← Назад
Решение #2835638 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/13524-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар АААААААААнинг
жавобгар ББББББББ ҳисобидан жами 82 600 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
У.Самижонов, даъвогар вакили У.Сатторов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари
О.Мирзакаримов, вакили И.Шамирбаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида
суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 9 ноябрда Янгиқўрғон туманида
жойлашган “Шарқ-Юлдузи КНК” насос станциясини давлат-хусусий шериклик
шартлари асосида эксплуатация қилиш тўғрисида битим тузилган.
Давлат молиявий назорат инспекциясининг Наманган вилоят бошқармаси
томонидан давлат хусусий шерикчилик битимларига асосан насос станцияларининг
электр энергияси учун тўловларнинг амалга оширилиши юзасидан 2021 йил
1 январдан 2024 йил 1 июнгача бўлган даврдаги бюджетдан ажратилган
маблағларнинг тўғри сарфланиши ҳолатини ўрганиш натижаси бўйича 2024 йил
27 августда тузилган маълумотномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга
электр энергияси учун 2022 йилда 31 300 000 сўм, 2023 йилда 51 300 000 сўм, жами
82 600 000 сўм ортиқча тўланганлиги аниқланган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан ортиқча тўланган жами 82 600 000 сўмни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили Давлат молиявий назорат инспекциясининг
Наманган вилоят бошқармаси томонидан 2024 йил август ойида ўтказилган
текширишда жавобгарга электр энергияси учун ортиқча тўловлар ўтказиб
юборилганлиги аниқланганлигини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил июн ойида берган хатида жавобгарга электр энергияси ҳақи тўғри
тўланганлиги баён этилганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Жавобгар раҳбари ва вакили суд муҳокамасида даъво асоссиз эканлигини,
электр энергияси учун ҳақ даъвогар томонидан ортиқча тўланмаганлигини, бу ҳолат
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хати ҳамда Ҳарбий прокуратура
терговчисининг қарори билан тасдиқланганлигини билдириб, даъвони рад этишни
сўрадилар.
Ишда иштирок этувчи прокурор суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб этилган “ ududi
l ktr t rm ql ri”
акциядорлик жамияти, Наманган вилояти Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси
ҳамда Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисига келмади.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, ишда иштирок этувчи
прокурор фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 9 ноябрда
Янгиқўрғон туманида жойлашган “Шарқ-Юлдузи КНК” насос станциясини давлатхусусий шериклик шартлари асосида эксплуатация қилиш тўғрисида битим тузилган.
Битим Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий
шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан 2021 йил 13 ноябрда
ДХШ/144-2021-сонли рақам билан рўйхатга олинган.
Битимнинг 1.1-бандида битимнинг предмети бўлиб, Янгиқўрғон туманида
жойлашган “Шарқ-Юлдузи КНК” насос станциясини эксплуатация қилиш, эгалик
қилиш, модернизациялаш ва электр энергиясини иқтисод қилиш ҳисобланиши
назарда тутилган.
Битимнинг 2.1-бандида “Шарқ-Юлдузи КНК” насос станциясини давлатхусусий шерикчилик шартлари асосида бошқариш лойиҳаси харажатларининг
умумий қиймати 8 077,8 млн. сўм этиб белгиланган.
Насос станциясини ДХШ асосида эксплутация қилиш, модернизациялаш билан
боғлиқ харажатлар мазкур битимга асосан 1-иловадаги молиялаштириш графигига
мувофиқ 20 йил муддатга давлат шериги томонидан молиялаштирилиши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 майдаги
257-сонли қарорида давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари
учун 1 кВт.соат электр энергиясининг нархи 800 сўм этиб, қолган ҳолларда
450 сўмдан тўланиши белгиланган.
Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи
энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида” 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарори асосида 2023 йил
1 октябрдан бошлаб бюджет ташкилотлари, шунингдек насос станциялари истеъмол
қиладиган электр энергиясининг давлат бюджетидан молиялаштириладиган қисми
учун 1 кВт.соат электр энергияси нархи 1000 сўм, қолган истеъмолчилар учун
900 сўм этиб белгиланган.
Сув ҳўжалиги вазирлиги ва вилоятлар кластер корхоналари ўртасида давлат
хусусий шерикчилик битимларига асосан насос станцияларининг электр энергияси
учун тўловларнинг 2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 июлгача тўғри амалга оширилиши
юзасидан ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармалари томонидан ўтказилган
ўрганишда аниқланган молиявий хато ва камчилик натижалари юзасидан
умумлаштирилган маълумотномага кўра даъвогар томонидан жавобгарнинг электр
энергияси истеъмоли учун 2022 йилда 31 300 000 сўм, 2023 йилда 51 300 000 сўм
бюджет маблағлари ортиқча тўлаб юборилганлиги ва молиявий хатоликларга йўл
қўйилганлиги аниқланган.
Судга тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2025 йил 16 июндаги 04/29-133-сонли (ХДФУ) хатида бюджетдан молиялаштириладиган насос станциялари учун электр энергияси таърифлари давлат-хусусий
шерикчиликка берилган насос станцияларига ҳам татбиқ этилиши, яъни 2022-2023
йилларда 1 кВт/соати 800 сўм, 2024 йилда 1 000 сўм эканлиги кўрсатилган.
Шу боис Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси терговчисининг
2025 йил 26 июндаги қарори билан давлат-хусусий шериклик тамойили асосида
бошқарувга берилган насос станциялари истеъмол қилган 1 кВт электр энергияси
учун пул маблағлари ортиқча тўланмаганлиги учун жиноят ишининг ААААААААА
мансабдор шахсларига нисбатан бўлган қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят
процессуал кодекси 83-моддасининг 2-бандига асосан тугатилган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогар томонидан жавобгарга электр
энергияси учун ортиқча тўлов тўланганлиги ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли
даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра даъво асоссиз бўлганлиги сабабли суд харажатлари даъвогар
зиммасида қолдирилиши лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиб, даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 1 652 000 сўм давлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 1 652 000 сўм давлат
божи ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар ААААААААА зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига
ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор
протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров