Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/20705 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b5c5bcad-04e5-496d-9b32-684debd31cff Claim ID PDF Hash 9ec4cbb7b7ff8b34... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 333-моддаси нинг 333 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
онунининг 16-моддаси онуни 16 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/20705-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг котиблигида, Фарғона шаҳар прокуратурасидан О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили – Ш.Умаров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Абдурахмонов, Р.Хомидов (ишончномага асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар – «*********************************» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – ********************************* ҳисобидан 112 492 800 сўм қайта ҳисоб қилинган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар – «*********************************» акциядорлик жамияти манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – ********************************* ҳисобидан 112 492 800 сўм қайта ҳисоб қилинган суммани ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Фарғона вилоят Молия ва иқтисодиёт бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган. Палата даъво аризаси тақдим этишда ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган, шу сабабли суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида прокурор иш бўйича фикр билдириб, тарафлар ўртасида шартнома мавжудлиги, ушбу шартномада даъвогар ҳар ойда мониторинг ишларини амалга ошириш кераклиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, суддан ҳисобланган суммани 28 кун миқдорини ундиришни, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари даъво аризаси бўйича эътироз билдириб, сувга ноқонуний уланмаганлигини, тўловларни ўз вақтида тўлаб келинганлигини, зарар жудаям юқори ҳисобланганлигини билдиришиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўрадилар. Учинчи шахслардан суд мажлисига вакиллар келмади. Улар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги боис, суд уларнинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этган прокурор ва даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатма ва тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар билан ********************************* ўртасида 2025 йил 5 май куни 351-сонли шартнома тузилган. Даъвогар вакиллари томонидан 2025 йил 28 май куни жавобгарнинг *********************************га қарашли Фарғона шаҳар “Дўстлик” МФЙ А.Навоий ва Аэропорт кўчалари кесишмасида жойлашган Хиёбон ва мусиқали фавворада ичимлик сув таъминоти ва оқова сув ҳизматларидан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш жараёнида, сув хисоблагичдан ташқари диаметри 20 мм.ли тармоқ орқали ичимлик сув тармоғига уланиб олинганлиги аниқланиб, ҳолат юзасидан 00254-сонли далолатнома расмийлаштирилган ҳамда ушбу далолатномага асосан, 12 ой муддатга 112 492 800 сўм етказилган зарар ҳисоб-китоб қилиниб, далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиши билан бирга қоидабузарлик аниқланган 2024 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 194-сонли қарори 87-банди бўйича сув сарфи ҳисоб-китоб қилинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 2025 йил 5 май куни тузилган шартноманинг 3.4-бандида таъминотчининг мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, таъминотчи сув таъминоти ва оқава сувни чиқариб юбориш юзасидан шартнома шартларини бажариши, ичимлик ва оқава сув тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан кейин матнда – “Қоидалар”)нинг 78бандига кўра, сув қувурлари — канализация хўжалиги (ИСКХ) ташкилоти вакили сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини қайд этиш вақтида истеъмолчи ҳудудидаги ва унга тегишли барча сувни ҳисобга олиш асбоблари, зулфин, гидрант ва бошқа сув узатиш қурилмаларидаги пломбаларнинг борлиги ва бутлигини текшириши шарт. Қоидаларнинг 124-бандига асосан, II ва III гуруҳ истеъмолчиси ИСКХ ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун жавоб беради. Сувни ҳисобга олиш объектида ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати мавжудлиги, оралиқ назорат даври мавжуд бўлмаганлиги сабабли жавобгар объектига 12 ой муддатга ҳисоб-китоб амалга оширилган. Қоидаларнинг 87-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори қуйидагича аниқланади: б) II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан амалга оширилади: , бунда: М - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи коэффициенти; F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички диаметр бўйича), кв. м; g - 9,8 м/кв. секунд га тенг бўлган эркин тушиш тезлиги; Н - сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги сувнинг бир метрдаги босими; t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги вақт. ИПКнинг 66-моддасига асосан, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобга кўра, мазкур ҳолат бўйича қоидабузарлик аниқланган вақтдан формулага кўра 12 ой учун 112 492 800 сўм зарар ҳисобланган ва ушбу зарар суммасини жавобгардан ундириш сўралган. Суд ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда оқава сув хизматларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлимига қайта ўрганиш учун ажрим чиқарган. Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ва сотишни мувофиқлаштириш ҳамда оқава сув хизматларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июл кунги ЎРҚ784 сонли қонунининг 16-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июл кунги 194-сонли қарори 2-иловасининг 76-78 бандларига асосан, сув таъминот ташкилоти томонидан ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, етказилган зарар ҳисобини “*********************************” АЖ Фарғона шаҳар бўлими ҳодимлари томонидан 2025 йил 30 апрел куни расмийлаштирилган 1830-сонли ҳисоб-фактура ва 2025 йил 28 май кунги ичимлик сув тармоғига сув хисоблагичдан ташқари тармоқ орқали уланиб олинганлиги юзасидадан расмийлаштирилган далолатномани инобатга олиб, 28 кунга ҳисобланиши тавсия қилган. ФК 335-моддасига кўра, Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Шу боис суд ҳисобланган зарар суммасини адолатли миқдорини белгилаб, 28 кун доирасида асосли деб ҳисоблайди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 112 492 800 сўм қайта ҳисоб қилинган сумма ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 8 749 440 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни, талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топди. Бу ҳолатда суд даъвогар «*********************************» масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ********************************* томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоида талаблари қандай даражада бажарилаётганлиги ҳолатларини ўрганиш, йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига хусусий ажрим киритишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – «*********************************» акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. ********************************* ҳисобидан «*********************************» АЖ фойдасига 8 749 440 сўм қайта ҳисоб қилинган сумма ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: даъвогар «*********************************» акциядорлик жамиятидан 2 074 867,2 сўм давлат божи; жавобгар ********************************* ҳисобидан 174 988,8 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья С.Махмудова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2025 йил 11 декабрь 4-1501-2502/20705-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг котиблигида, Фарғона шаҳар прокуратурасидан О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили – Ш.Умаров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Абдурахмонов, Р.Хомидов (ишончномага асосан)лар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси даъвогар – «*********************************» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – ********************************* ҳисобидан 112 492 800 сўм қайта ҳисоб қилинган суммани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – «*********************************» акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. ********************************* ҳисобидан «*********************************» АЖ фойдасига 8 749 440 сўм қайта ҳисоб қилинган сумма ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Республика бюджетига: даъвогар «*********************************» акциядорлик жамиятидан 2 074 867,2 сўм давлат божи; жавобгар ********************************* ҳисобидан 174 988,8 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья С.Махмудова