келиб тушгандан сўнг 5 банк куни ичида дори воситаларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 11 декабрь куни ҳолатига ҳисоб-фактураларга асосан жами 14815847,20 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар корхона томонидан жами 9930000 сўм тўловлар амалга оширилган. Жавобгар корхона томонидан олинган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 4885847,20 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар вакили тақдим этган ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг 2025 йил 11 декабрь куни ҳолатига 4885847,20 сўм қарздорлиги мавжуд. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 4885847,20 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 1652580 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.3-бандига кўра мажбуриятлар бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган. Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан жами 1652580 сўм пеня ҳисобланган. Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бўйича олдиндан тўловларни амалга оширганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан шартнома шартларининг бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда, Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаган ҳолда, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни ва 500000 сўм ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4885847,20 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан 412000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “А” МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» МЧЖдан 4885847,20 сўм асосий қарз, 500000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан 412000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов