← Назад
Решение #2835659 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Бюджет кодекси | 142 | — | code_article | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| онуни | 2 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет Кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/827-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Н. Ахматбеков
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – С. Умаралиев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 11 декабрь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
С.Умаралиевнинг раислигида, судьялар Ш.Абдухаликов ва О.Садиковдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Назаровнинг котиблигида,
Андижон вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси К.Юлбарсовнинг
қатнашувида,
жавобгар
вакиллари
Ф.Каюмов
ва
М.Матякубов
(2025 йил 12 апрелдаги 3-1/150-сонли ҳамда 2025 йил 10 декабрдаги 3-1/655сонли ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида, “ nd s f str ”
масъулияти чекланган жамиятининг, Андижон минтақавий йўлларга
буюртмачи хизмати давлат муассасаси ҳисобидан 2 161 985 564 сўмлик
таъмирлаш ишлар қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июль кунги ҳал
қилув қарорига нисбатан Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати
давлат муассасаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида иш
ҳужжатлари билан биргаликда Андижон вилоят суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади :
“ nd s f str ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси
(кейинги
ўринда
матнларда
жавобгар
деб
юритилади)дан
2 161 985 564 сўмлик таъмирлаш ишлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия
бош бошқармаси, Андижон вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси,
Шахрихон ва Асака туман хокимликлари низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июлдаги ҳал
қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2 161 985 564 сўмлик бажарилган ишлар қиймати
ундирилган. Олдиндан тўланган 21 619 857 сўм давлат божи ва 37 500 сўм
почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан
апелляция шикояти берилган.
Шикоятда Ҳалқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг қарори
иловасидаги маблағлар аниқлаштирилган параметрлари тасдиқланганлиги,
иқтисод қилинган маблағлар биринчи навбатда янги қўшилаётган
объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга йўналтиришга,
қурилиш монтаж ишлари эса 2023 йил якунига қадарли иқтисод қилинаётган
маблағлар ҳисобига, етмаган қисми 2024 йил дастурларига ажратилган
маблағлар ҳисобига молиялаштиришга рухсат берилиши белгиланганлиги,
2023 ва 2024 йиллар пудрат ишлари учун пул маблағлари келиб
тушмаганлиги, шу сабабли жавобгар билан шарнтнома тузилмаганлиги,
Ўзбекистон Республикаси Перзидентининг ПҚ-43-сонли қарорининг 2-банди
2-хатбошисига асосан 2022 йил 1 январдан бошлаб молиялаштириш манбаи
аниқ бўлмаганда, консолидациялашган бюджет маблағлари ва бошқа
марказлашган манбалар ҳисобидан харажатларни амалга ошириш ва
ишларни бажариш тақиқланганлиги, Бюджет кодексининг 142-моддасига
асосан туман ва шаҳар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан
молиялаштириш манбаи аниқ бўлмасдан бошланган тадбирларни
молиялаштиришга ва (ёки) параллель лойиҳалаштириш, тендер савдоларини
ўтказмасдан амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш ишларини
молиялаштиришга, юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари ва
кредит линиялари беришга йўл қўйилмаслиги, Олий хўжалик судининг
306-сонли пленумида берилган тушунтиришда пудрат шартномаси
буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий
ҳужжат
ҳисобланишлиги,
бироқ
тарафлар
ўртасида
шартнома
тузилмаганлиги, шартнома бўйича мажбурият олмаганлиги сабабли
бажарилган ишлар қийматини ундириш талаби асоссиз эканлиги, қонун
талабларига мувофиқ бажарилган ишлар буюртмачи иштирокида кўриб
чиқилиши ва қабул қилиши шарт эканлиги, бу ҳақда икки тарафлама
имзоланган далолатнома расмийлаштирилиб бориш кераклиги, аммо
2 161 985 564 сўмлик ишларни тасдиқловчи далолатнома мавжуд эмаслиги,
бажарилган ишлар юзасидан назорат ўлчов далолатномаси ҳамда МФЙ
иштирокида тузилган далолатнома мавжуд бўлсада, ушбу далолатномаларни
мақбул далил сифатида қабул қилиб бўлмаслиги, назорат ўлчов ишлари
ўтказилиши юзасидан белгиланган тартибда ўн кун олдин хабардор
этилмаганлиги каби важлар баён этилиб, суднинг 2025 йил 9 июлдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятда
келтирилган важларни такрорлашиб, даъвогар томонидан амалда ишлар
2022 йилда бажарилганлигини, Ҳалқ депутатлари Андижон вилоят
кенгашининг 2024 йил 3 февралдаги қарори иловаси асосида ишларни
бажариш кўрсатилганлигини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2025 йил ноябрь ойидаги 330-сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузишга истисно
тариқасида рухсат берилганлигини, даъвогар билан декабрь ойида пудрат
шартномаси тузилиб ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилганлигини,
бажарилган ишлар бўйича лабаратория ҳулосалари тақдим этилмаганлигини,
60 фоиз бажарилган ишлар далолатномаси топширилганлигини, масъул
идоралар томонидан берилган хулосаларга асосан бажарилган ишларнинг
ҳажми, сифати ва бошқа ҳолатлари ўрганилиб тўловлар амалга
оширилишлигини, даъвогарнинг даъво аризаси асоссиз эканлигини
билдиришиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўрашди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар, Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош
бошқармаси, Андижон вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси, Шахрихон ва
Асака туман хокимлиги ҳамда Андижон вилоят хокимлиги вакиллари суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда матнларда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
биноан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Судлов ҳайъати юқоридагиларга ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида қарор қабул қилиш юзасидан фикр билдирди.
Апелляция инстанция суди судлов ҳайъати шикоят важларини
муҳокама
қилиб,
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини,
прокурорнинг фикрини тинглаб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Аниқланишича, Андижон вилоят Халқ депутатлари кенгашининг
2024 йил 3 февралдаги VI-58-22-1-0-К24-сонли “Давлат дастурлари
доирасидаги ажратилган маблағларни 2023 йилда ўзлаштирилмаган қисмини
2024 йил учун қайта йўналтириш тўғрисида”даги қарори қабул қилинган
бўлиб, қарорнинг 1-иловасига асосан Шаҳрихон туманида жойлашган Юзлар
МФЙ Деҳқонобод кўчасини 0,42 км қисми, Бувайдо МФЙ Нурафшон
кўчасини 0,54 км қисми ҳамда Асака туманида жойлашган Янгисор МФЙ
Узумбоғ кўчасини 1,2 км қисмини таъмирлаш ва асфальтлаштириш ишлари
учун бош пудратчи этиб “ nd s ft str ” МЧЖ томонидан амалга ошириш
белгиланган.
“Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан Асака туман
Янгисор МФЙ Узумбоғ кўчасини таъмирлаш учун умумий қиймати
1 061 434 706 сўмни ташкил этишлиги юзасидан 2023 йил 4 декабрда
берилган 132729-сонли йиғма эксперт хулосаси, Шаҳрихон тумани Юзлар
МФЙ Деҳқонобод кўчасини таъмирлаш учун умумий қиймати
827 444 893 сўмни ташкил этишлиги юзасидан 2023 йил 12 декабрда
№134163-сонли йиғма эксперт хулосаси, Шахрихон туман Бувайдо МФЙ
Нурафшон кўчасини таъмирлаш учун умумий қиймати 310 487 766 сўмни
ташкил этишлиги юзасидан 2023 йил 12 декабрда 134161-сонли йиғма
эксперт хулосалари тақдим этилган.
Йиғма экспертизаси хулосасида лойиҳалаш учун асос Ҳалқ
депутатлари Андижон вилоят кенгашининг 2023 йил 11 октябрдаги
VI-58-22-1-0-К23-сонли қарори, 2023 йил 25 ноябрдаги “Андижон
минтақавий йўллар буюртмачи хизмати” ДУК директори томонидан
тасдиқланган лойиҳалаш топшириғи, 2023 йилдаги “Андижон минтақавий
йўллар буюртмачи хизмати” ДУК директори билан келишилган туман
ҳокимлигининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари томонидан
тасдиқланган нуқсон далолатномалари асос сифатида қабул қилинган.
Даъвогар электрон тақдим этилган лойиҳа смета-хужжатлари ҳамда
йиғма экспертиза хулосалари асосида белгиланган объектларда қурилиш
таъмирлаш ишларини бажаришга киришган. Бироқ тарафлар ўртасида пудрат
шартномаси тузилмаган.
Жавобгар 2024 йил 23 февралда 3-1/18-сонли тавсиянома тақдим
этилган бўлиб, унда даъвогар 2022-2023 йиллларда Шаҳрихон туманида
жойлашган Юзлар МФЙ Деҳқонобод кўчасини 0,42 км қисми, Бувайдо МФЙ
Нурафшон кўчасини 0,54 км қисми ҳамда Асака туманида жойлашган
Янгисор МФЙ Узумбоғ кўчасини 1,2 км қисмини таъмирлаш ва
асфальтлаштириш ишларини сифатли бажариб, белгиланган муддатларда
фойдаланишга топшириш бўйича бошқалардан ажралиб турганлиги,
жавобгар билан ўртасида ҳамкорлик қилаётганлиги, шартнома шартлари
бузилмаётганлиги юзасидан маълумот тақдим этилган.
2025 йил 6-7 январь кунлари даъвогар ва МФЙ масъул ходимлари
иштирокида ҳудудда йўлларни таъмирлаш ишлари бажарилганлиги,
бажарилган ишлар юзасидан эътирозлар мавжуд эмаслиги юзасидан
далолатномалар расмийлаштирилган.
Даъвогар 2025 йил январь ойида бир томонлама тасдиқланган
бажарилган
ишлар
далолатномаси
(форма-2,
3)
ҳужжатлари
расмийлаштириб, алоқа хати билан жавобгарга тасдиқлаб бериш учун тақдим
этилган. Бироқ жавобгар 2025 йил 12 февраль кунги 3/1-81-сонли муассаса
Республика инвестиция дастурлари, Ташаббусли бюджет ва бошқа давлат
дастурлари, шунингдек махаллий бюджетдан Халқ депутатлари Андижон
вилоят кенгашининг қарорлари асосида молиялаштириладиган вилоят
ҳудудидаги ички йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш
ишлари бўйича буюртмачилик вазифасини амалга оширишлиги, бироқ
объектда бажарилган ишлар учун пул маблағлари ажратилмаганлиги учун
пудрат шартномалари тузилмаганлиги баён этилган жавоб хати тақдим этиб,
бажарилган ишлар далолатномалари тасдиқланмаган.
Жавобгарнинг бажарилган ишлар қиймати ва сифати юзасидан
эътирозлар билдирилмаган.
Даъвогар томонидан бажарилган ишлар “ `zb kist n milli muh ndisi”
МЧЖ мутахассиси томонидан назорат ўлчов ишлари амалга оширилган.
Назорат ўлчови ўтказиш ишлари якуни бўйича амалда Асака туманида
жойлашган Янгисор МФЙ Узумбоғ кўчасини 1,2 км қисми
1 041 878 334 сўмлик, Шаҳрихон туман Бувайдо МФЙ Нурафшон кўчасини
0,54 км қисми 307 929 538 сўмлик, Шаҳрихон туман Юзлар МФЙ
Деҳқонобод кўчасини 0,42 км қисмида 812 177 692 сўмлик ишлар
бажарилганлиги юзасидан 2025 йил 13 февралдаги далолатномалари
расмийлаштирилган.
Даъвогар судга жавобгардан 2 161 985 564 сўм таъмирлаш ишлар
қийматини ундириш юзасидан даъво аризаси берган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринда
матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига биноан, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади. Агар қонунчилик ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
“Давлат
харидлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
2-моддасида
қонунни
амал
қилиши
Ўзбекистон
Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет
ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари
ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 594-сонли қарорининг 6-бандига асосан
бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар,
хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек
буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига
капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда
рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга
киради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
судининг
2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 306-сонли Пленум қарорининг
2.3-бандида, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар
бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслигига, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига
зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги юзасидан
раҳбарий тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди мутахассис томонидан бажарилган
ишларнинг ҳажми аниқланганлиги, ишлар бажарилганлиги пудратчи
томонидан тасдиқланган Ф-2, Ф-3 далолатномалари билан ўз тасдиғини
топганлигини инобатга олиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт
хулосага келган.
Апелляция инстанция судининг ажрими билан ишни биринчи
инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилган.
Тарафлар
ўртасидаги
шартномавий
муносабат
Ўзбекистон
Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни 27-моддаси
тўртинчи хатбошисига биноан, бюджет буюртмачиларининг давлат
харидлари бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини
режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш,
шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари
тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган тартибда
амалга оширилиши лозим бўлган.
Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашининг қарори иловасида
бажарилиши лозим бўлган иш ҳажмлари даъвогар томонидан амалга
оширилиши
қайд
этилган
бўлса-да,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли “Давлат харидлари
тўғрисида”ги қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори
иловасидаги Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар
бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатида халқ
депутатлари кенгаши қарорига асосан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ва
ишларни бажариш назарда тутилмаган.
Демак, бажарилиши лозим бўлган ишлар даъвогар ва жавобгар
ўртасида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибга
риоя этган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Бироқ биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига риоя
қилмасдан даъвогарнинг 2 161 985 564 сўм бажарилган ишлар қийматини
ундириш талабини ундириш тўғрисида асоссиз тўхтамга келган.
Ваҳоланки, давлат ҳаридлари асосида тузилиши лозим бўлган
шартнома асосида бажарилган ишлар қиймати ундириш назарда
тутилмаганлигини инобатга олмаган.
Жавобгар вакиллари томонидан 2025 йил декабрь ойида даъвогар
билан низодаги ҳудудларда пудрат ишларини бажариш бўйича шартнома
тузилиб, шартнома белгиланган тартибда ғазначилик бўлимидан рўйхатидан
ўтказилганлиги ҳақидаги шартнома нусхалари тақдим этилган.
Ушбу ҳолатда даъвогар жавобгарга нисбатан шартнома шартларига
мувофиқ вужудга келган қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза
тақдим этиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Бинобарин, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал
қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, апелляция
инстанция суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор
қабул қилишга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги;
моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги
қарор қабул қилишни, шунингдек суд харажатларини тарафлардан ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига
юклаб, биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 21 619 857 сўм
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида
қолдиришни, апелляция инстанцияси суди учун даъвогардан жавобгар
фойдасига 10 809 929 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278-280-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси
томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 июль кунги
ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 21 619 857 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажати “ nd s f str ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида
қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси суди учун “ nd s f str ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан Андижон минтақавий йўлларга буюртмачи
хизмати давлат муассасаси фойдасига 10 809 929 сўм давлат божи ва 37 500
сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор устидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди орқали
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат
ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протести) бериши мумкин.
Раислик этувчи:
С. Умаралиев
ҳайъат аъзолари:
Ш. Абдухаликов
О. Садиков