Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1905-2503/9624 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья MAMAYUSUPOV MARS NURMAMETOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e3eb1769-2c4c-4dd1-8208-06f8fe8be6b8 Claim ID PDF Hash b1d4d171a60a910e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 535-моддаси нинг 535 law
ФКнинг 537-моддаси ФКнинг 537 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ушбу кодекснинг 544-моддаси ушбу кодекс 544 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 17 663 символов
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ***** тумани 2025 йил 11 декабрь ***** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили **** (2025 йил 25 ноябрдаги 02/1004-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар фойдасига 24 844 320 сўм ижара тўловидан қарздорлик, 4 173 846 сўм пеня ундириш (*****: 306 577 930) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “E- uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида расмийлаштирилган *****-сонли баённомаларига асосан ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ва ***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 5 сентябрда тузилган “Кичик саноат зонасида жойлашган очиқ ер майдонини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан ижарага бериш тўғрисидаги” 310-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ***** туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси (кейинги ўринларда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда жавобгар) 24 844 320 сўм ижара тўловидан қарздорлик, 4 173 846 сўм пеня ундиришни (*****: 306 577 930) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “Euksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида расмийлаштирилган ***** 135-497070, YU 135-497109, YU 135497159-сонли баённомаларига асосан ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ва ***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 5 сентябрда тузилган “Кичик саноат зонасида жойлашган очиқ ер майдонини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан ижарага бериш тўғрисидаги” 310-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда - ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма 1 нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради ва ўз тушунтиришларида тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ҳамда бошқа ҳужжатлар билан даъво талаблари ўз тасдиғини топишини баён қилди. Суд, тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси биринчи қисмида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. 2 Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар (ижарага берувчи), жавобгар (ижарага олувчи) ўртасида 2022 йил 5 сентябрда 310, 311, 312-сонли “Кичик саноат зонасида жойлашган очиқ ер майдонини инвестиция мажбуриятларини қабул қилиш шарти билан ижарага бериш тўғрисида” шартномалар (учта) тузилган. 310-сонли шартноманинг 1.1.-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча фойдаланиб туриши ва инвестиция мажбурияти билан 0,3334 кв.м. очиқ ер майдонини ижарага бериш, ижарага олувчи уни ижарага берувчи иштирокида қабул қилиб олиб, шартномада келишилган ижара ҳақи тўловини (1.3.-банд) белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. 311-сонли шартноманинг 1.1.-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча фойдаланиб туриши ва инвестиция мажбурияти билан 0,38 кв.м. очиқ ер майдонини ижарага бериш, ижарага олувчи уни ижарага берувчи иштирокида қабул қилиб олиб, шартномада келишилган ижара ҳақи тўловини (1.3.-банд) белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. 312-сонли шартноманинг 1.1.-бандига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига вақтинча фойдаланиб туриши ва инвестиция мажбурияти билан 0,4368 кв.м. очиқ ер майдонини ижарага бериш, ижарага олувчи уни ижарага берувчи иштирокида қабул қилиб олиб, шартномада келишилган ижара ҳақи тўловини (1.3.-банд) белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК)нинг 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФКнинг 537-моддасига асосан ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда, мажбурият тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаларидан келиб чиққан. Ижарага берувчи шартномалар бўйича ўз мажбуриятини бажариб, ижара объектини ижарага олувчига топширган. Бироқ ижарага олувчи шартнома интизомини бузиб, ижара ҳақи тўловларини ўз вақтида тўлаб бермаганлиги натижасида 2025 йил август ҳолатига ижарага берувчи олдида 310-сонли шартнома бўйича 7 201 440 сўм, 311-сонли шартнома бўйича 8 208 000 сўм, 312-сонли шартнома бўйича 9 434 880 сўм, жами 24 844 320 сўм қарздорлик юзага келган. 3 Жавобгарнинг даъвогардан қарзи мавжудлиги судга тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топди. ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, шунингдек, ушбу кодекснинг 544-моддасида эса ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шартлиги белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни тўлаш бўйича юборган хатига муносабат билдирилмаган, қарздорлик тўлаб берилмаган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шунга кўра, суд даъвогар томонидан сўралган 24 844 320 сўм ижара тўловидан қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида мажбуриятни бажарилиши жавобгар томонидан кечиктирилганлиги учун учта шартнома бўйича, яъни 310-сонли шартнома бўйича 1 209 842 сўм, 311-сонли шартнома бўйича 1 378 944 сўм, 312-сонли шартнома бўйича 1 585 353 сўм, жами 4 173 846 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида тузилган 310, 311, 312-сонли ижара шартномаларининг 1.5.-бандига мувофиқ, ижарага олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда ижарага олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг миқдори муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. 4 Қайд этилган ҳуқуқ нормаларини қўллаб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 4 173 846 сўм пенянинг 2 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “E- uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайнаукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида расмийлаштирилган ***** 135-497070, YU 135-497109, YU 135-497159-сонли баённомаларига асосан ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ва ***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 5 сентябрда тузилган “Кичик саноат зонасида жойлашган очиқ ер майдонини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан ижарага бериш тўғрисидаги” 310-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. ФК 382-моддасига биноан “агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади”. Даъвогар жавобгар томонидан ижара тўловларининг тўланмай келиши, шартнома шартларига мувофиқ ўз зиммасига олган инвестиция мажбуриятларини бажармаганлиги яъни шартноманинг 4-иловасига асосан ишлаб чиқариш фаолиятини 2023 йилнинг биринчи чорагида бошлаш ҳамда 5 нафар иш ўрни яратилмаганлиги, шартноманинг 4.3.-бандида белиланган мажбуриятларни бажармаганлини билдириб, шартноманинг 5.6., 5.8., 5.9.-бандларига мувофиқ суддан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “E- uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида расмийлаштирилган *****-сонли баённомаларига асосан ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ва ***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 5 сентябрда тузилган “Кичик саноат зонасида жойлашган очиқ ер майдонини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан ижарага бериш тўғрисидаги” 310-сонли шартномани бекор қилишни сўради. Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 17 июлда 02/586-сонли таклиф хати билан тарафлар ўртасида тузилган 310-сонли шартномани бекор қилишни таклиф қилган бўлсада, жавобгар унга муносабат билдирмаган. 5 ФКнинг 384-моддада “шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин”лиги белгиланган. ИПКнинг 68-моддасига кўра “ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади”. Бироқ жавобгар томонидан даъво талабини рад этувчи далиллар, ҳужжатлар ёки бирор-бир эътироз суд томонидан бир неча бор тақдим этиш сўралганига қарамасдан тақдим этилмади. Мазкур ҳолатларни ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.3., 1.6., 4.1., 5.6., 5.8.,5.9.-бандларини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “E- uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида расмийлаштирилган ***** YU 135-497070, YU 135-497109, YU 135-497159-сонли баённомаларига асосан ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ва ***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 5 сентябрда тузилган “Кичик саноат зонасида жойлашган очиқ ер майдонини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан ижарага бериш тўғрисидаги” 310-сонли шартномани бекор қилишни лозим топади. 6 Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326-327, 333, 382, 384, 544-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ҳисобига (*****: 306 577 930) 24 844 320 сўм ижара тўловидан қарздорлик, 2 000 000 сўм пеня, олдиндан тўланган 4 700 364 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган “E- uksi n” электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида расмийлаштирилган *****-сонли баённомаларига асосан ***** вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ва ***** масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 5 сентябрда тузилган “Кичик саноат зонасида жойлашган очиқ ер майдонини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан ижарага бериш тўғрисидаги” 310-сонли шартнома бекор қилинсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали ***** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) бериши мумкин. Судья ***** 7