Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2501/14151 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья ASATOV OYBEK SUNATILLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3349ffc4-86af-49af-8ed4-181e14445aeb Claim ID PDF Hash 5474cf045e6530b5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 957-моддаси нинг 957 law
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
аролик кодексинининг 318-моддаси аролик кодексини 318 code_article
Бу талаблар ФКнинг 957-моддаси Бу талаблар ФК 957 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14151-сонли иқтисодий иш судья О.С.Асатов Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳал қилув қарори Жиззах шахри 2025 йил 11 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, ********нинг даъвогар «********» акциядорлик жамиятининг манфаатида, жавобгар “********” масъулияти чекланган жамиятидан жами 25 560 563 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилаётган ишни, даъвогарнинг вакили (2025 йил 3 январдаги 01/02-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ******** «********» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда-даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “********” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринлардажавобгар деб юритилади)дан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2426/75142-сонли иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан тўланган 12 040 000 сўм давлат божини, 85 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини, Шайхонтохур туман мажбурий ижро бюросига тўланган 13 401 563 сўм ижро йиғимини ва 37 500 сўм почта харажатини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда кейинги ўринларда ФК деб юритилади)нинг 957-моддасига асосан суброгация тартибида ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъво аризасидаги келтирилган важларни таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. ******** ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни кўришни мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларидан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, Даъвогар (Суғурталовчи) ҳамда жавобгар (Суғурта қилдирувчи) ўртасида 2023 йил 27 октябрда 0800/1312/1/2300149-сонли суғурта шартномаси тузилган ва суғурта полиси тақдим этилиб, мазкур полис билан божхона тўловлари тўловчиси бўлган жавобгар томонидан уларни тўламаслик хавфи суғурта қилинган. Жавобгар томонидан божхона тўловлари ўз вақтида сўндирилмаганлиги оқибатида Жиззах вилоят божхона бошқармаси томонидан киритилган даъво аризаси асосида Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2426/75142-сонли иш бўйича қабул қилган ҳал қилув қарори билан даъвогардан Божхона қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси фойдасига суғурта полиси суммаси доирасида 602 000 000 сўм қарздорлик, 34 000 сўм почта харажати ва ундан Республика бюджетига 12 040 000 сўм давлат божи, Олий суд хисобига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши билан боғлиқ 85 000 сўм суд харажати ундирилган. Даъвогар, яъни суғурта компанияси суднинг қарори асосида тўлаб берган 12 040 000 сўм давлат божини, 85 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини, Шайхонтохур туман мажбурий ижро бюросига тўланган 13 401 563 сўм ижро йиғимини ва 37 500 сўм почта харажатини тўлаб берганлиги важи билан, ФКнинг 957моддаси ва суғурта шартномасининг 8.1- ва 8.2-бандларига асосан ушбу тўланган суммаларни жавобгардан суброгация тартибида ундириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъвогарнинг ушбу важлари билан келишмайди. ФКнинг 957-моддасига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексинининг 318-моддасига кўра, Кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида ўтади. Аммо, даъвогарнинг талаби суғурта шартномаси бўйича наф олувчига тўланган суғурта товони суммаси эмас, балки, суднинг хал қилув қарори асосида ундириш белгиланган давлат божи, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ва мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилган ижро йиғимларни суммасини суброгация тартибида ундириш талабини қўйган. Бу талаблар ФКнинг 957-моддасига асосан суғурта қилувчи томонидан наф олувчига тўланган суғурта товони суммаси эмаслиги боис, мазкур моддага асосан суғурта қилувчида тўланган суд харажатлари қийматини суброгация тартибида ундириш ҳуқуқи қўлланилмайди. Шунингдек, суғурта шартномасининг 8.1-бандига кўра, суғурта шартномаси асосида суғурта қилувчи томонидан наф олувчига тўланган суғурта товони суммаси доирасида тўланган зарар миқдори суғурта қилувчига тўланган сумма доирасида ўтиши қайд этилган. 8.2-бандида суғурта қилдирувчи суғурта қилувчидан суғурта товони миқдорида суғурта тўлови қопланганда, барча хужжатларни илова қилган ҳолда регресс талабни амалга ошириш учун суғурта қилувчига топшириши кераклиги белгилаб қўйилган. Бундан кўринадики, шартноманинг мазкур бандлари талабларини даъвогарнинг суд қарори асосида тўлаб берган суд харажатларини ва ижро йиғимларини мажбурий тарзда тўлаб берган суммаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Қайд этилганларга мувофиқ суд, даъво талабида ундириш сўралган 12 040 000 сўм давлат божини, 85 000 сўм видеконференцалоқа харажатини, Шайхонтохур туман мажбурий ижро бюросига тўланган 13 401 563 сўм ижро йиғимини ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришга қонуний асослар мавжуд эмас. Шу боис, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосланиб суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклаб, ундан Республика бюджетига 511 211 сўм давлат божи, Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ҳаражатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 318, 327, 957, 985-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176, 179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. «********» акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 511 211 сўм давлат божи ундирилсин. «********» акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳисобига 103.000 сўм видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья О.С.Асатов