Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2401/3204 Дата решения 11.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8f351717-c372-4805-8b85-666118a29765 Claim ID PDF Hash d8dfb3c8ea37185b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 332-моддаси тисодий процессуал кодекси 332 code_article
тисодий процессуал кодексининг 327-моддаси тисодий процессуал кодекси 327 code_article
бундай ажрим ИПКнинг 327-моддаси бундай ажрим ИПК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2402/3204-сонли иқтисодий иш АЖРИМ Қўқон шаҳри 2025 йил 10-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Аманов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, қарздор «ҚАРЗДОР НОМИ» МЧЖнинг ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида аризаси бўйича суднинг 16.12.2024 йил кунги тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «ҚАРЗДОР НОМИ» МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 22.07.2024 йил кунги ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ва Хайдаров Равшан Эркинович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Суднинг 27.09.2024 йилдаги ажримига асосан Хайдаров Равшан Эркинович вазифасидан озод этилиб, ўрнига тугатиш бошқарувчи этиб Тешабоев Иброҳим Юлбарсович тайинланган. Суднинг 16.12.2024 йил кунги ажрими билан қарздор жамиятига нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланган. Кредитор Фарғона вилоят солиқ бошқармаси Қўқон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Inv st Fin n B nk” АЖ Қўқон филиалининг 14.11.2025 йилдаги 15-20/7855-сонли маълумотига кўра «ҚАРЗДОР НОМИ» МЧЖ ҳисоб-рақамида 13 165 867,70 сўм пул маблағлари мавжудлиги ҳамда экспорт импорт шартномалари бўйича 638 269,19 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли, суднинг 16.12.2024 йил кунги ажримини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Кредитор ва қарздор суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 332-моддасида, қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга кўра, тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, тугатишга доир иш юритишни тиклашни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 327-моддаси 1-қисми 1-бандида, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «ҚАРЗДОР НОМИ» МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган. Суднинг 22.07.2024 йил кунги ҳал қилув қарори билан кредиторнинг аризаси қаноатлантирилиб, қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ва Хайдаров Равшан Эркинович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Суднинг 27.09.2024 йилдаги ажримига асосан Хайдаров Равшан Эркинович вазифасидан озод этилиб, ўрнига тугатиш бошқарувчи этиб Тешабоев Иброҳим Юлбарсович тайинланган. Суднинг 16.12.2024 йил кунги ажрими билан қарздор жамиятига нисбатан тугатишга доир иш юритиш тамомланган. Фарғона вилоят прокуратураси томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилган ишларни таҳлили ўтказилганида, қарздор жамиятининг “Inv st Fin n B nk” АЖ Қўқон филиалининг 14.11.2025 йилдаги 15-20/7855-сонли маълумотига кўра «ҚАРЗДОР НОМИ» МЧЖ ҳисоб-рақамида 13 165 867,70 сўм пул маблағлари мавжудлиги ҳамда экспорт импорт шартномалари бўйича 638 269,19 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан ушбу пул маблағлари солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга йўналтирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025 йил кунги 13-сонли Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисидаги қарорининг 27-банди 6-қисмида, судларнинг эътибори қаратилсинки, суднинг тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақидаги ажрими устидан шикоят қилинмайди (протест келтирилмайди). Бироқ, бундай ажрим ИПКнинг 327-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, шу жумладан тугатишга доир иш юритиш тамомланганидан кейин қарздорнинг мол-мулки аниқланса, ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига мувофиқ янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақидаги ажрим янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган тақдирда, суднинг ажримида тугатишга доир иш юритиш тикланганлиги кўрсатилиши тушунтирилган. Юқоридагиларга кўра, суд суднинг 16.12.2024 йил кунги тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, тугатишга доир иш юритишни тиклашни, 1-тоифали тугатиш бошқарувчиси Тешабоев Иброҳим Юлбарсович тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 327, 332-333-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛАДИ: Тугатиш бошқарувчиси И.Тешабоевнинг якуний ҳисоботи асоссиз деб топилиб, уни тасдиқлаш рад қилинсин. Суднинг 16.12.2024 йил кунги тугатишга доир иш юритиш таомилини тамомлаш тўғрисидаги ажрим бекор қилинсин, тугатишга доир иш юритиш тиклансин. Қарздор «ҚАРЗДОР НОМИ» МЧЖнинг тугатиш бошкарувчиси этиб, 1тоифали тугатиш бошқарувчиси Тешабоев Иброҳим Юлбарсович тайинлансин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов