← Назад
Решение #2835688 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law |
Текст решения
4 954 символов
4-1303-2502/7961-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 11 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов, Зарбдор туман
прокуратураси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар “Шижоатли Ферузжон” фермер хўжалигидан 5 928 000 сўм
электр энергиясидан бўлган асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Зарбдор туман прокуратуарси даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шижоатли
Ферузжон” фермер хўжалиги(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан
5 928 000 сўм электр энергиясидан бўлган асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 1 январда 070546-сонли улгуржи (бюджет) истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
Шартномага асосан даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган маҳсулот ҳақини тўлаш
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Мазкур шартноманинг 1-бандига асосан “Таъминотчи” корхона
“Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш,
“Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг IV бўлимида томонларнинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.2-бандига кўра
“Истеъмолчи”, яъни жавобгар фойдаланилган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Аммо, юқоридаги қонун нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар, энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
бориш мажбуриятини олган бўлса-да, фойдаланилган электр энергияси учун
тўловни ўз вақтида амалга оширмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги
огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шартнома
шартларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 5 928 000 сўмлик электр
энергияси етказиб берилган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган
2025 йил 1 сентябрь ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма
далолатномасида ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига биноан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(кейинги матнларда “ФК” деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасига асосан электр энергияси истеъмолчилари электр таъминоти
шартномаси шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш
режимига риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши
кўрсатилган.
Суд, жавобгар томонидан қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, даъвонинг
5 928 000 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгардан 5 928 000 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўз.Р. ФКнинг 236, 333, 468-моддалари, Ўз.Р. ИПКнинг 118, 176179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
жавобгар “Шижоатли Ферузжон” фермер хўжалигидан 5 928 000 сўм электр
энергиясидан бўлган асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Шижоатли Ферузжон” фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун
муддат ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов