Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/9773 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо- саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 892814a6-db16-4467-89a8-e9655165489a Claim ID PDF Hash daac436b14f20413... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/9773-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ж.Мусабоев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - А.Мухиддинов НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 12 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААА акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо- саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамиятидан 41 494 500 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция даъвогар вакили Ф.Бўронов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ҳ.Қаюмов ва суд мажлиси ўтказишга кўмаклашувчи ходим А.Хошимовларнинг иштирокида, видеоконференцалоқа режимида, судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) ААА акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “БББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 41 494 500 сўм ундиришни сўраган. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 494 500 сўм ва 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 82 890 сўм ундириш белгиланган. Жавобгар судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Апелляция шикоятига асос қилиб даъвогар томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларда ушбу сўралган зарар суммаси муқаддам 2025 йил 1 январь куни жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судида муҳокама қилиниб келтирилган зарарни ундириш ижрога қаратилгани, ҳозирда ижро ҳаракатлари 1 тамомлангани, даъвогарнинг важлари асоссизлиги, даъвогарга етказилган зарарлар қоплангани каби важлар келтирилган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган Палата суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмида, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги бегиланганлигидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида хулосага келди. Суд мажлисида жавобгар раҳбари 2024 йил октябрь ойида ЧинозЛатвия йўналишида унинг ҳайдовчиси И.Ибрагимов бошқарувида бўлган юк транспорти ва “Кобальт” русумли автотранспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси рўй берганлигини, мазкур йўл транспорт ҳодисаси натижасида юк транспорти ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганлигини, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмига асосан унинг ҳайдовчиси И.Ибрагимовга бир йилга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганлигини ва 1 йил 6 ой муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилганлигини, жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судида кўрилиб келтирилган зарарлар ижрога қаратилганлигини, “Кобальт” русумли автотранспорт эгасига “Кафолат” суғурта компанияси томонидан 14 000 000 сўм миқдорида маблағ тўлаб берилганлигини, бундан ташқари, моддий ва маънавий зарарлар учун жами 25 000 000 сўм миқдоридаги маблағлар нақд шаклда ва пластик карталари орқали тўлаб берилганлигини, ҳозирда ижро ҳаракатлари тамомланганлигини, лекин даъвогар томонидан тўлаб берилган 41 000 000 сўм маблағдан уларнинг хабари бўлмаганлигини, даъвогар “Кобальт” автотранспорт воситаси эгасига 41 000 000 сўм маблағларни тўлаб бериши ҳақида уларни хабардор қилмаганлигини, агарда хабарлари бўлганида 25 000 000 сўм маблағни тўлаб бермасликларини, ҳозирги кунда ҳайдовчиси ҳам жиноий, ҳам етказилган зарарни тўлаб бериб икки томонлама жавобгарликка тортилаётганлигини, шу боис, шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишини сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятига эътироз билдириб унинг асоссизлигини, улар суғурта шартномаси мажбуриятларини тўлиқ бажарганларини, суғурта объектига зарар етказилганлигини, мажбурий суғурта томонидан тўловлар амалга оширилгандан сўнг улар зарар етказилган объектга маблағни тўлаб берганларини, шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 957-моддасига асосан улар томонидан амалга оширилган тўловларни айбдор жамият ундириш 2 юзасидан судга мурожаат қилганларини, тўловлар суднинг ҳукми чиққандан сўнг 2025 йил 13 февралда амалга оширилганлигини билдириб, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланган. ИПК 276-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, фуқаро Г.Б.Маматовага тегишли 75J325 давлат рақам белгили, “Кобальт” русумли транспорт воситасини даъвогар билан тузилган 2024 йил 30 майдаги 09/03/0287-сонли суғурта шартномасига суғурта химоясига олинган. Жавобгар ходими фуқаро И.Т.Ибрагимов 2024 йил 30 октябрь куни жавобгарга тегишли бўлган 50 879ОВА давлат рақам белгили, “ДАФ” русумли транспорт воситасида фуқаро С.И.Эргашевнинг бошқарувида бўлган 75J325 давлат рақам белгили, “Кобальт” русумли транспорт воситаси билан йўл транспорт ҳодисасини содир этиб, жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2025 йил 10 январдаги қарорига асосан жавобгарликка тортилган. Даъвогарнинг далолатномасига кўра, ушбу ҳолат суғурта ҳодисаси деб топилиб, жабрланувчига 41 494 500 сўм зарар тўлаб берилган. Бироқ, даъвогар томонидан жабрланувчига тўлаб берилган зарарни қоплаб бериш юзасидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилиб 41 494 500 сўм зарар қоплаб берилмаган. ФК 957-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФК 989-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахс ёхуд фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб турган вақтида етказган зарарни қоплайди. 3 Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди, иш материалларидаги тўлов ҳужжати, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъво талабини асосли ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим топган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида тўғри ва асосли тўхтамга келган ҳисоблайди. Гарчи, жавобгар апелляция шикоятида ва ишни апелляция инстанцияси суди мажлисида ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар келтирган бўлса-да, судлов ҳайъати жавобгар томонидан келтирилган важларга қўшилмасликни лозим топди. Зотан, жавобгар ходими И.Т.Ибрагимов бошқарувчидаги юк транспорти воситасида йўл транспорт ҳодисаси содир этиб бу жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг ҳукми билан ўз исботини топган. Шунингдек жавобгар ўз важида “Кобальт” автомашинаси ҳайдовчисига етказилган зарарларни тўланганлигини билдирсада, даъвогар томонидан суғурта пули тўлови амалга оширилганидан кейин тўловлар турли фуқароларга тегишли пластик карточкалардан амалга оширилган. ИПКнинг 72-моддаси кўра, далилларни мақбуллигига доир норма келтирилган бўлиб унга кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагилардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан тўланган 414 945 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, жавобгар томонидан ортиқча тўланган 409 055 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома беришни, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 72, 118, 274, 276, 278 ва 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: 4 “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 414 945 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 409 055 сўм давлат божини қайтариш тўғрисида маълумотнома берилсин. “БББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконфренцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қабул қилган суд орқали ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган санадан бошлаб бир йил ичида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Иномов А.Мухиддинов 5