Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12215 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 14e4a258-4d50-49e4-a004-22e10430f629 Claim ID PDF Hash fb125f5e52227d2b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 735-моддаси ФК 735 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12215-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Амановнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “ДАЪВОГАР НОМИ” манфаатида жавобгар ЯТТ “ЖАВОБГАР НОМИ” дан кредитнинг муддати келмаган асосий қисмидан 86 111 110 сўм, муддати ўтган асосий қарзи 8 333 334 сўм, фоиз қарздорлиги 8 684 235 сўм, пеня 1 820 057 сўм, жами 104 948 736 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Кадиров (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси АТ “ДАЪВОГАР НОМИ” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ “ЖАВОБГАР НОМИ” (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан кредитнинг муддати келмаган асосий қисмидан 86 111 110 сўм, муддати ўтган асосий қарзи 8 333 334 сўм, фоиз қарздорлиги 8 684 235 сўм, пеня 1 820 057 сўм, жами 104 948 736 сўм ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида даъвони қувватлаб, қарздорлик бўйича тўлов амалга оширилмаганлигини билдирди ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор этилган, лекин суд мажлисида вакил иштирокини таъминламаган. Суд амалдаги процессуал қонун нормаларига кўра, ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади: иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 27 октябрь куни М-2025-0006942-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра, даъвогар жавобгарга 36 ой муддатга 25 фоиз устама тўлаш шарти билан 10 000 000 сўм миқдорида кредит ажратган. Кредит шартномасининг 2.1-бандига кўра, “қарздор” “кредитор” тарафидан ажратилган кредитни тақдим этилган муддатли мажбуриятнома(лар)га ёки кредит қайтариш жадвалига ва/ёки кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтаради. Кредит шартномасининг 2.5-бандига кўра, “қарздор” кредит ва/ёки фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, “кредитор” кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 5.1-бандига кўра, “қарздор” мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни ёки лозим даражада бажаришини кечиктирган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида (банк тарифига мувофиқ), аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Жавобгар эса кредит шартномасининг бу шартига риоя қилмаган, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаган. Бунинг оқибатида жавобгарнинг муддати ўтган асосий қарзи 8 333 334 сўм, фоиз қарздорлиги 8 684 235 сўм, пеня 1 820 057 сўм кредит қарздорлигини ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағларини кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига биноан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Суд мажлисида ишни кўриш кунига қадар ҳам жавобгар кредит ва унинг фоизларини тўламаган. Даъво талабида жавобгардан кредитнинг муддати келмаган асосий қисмидан 86 111 110 сўм, муддати ўтган асосий қарзи 8 333 334 сўм, фоиз қарздорлиги 8 684 235 сўм, пеня 1 820 057 сўм, жами 104 948 736 сўм ундириш сўралган. Шунга кўра, суд даъвонинг ушбу талабини тўлиқ, яъни жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига кредитнинг муддати келмаган асосий қисмидан 86 111 110 сўм, муддати ўтган асосий қарзи 8 333 334 сўм, фоиз қарздорлиги 8 684 235 сўм, пеня 1 820 057 сўм, жами 104 948 736 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шу асосда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар АТ “ДАЪВОГАР НОМИ” фойдасига жавобгар ЯТТ “ЖАВОБГАР НОМИ” ҳисобидан кредитнинг муддати келмаган асосий қисмидан 86 111 110 сўм, муддати ўтган асосий қарзи 8 333 334 сўм, фоиз қарздорлиги 8 684 235 сўм, пеня 1 820 057 сўм, жами 104 948 736 сўм кредит қарздорлиги ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ЯТТ “ЖАВОБГАР НОМИ” ҳисобидан бюджетга 2 098 974,72 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов