← Назад
Решение #2835686 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 326 | — | law | |
| олда ушбу талабини ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 116 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1977-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2025 йил 11 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий суди, судья Р.Г.Асқаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар жамият
вакили Ҳ.Баходиров (2025 йил 1 сентябрь кунги 113-сонли ишончнома
асосида) ва жавобгар жамият вакили Х.Обидов (2025 йил 6 март кунги 5сонли ишочнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Id l gr him ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ ltin m t -gr u ” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 157 294 020 сўм асосий қарздорлик,
967 674 288 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, Избоскан туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Id l gr him ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар – “ ltin m t -gr u ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳисобидан 157 294 020 сўм асосий
қарздорлик, 967 674 288 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Даъвогар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, жавобгар билан
маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузилганлигини, жавобгар
шартномалар бўйича маблағларни ўз вақтида ўтказиб берилмаганлиги
сабабли қонун талабида кўрсатилган фоизлар бўйича ҳар бир кечиктирилган
кунлари учун алоҳида-алоҳида пеня ҳисоблаганлигини билдириб, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар жамият вакили суд мажлисида иштирок этиб, асосий
қарздорликка эътирози мавжуд эмаслигини, тузилган шартномаларнинг
умумий қиймати 5 миллияр сўм атрофидаги суммадан атига 157 294 020 сўм
қарздорлиги қолганлигини, ушбу қарздорликни иқтисодий аҳволи яхши
бўлмаганлиги сабабли ўз вақтида бартараф эта олишмаганлигини, қонун
талабида кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги
кўрсатилганлигини, 157 294 020 сўм асосий қарздорлик бўйича 78 647 010
сўм пеня сўраши кераклигини, қолган қисми асоссиз киритилганлигини
билдириб, иқтисодий аҳволни инобатга олиб, асосли бўлган 78 647 010 сўм
пеняни ҳам камайтириб беришни сўради.
Суд, иш хужжатларини ва тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб,
жавобгар вакилининг билдирилган важларига қўшилмаган ҳолда қуйидаги
асосларга кўра асосий қарздорликни тўлиқ қаноатлантиришни, пеняни эса
2
адолатли миқдорида камайтиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларида аниқланишича ва суд мажлисида маълум бўлишича,
даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 1 апрель куни 01/04-22-сонли
маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган ва тарафлар
томонидан имзоланган.
Даъвогар томонидан ушбу шартнома бўйича жавобгарга 2 243 925 000
сўмлик счёт-фактурага асосан кимёвий воситалар етказиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бандида, сотиб олувчи
олдиндан 100 фоиз тўловларни сотувнинг хисоб рақамига ўтказиб бериши,
харидор эса маҳсулотларни қабул қилиб олиши белгиланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, тўланган суммадан қолган
суммалар бўйича ҳар бир кечиктирилган кун ва кейинги тўловлар бўйича
кечиктирилган кунларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун(бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг
32–моддасига асосан 0,4 фоиздан ҳисоб китоб қилган ҳолда 263 851 100 сўм
пеня ҳисоблаган.
Мазкур тақдим этилган ҳисоб китобларни ўрганиб чиқилганида,
даъвогар тўғри ва асосли пеняни ҳисоб китоб қилганлиги маълум бўлди.
Жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотномасини ва суд
мажлисида берган кўрсатмасини инобатга олган ҳолда ушбу талабини
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 326-моддасига асосан пеняни 49 000 000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 3 март куни 2/23-сонли
маҳсулот етказиб шартномаси тузилган, мазкур шартномага асосан
1 677 476 500 сумлик маҳсулот етказиб берилган. Мазкур маҳсулотлар учун
ҳам жавобгар томонидан тўловлар кечиктириб тўланган.
Ушбу шартноманинг 2-бандида, сотиб олувчи олдиндан 50 фоиз
тўловларни сотувнинг хисоб рақамига олдиндан ўтказиб бериши, харидор эса
маҳсулотларни қабул қилиб олиши ва қолган маблағларни тўлаб бериши
кераклиги белгиланган.
Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, тўланган суммадан
қолган суммалар бўйича ҳар бир кечиктирилган кун ва кейинги тўловлар
бўйича кечиктирилган кунларни инобатга олган ҳолда Қонуннинг
32–моддасига асосан 0,4 фоиздан ҳисоб китоб қилган ҳолда 661 693 188 сўм
пеня ҳисоблаган.
Тақдим этилган ҳисоб китоблари ўрганиб чиқилганида, даъвогар тўғри
ва асосли пеняни ҳисоб китоб қилганлиги маълум бўлди.
Жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотномасини ва суд
мажлисида берган кўрсатмасини инобатга олган ҳолда ушбу талабини
ФКнинг 326-моддасига асосан 120 000 000 сўмга камайтиришни лозим
топди.
Шунингдек, ушбу шартнома бўйича 72 434 020 сум асосий қарздорлиги
мавжудлиги тақдим этилган шартнома, счёт-фактура ва суд мажлисида
3
берилган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топди.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 январь куни 2-2025сонли шартнома тузилган, мазкур шартномага асосан 84 860 000 сўмлик
маҳсулот етказиб берилган. Мазкур маҳсулотлар учун эса тўловлар амалга
оширилмаган ва кечиктирилган кунлар учун пеня ҳисобланган.
Ушбу шартноманинг 3-бандида, сотиб олувчи олдиндан 100 фоиз
тўловларни сотувнинг хисоб рақамига олдиндан ўтказиб бериши, харидор эса
маҳсулотларни қабул қилиб олиши белгиланган.
Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, тўланган суммадан
қолган суммалар бўйича ҳар бир кечиктирилган кунлар бўйича ҳам Қонунинг
32–моддасига асосан 0,4 фоиздан ҳисоб китоб қилган ҳолда 42 430 000 сум
пеня ҳисоблаган.
Мазкур тақдим этилган ҳисоб китобларни ўрганиб чиқилганида,
даъвогар пеняни тўғри ва асосли ҳисоб китоб қилганлиги маълум бўлди.
Жавобгар томонидан тақдим этилган маълумотномасини ва суд
мажлисида берган кўрсатмасини инобатга олган ҳолда ушбу талабини
ФКнинг 326-моддасига асосан пеняни 7 000 000 сўмга камайтиришни лозим
топди.
Шунингдек, ушбу шартнома бўйича 84 860 000 сум қарздорлиги
мавжудлиги тақдим этилган шартнома, счёт-фактура ва суд мажлисида
берилган кўрсатмалар билан ўз тасдиғини топди.
Таъкидлаш жоизки, даъвогар томонидан 2025 йил 4 октябрь куни
мавжуд қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборган.
Лекин жавобгар томонидан талабномани оқибатсиз қолдирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 449-моддасига биноан, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум қарорнинг 2бандига асосан, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
4
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
ИПКнинг 74-моддасига биноан, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги
нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласин муҳокама қилган ҳолда давлат божини жавобгар ҳисобидан
ундиршини лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 116-моддаси учинчи қисмига кўра, суд мажлисини
видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг
суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118моддасига мувофиқ ундирилади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган давлат божи ставкасида, иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Мазкур нормалардан келиб чиқиб суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 11 249 683,08 сўм давлат божини, 41 200
сўм почта харажатини, Олий суднинг депозит хисоб рақамига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа режими билан боғлиқ суд харажатини ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 163сонли Пленум қарорини, ФКнинг 234, 236, 449-моддаларини ва ИПКнинг 74,
116, 118, 176-186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ltin m t -gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар “Id l gr
him ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 157 294 020 сўм асосий қарздорлик, 176 000 000 сўм пеня,
11 249 683,08 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатнатириш рад этилсин.
5
Жавобгар “ ltin m t -gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига видеоконференцалоқа режими билан
боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтганидан сўнг қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкинлиги тушунтирилсин.
Раислик қилувчи,
судья
Р.Г.Асқаров