Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/6624 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e5bfc9ef-8f4e-4526-a701-e6b671b065dd Claim ID PDF Hash 19943c5af162a2e6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 118-моддаси нинг 118 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
бандида ФКнинг 327-моддаси бандида ФК 327 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 748-моддаси ФКнинг 748 law
лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддаси лаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФК 327 law
мазкур пеня ФКнинг 261-моддаси мазкур пеня ФК 261 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2501/6624-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ғиждувон тумани 2025 йил 10 декабрь Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “S m it z r 77” масъулияти чекланган жамияти вакили Ў.Жўрақулов (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида “S m it z r 77” масъулияти чекланган жамиятининг “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан 200 000 000 сўм асосий қарз, 48 000 000 сўм пеня, 4 666 666 сўм банк фоизи, 2 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўловни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “S m it z r 77” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) ва “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 19 майда 6-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ даъвогар жавобгарга маҳсулот етказиб бериши, жавобгар тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъво аризасида баён этилишича, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгарга қарзни тўлаш бўйича талабнома юборган. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан ижросиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 200 000 000 сўм асосий қарз, 48 000 000 сўм пеня, 4 666 666 сўм банк фоизи, 2 000 000 сўм адвокатлик хизмати учун тўлов ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар маҳсулот етказиб берилмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг маълумотномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса ҳам ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 118-моддасига асосан ҳал этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. Мазкур ҳолатда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган шартномадан вужудга келган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга 20.06.2025 йилдаги 44-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм кўчириб берилган. Даъвогар томонидан кўчириб берилган пул маблағи бўйича, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида 200 000 000 сўмлик қарздорлик вужудга келган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахс вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиқланади. Суд даъво талабини 200 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Даъво аризасида асосий қарз билан биргаликда маҳсулот етказиб беришнинг кечиктирилганлиги учун асосий қарзнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 48 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. Даъво талабидаги пеня тарафлар вакиллари билан суд мажлисида қайта ҳисоб-китоб қилинганда, даъво аризасида кўрсатилган асос бўйича даъвогар талаб қилиши мумкин бўлган пеня асосли эканлиги аниқланди. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бандига асосан жавобгар маҳсулот етказиб беришни кечиктирган ҳар бир куни учун, кечиктирилган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида бироқ тўланиши лозим бўлган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Иш ҳолатларидан келиб чиқиб, суд даъвогар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, пенянинг вужудга келиши ва кўпайишига даъвогарнинг ҳам ҳиссаси борлигини (ўз вақтида судга мурожаат қилмаган) инобатга олиб, даъво аризасида талаб қилинган пеняни 30 000 000 сўмга қаноатлантиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан ташқари даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгардан 4 666 666 сўм банк фоизи ундириш талабини қўйган. ФКнинг 327-моддасига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори (бундан буён матнда Қарор еб юритилади)нинг 7-бандида берилган тушунтиришга кўра, ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт, ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Қарорнинг 13-бандига мувофиқ, шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозим. Мазкур Пленум қарорининг 10-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар ўз табиатига кўра, қарз шартномаси (ФКнинг 734моддаси), кредит шартномаси (ФКнинг 744-моддаси) ёхуд тижорат кредити шартномаси (ФКнинг 748-моддаси) бўйича берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган фоизлардан фарқланиши, шу сабабли, суд банк фоизларини ундириш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда даъвогар қарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити сифатида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришни талаб қилаяптими ёхуд талабнинг моҳияти пул мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик учун жавобгарликни (ФКнинг 327-моддаси) қўллашдан иборатлигини аниқлаши лозимлиги; ушбу Қарорнинг 13-бандида эса шартномалардан келиб чиқувчи пул мажбуриятларида, хусусан қарздорнинг товарлар, ишлар, хизматлар тўловини амалга ошириш ёхуд пул маблағларини қайтариш, тўлов кечиктирилган суммани тўлаш шарти билан олинган мажбуриятларда ФКнинг 327-моддасига асосан фоизлар ҳисобланиши лозимлиги, қонунда ёхуд тарафлар келишувида пул мажбуриятларини бажаришни кечиктирганлик учун қарздорнинг неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти кўзда тутилиши мумкинлиги, бундай ҳолатларда суд шундан келиб чиқиши керакки, агар қонунда ёки шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор пул мажбуриятини бажармаганлиги учун зарар етказилганлиги ҳолатини ва зарарнинг миқдорини исботламаса ҳам, ушбу чоралардан бирини қўллаш ҳақидаги талабни қўйишга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу боис суд, даъвогарнинг 4 666 666 сўм банк фоизи ундириш талаби билан келишмайди, боиси даъвогар томонидан 48 000 000 сўм пеня ундириш сўралган бўлиб, мазкур пеня ФКнинг 261-моддасига кўра неустойкани бир кўриниши ҳисобланади. Бундан ташқари юқорида келтирилган Пленум қарори бўйича даъвогар ё банк фоизи ёки пеня сўраши лозим бўлади. Шу боис суд даъвогарнинг даъво талабида келтирилган 4 666 666 сўм банк фоизи ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек даъвогар жавобгар ҳисобидан 2 000 000 сўм адвокатлик хизмати харажатини ундиришни сўраган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарори 19бандида, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган ҳаражатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар икинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган ҳаражатлари ҳам киради. Бундай ҳаражатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган ҳаражатлар сметаси сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан “Одил адвокатлар” адвокатлик бюроси билан 21.08.2025 йилда 422/62-сонли “Юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги шартнома тузилган ва 26.09.2025 йилдаги 76-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 000 000 сўм тўлаб берилган. Харажатнинг аниқ асослари даъвогар томонидан асослаб берилган деб ҳисоблаб, даъвонинг 2 000 000 сўм адвокатлик харажати қийматини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 200 000 000 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня, 2 000 000 сўм адвокатлик хизмати тўлови, 2 446 000 сўм давлат божи, 103 000 сўм ВКА харажати ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, 46 600 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 236, моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “G’ijduv n st nd rt qurilish s rvis” масъулияти чекланган жамиятидан: “S m it z r 77” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 200 000 000 сўм асосий қарз, 30 000 000 сўм пеня, 2 446 000 сўм давлат божи, 103 000 сўм ВКА харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Олдиндан тўланган 46 600 сўм давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья О.Жамилов