← Назад
Решение #2835690 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 096 символов
4-1303-2502/7974-сонли иш
судья Ҳ.Мамарасулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фориш тумани
2025 йил 11 декабрь
Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Yutuq m d ni” фермер хўжалиги
ва қўшимча жавобгарлар “G’ lib m g ks rt” фермер хўжалиги, “Sh rq z min
utug’i” фермер хўжалиги ва “N mun li G’ lib j zib si” фермер хўжалигидан 232
416 000 сўм фоизни солидар тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни, даъвогар вакили М.Маматқулов (2024 йил 3 январдаги 1106/13-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Фориш туман иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Yutuq m d ni” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча
жавобгарлар “G’ lib m g
ks rt” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда
қўшимча жавобгар деб юритилади), “Sh rq z min utug’i” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда қўшимча жавобгар-2 деб юритилади) ва “N mun li G’ lib
j zib si” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда қўшимча жавобгар-3 деб
юритилади)дан 232 416 000 сўм фоизни солидар тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда жавобгар ҳамда
қўшимча жавобгар, қўшимча жавобгар-2 ва қўшимча жавобгар-3
огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади. Палата ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади) 128, 170-моддаларига асосан суд ишни
палата, жавобгар, қўшимча жавобгар, қўшимча жавобгар-2 ва қўшимча
жавобгар-3 иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаган ҳолда жавобгар томонидан шу пайтга қадар тўловлар амалга
оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисида берган
кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 17 октябрда 24/04-04-398-сонли лизинг шартномаси тузилган ҳамда
ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан 1 дона 4 Z-4 русумли пахта
териш машинаси жавобгарга етказиб берилган.
Техникани қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан жавобгар 4 Z4 русумли пахта териш машинасини бутланган ва гарантия паспорти билан
таъминланган ҳолда қабул қилиб олган.
Шартномага асосан, лизинг берувчи техникани лизинг олувчининг
буюртмасига асосан “Тошкент трактор заводи” масъулияти чекланган
жамиятидан ўз мулки этиб сотиб олиши ва лизинг олувчига лизингга бериши,
лизинг олувчи эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш ва
лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олиши белгиланган.
Шартноманинг умумий суммаси қўшилган қиймат солиғи билан бирга
3 650 000 000 сўмни ташкил қилган. Лизинг фоизи 19 фоиз миқдорни ташкил
қилган ҳолда лизинг муддати техника жавобгарга топширилган кундан бошлаб
10 йил муддатга тенг деб белгиланган.
Жавобгар томонидан лизинг тўловлари тўланмаганлиги сабабли 2025 йил
10 сентябрь ҳолатига 232 416 000 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан
келиб чиққан.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган
ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг
олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади,
лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 597-моддасига асосан, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши,
мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш
бўйича бошқа харажатларни амалга ошириши шарт.
Лизинг олувчи лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятларини бажармаган
тақдирда, лизинг берувчи ўзига тегиши керак бўлган тўловларни фоизи билан
олиши мумкин.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2024 йил
10 октябрда 453-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда қўшимча жавобгар у билан биргаликда солидар
(баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгиланган. Кафиллик суммаси
6 084 657 032 сўмни ташкил қилган.
Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар-2 ўртасида
2024 йил 10 октябрда 452-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда қўшимча жавобгар у билан биргаликда
солидар (баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгиланган. Кафиллик
суммаси 6 084 657 032 сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар-3 ўртасида 2024
йил 10 октябрда 452-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра
жавобгар лизинг шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда қўшимча жавобгар у билан биргаликда солидар
(баравар) жавобгарликни ўз зиммасига олиши белгиланган. Кафиллик суммаси
6 084 657 032 сўмни ташкил қилган.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмига кўра, кафиллик шартномаси бўйича
кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
Суд, жавобгар фоиз қарзини тўламаганлигини инобатга олиб, даъвонинг
жавобгар ва қўшимча жавобгар, қўшимча жавобгар-2 ҳамда қўшимча жавобгар3дан фоизни солидар тартибда ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар
ва қўшимча жавобгар, қўшимча жавобгар-2 ҳамда қўшимча жаовбгар-3дан
солидар тартибда даъвогар фойдасига 232 416 000 сўм фоиз қарздорлиги ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгардан
Республика бюджетига 4 648 320 сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 236,
333, 597-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Yutuq m d ni” фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгарлар
“G’ lib m g ks rt” фермер хўжалиги, “Sh rq z min utug’i” фермер хўжалиги
ҳамда “N mun li G’ lib j zib si” фермер хўжалигидан солидар тартибда даъвогар
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 232 416 000 сўм фоиз
қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Yutuq m d ni” фермер хўжалигидан Республика бюджетига
4 648 320 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ҳ.Мамарасулов