Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2402/2620 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 001bb1aa-9a0d-4b33-842b-86186456e55d Claim ID PDF Hash 369ba5ab2f20dc69... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 291-моддаси ИПК 291 law
ИПК 307-моддаси ИПК 307 law
ИПК 316-моддаси ИПК 316 law
илиш ИПК 316-моддаси илиш ИПК 316 law
йича иш юритиш ИПК 3242-моддаси йича иш юритиш ИПК 3242 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 3246-моддаси Ушбу Кодекс 3246 code_article
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Ушбу Кодекс 32411-моддаси Ушбу Кодекс 32411 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2402/2620-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 10 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Хўжақулов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, якка тартибдаги тадбиркор С.Жўраев ва унинг вакили адвокати Р.Эргашевнинг (ордер асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажримига нисбатан якка тартибдаги тадбиркор “J ’r v Sh kir V f qul vi h” томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қашқадарё вилоят прокуратураси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, якка тартибдаги тадбиркор “J ’r v Sh kir V f qul vi h”га (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан Касби тумани, Майманоқ қишлоғида жойлашган 194,54 кв метр ер майдонида ғишт маҳсулотидан қурилган нотурар объектни ўз ҳисобидан буздиришни, 2022 йил 13 августдаги KS-131-492294- онли ва KS-131-492296- онли аукцион баённомаларини бекор қилишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгарга тегишли Касби тумани, Майманоқ қишлоғида жойлашган 194,54 кв метр ер майдонида ғишт маҳсулотидан қурилган нотурар объектни ўз ҳисобидан буздириш ҳамда жавобгар ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 34.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 3.400.000 сўм давлат божи ундириши белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими билан жавобгар томонидан келтирилган кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Жавобгар тафтиш тартибида шикоят келтириб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажримини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди низони судгача ҳал қилиш чораларига эътибор бермаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги “Аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик ва 2 ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини таъминлашга, шунингдек тадбиркорлик мақсадлари учун ер ажратиш тартибини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш(бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган якка тартибдаги тадбиркор ва унинг адвокати тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд инстанциялари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини билдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарори ва ажримни бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган прокурор тафтиш шикоятга нисбатан эътироз билдириб, қуйи инстанция судлари томонидан қабул қилинган суд ҳужжатлари қонунга мувофиқ эканлигини маълум қилиб, ушбу суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикрини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан, кассация инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига нисабатан берилган шикоят бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, жавобгар 2022 йил 13 август куни электрононлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага асосан KS 131-492294- онли тартиб рақамли L t №2354850 бўйича, Касби тумани, Майманоқ қишлоғида жойлашган 99,28 кв метр ер майдонига 36 ой муддатга озиқ ва ноозиқ ихтисослашувидаги кўчма савдо шахобчаси ўрнатиш ҳамда 2022 йил 13 август куни электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённомага асосан KS 131492296- онли тартиб рақамли L t №235851 бўйича аукцион ғолиби деб топилган ва ушбу баённомага асосан Касби тумани, Майманоқ қишлоғида жойлашган 95,26 кв метр ер майдонига 36 ой муддатга озиқ ва ноозиқ ихтисослашувидаги кўчма савдо шахобчаси ўрнатишни зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси Касби туман бўлими инспекторлари томонидан 2023 йил 6 сентябрь куни ерлардан мақсадли фойдаланиш ҳолати юзасидан ўтказилган мониторинг далолатномасида жавобгар юқоридаги талабларга риоя қилмасдан, ўзбошимчалик билан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз қурилиш ишлари амалга оширганлиги, пойдеворли, ғиштдан девор билан қурилиш объекти қурилганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси Касби туман бўлими жавобгарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, 15 кун муддатда ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ихтиёрий равишда бартараф этиш (бузиб ташлаш) ҳамда ер майдонини фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириши лозимлиги тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш ва кўрсатмалар берилган. Жавобгар томонидан кўрсатма бажарилмаганлиги учун даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган. 3 Биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳақл қилув қарори қабул қилган. Жавобгарнинг кассация шикояти шикоят қилиш муддати ўтказиб юборилганлиги сабабли, уни иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 285-моддасининг биринчи қисмида, кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисмида эса кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. Жавобгар томонидан кассация шикояти ҳал қилув қарор қонуний кучга кирган кундан ўн бир ой ўтганидан сўнг берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 мартдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 10-сонли қарори 7-бандининг тўртинчи қисмида, шикоятни (протестни) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномада муддатнинг ўтказиб юборилиши сабаблари кўрсатилиши ва асослантирилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини узрли деб топишга ҳал қилув қарорини кеч олганлигини важ қилиб келтирган. Иш ҳужжатларида, суд муҳокамасида якка тартибдаги тадбиркор “J ’r v Sh kir V f qul vi h”нинг шахсан ўзи иштирок этганлиги ва унга 2024 йил 24 октябрда ҳал қилув қарорнинг нусхаси гибрит почта орқали етказилганлиги ҳақидаги почта алоқа маълумоти мавжуд. Ушбу ҳолатда жавобгарнинг илтимосномасида келтирилган важи билан кассация инстанцияси асосли равишда келишмаган. ИПК 291-моддаси бирични қисмининг 4-бандида, кассация шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш рад этилган бўлса, судья кассация шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади. Бундай ҳолатда, жавобгарнинг кассация инстанцияси судининг ажримини бекор қилиш важи асоссиз ҳисобланади. Шунингдек, жавобгар Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарорини ҳам бекор қилишни сўраган. ИПК 307-моддасининг биринчи қисмида, апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар бўйича туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори, шунингдек апелляция ёки кассация инстанцияси судининг қарори устидан Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига қуйидаги шахслар томонидан тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Ушбу ҳолатда жавобгар ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан тафтиш шикояти келтирган. ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида, шикоят (протест) Қорақалпоғистон Республикаси судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига 4 апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан берилган бўлса, тафтиш инстанцияси судининг судьяси тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилишни рад этади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2024 йил 25 июндаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 21-сонли қарори 19-бандининг бешинчи қисмида, судларнинг эътибори қаратилсинки, ИПК 307-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ва апелляция ёки кассация тартибида кўрилган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Шунинг учун, бундай суд ҳужжатлари устидан Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига тафтиш тартибидаги шикоят (протест) билан мурожаат қилганда, шикоятни (протестни) иш юритишга қабул қилиш ИПК 316-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мос ҳолда рад этилади, агар шикоят (протест) иш юритишга қабул қилинган бўлса, шикоят (протест) бўйича иш юритиш ИПК 3242-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мос ҳолда тугатилиши тўғрисида тушунтириш берилган. Шу боис, судлов ҳайъати ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан тафтиш тартибида шикояти келтирилганлиги сабабли, шикоятнинг ушбу талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ушбу Кодекснинг 3246-моддасига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати тафтиш шикоятидаги важлар билан келишмайди ва уни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Ушбу Кодекс 32411-моддаси учинчи қисмининг биринчи бандида эса тафтиш инстанцияси суди ажрим, қарор устидан берилган тафтиш шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ажримни, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, кассация шикоятини иш юритишга қабул қилишни рад қилиш ажрими давлат божи ундириш объекти ҳисобланмайди. 5 Ушбу Қонуннинг 18-моддасида, олдиндан тўланган давлат божини қайтариш тартиби белгиланган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдиришни, кассация инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгарнинг тафтиш шикоятидаги Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, жавобгар томонидан тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда 1.700.000 сўм давлат божини жавобгарга қайтариш юзасидан маълумотнома беришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 324632411-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 3 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз, якка тартибдаги тадбиркор “J ’r v Sh kir V f qul vi h”нинг тафтиш шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор “J ’r v Sh kir V f qul vi h”нинг тафтиш шикоятидаги Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 15 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Якка тартибдаги тадбиркор “J ’r v Sh kir V f qul vi h” томонидан тафтиш шикояти учун олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Якка тартибдаги тадбиркор “J ’r v Sh kir V f qul vi h” томонидан олдиндан тўланган 1.700.000 сўм давлат божини қайтариш юзасидан маъулмотнома берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Н.Хўжақулов Ҳ.Турсунов