← Назад
Решение #2835747 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 265 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 272 | — | code_article | |
| кодекси | 110 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодексини | 276 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2503/7571-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қарши шаҳри
Қ А Р О РИ
2025 йил 10 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида *** раислигида, аъзолари *** ва ***лардан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, даъвогардан
банк вакили З.Тажиев (ишончнома асосида) жавобгардан ТБС банк вакили
А.Адинаев (ишончнома асосида) лар (жавобгарлар *** МЧЖлар
қатнашмади) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
22 сентябрдаги хал килув карори устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят бошқармаси “Трансбанк” ХАБ манфаатида берилган
апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида, очиқ суд
мажлисида ВКА орқали кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниклади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар «***» ХАБ (кейинги ўринда – даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарлар *** МЧЖлардан солидар ва регресс тартибида 256 489 690,33
сўм миқдоридаги зарарни ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Тохир” МЧЖ ва Қашқадарё вилояти
солиқ бошқармаси ва Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси жалб этилган.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси “Трансбанк” ХАБ манфаатида,
апелляция шикояти бериб, биринчи босқич суди томонидан далилларга ҳар
томонлама баҳо берилмаганлиги, 3.535.714.285 сўмга ҳисобланган
256.489.690 сўм пеняни “Трансбанк” ХАБ томонидан солиқ органига тўлаб
берилганлиги бунинг оқибатида 256.489.690 сўм зарар кўрганлигини баён
этиб, ҳал қилув қарорини бекор килиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги
қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили апелляция
шикоятини қаноатлантиришни биринчи босқич судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ТБС банк вакили апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни биринчи босқич судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ишга жалб қилинган “Тоҳир” МЧЖ ва жавобгарлар *** МЧЖлар
ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Судлов
хайъати,
ишда
иштирок
этувчи
тарафларнинг
тушунтиришларини ва кўрсатмаларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра,
ҳал
қилув
қарорини
ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатлари ва тарафларнинг тушунтиришларига кўра, даъвогар
ва учинчи шахс “Тохир” МЧЖ ўртасида тузилган 2024 йил 27 февралдаги 04сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасига биноан, Сотувчи – даъвогар
мазкур шартнома шартларига мувофиқ ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли
бўлган Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳар, Пахтазор-1 МФЙ, 7/4-уй
манзилида, 1 974,00 кв.м ер майдонида жойлашган, фойдали майдони
6 320,03 кв.м бўлган (ер тўла билан биргаликда) “Савдо маркази” биносини
(кадастр рақами №18:15:49:01:03:0338) Сотиб олувчи – “Тохир” МЧЖ
томонидан
шартномада
назарда
тутилган
мажбуриятлар
тўлиқ
бажарилганидан сўнг шартнома объектига нисбатан бўлган мулк ҳуқуқи
(тасарруф этиш ҳуқуқи) билан Сотиб олувчига топшириш, ўз навбатида
Сотиб олувчи мазкур шартнома бўйича ўзига юклатилган барча
мажбуриятларни ўз вақтида бажариш ҳамда шартноманинг II бўлими ва
тўловлар жадвалида кўрсатилган тартиб ва муддатларда белгиланган пул
маблағларини тўлаш, шунингдек шартнома объектини ўрнатилган тартибда
қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимида, объектнинг нархи ҚҚС суммасини ҳисобга
олган ҳолда 33 000 000 000 сўмни ташкил қилиши, шартнома умумий
қийматининг 50 фоизини ташкил этадиган 16 500 000 000 сўм миқдоридаги
олдиндан тўлов шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 кун ичида, қолган
16 500 000 000 сўм шартноманинг 1-иловаси бўлган тўловлар жадвалида
белгиланган миқдорда ва муддатларда 24 ой ичида бўлиб-бўлиб тўланиши
назарда тутилган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.2.1-бандига мувофиқ, даъвогар
учинчи шахс томонидан шартнома умумий қийматининг 50 фоизга тенг
бўлган олдиндан тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг 10 банк иш куни
ичида объектни фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқи билан топшириш
мажбуриятини олган.
Бироқ, объектда жавобгарлар фаолият олиб боришиб, кўчмас мулкдан
чиқиб кетмаганлиги боис мулк амалда учинчи шахсга топширилмасдан
қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарларни ўзига тегишли Қарши шаҳри,
Пахтазор-1 МФЙ, 7/4-уйда жойлашган “Савдо маркази” шаклидаги кўчмас
мулкдан мажбурий чиқариш бўйича киритилган даъво аризалари
қаноатлантирилган
ҳамда жавобгарларни кўчмас мулкдан мажбурий
тартибда чиқариш белгиланган. (Қарши туманлараро иқтисодий судининг
4-1801-2402/753, 4-1801-2501/1081, 4-1801-2501/1079, 4-1801-2501/1076,
4-1801-2503/1082, 4-1801-2503/1080-сонли иқтисодий ишлари).
Учинчи шахс “Тохир” МЧЖ томонидан даъвогарга 2025 йил 10 апрель
кунида 12-сонли талабнома тақдим этилиб, кўчмас мулкни топшириш ёки
кўчмас мулк олди-сотди шартномасини бекор қилиш, келтирилган
зарарларни қоплаб бериш сўралган.
Даъвогар ва учинчи шахс “Тохир” МЧЖ ўртасида тузилган 2025 йил
1 майдаги “27.02.2024 йилдаги 04-сонли кўчмас мулк олди-сотди
шартномасини бекор қилиш тўғрисида”ги 1-сонли келишувга асосан
тарафлар ўртасида тузилган 27.02.2024 йилдаги 04-сонли олди-сотди
шартномаси томонларнинг келишувига кўра 2025 йил 1 майдан бекор
қилинган.
Мазкур келишувнинг 6-бандида, тарафларнинг келишувига кўра
солиқлар (жумладан, мулк солиғи ва ер солиғи, солиқ пеняси (ҚҚС ҳамда
бошқа солиқларни ҳам ўз ичига олган ҳолда)) Сотувчи томонидан регресс
тартибида қопланишига келишилган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан 2025 йил 29 май кунидаги мемориал
ордер билан учинчи шахсга жами 256 489 690,33 сўм ҚҚСга нисбатан
ҳисобланган пеня қарздорлиги учун пул маблағлари ўтказиб берилган.
Жавобгарлар даъвогарга тегишли мулкни ўз вақтида бўшатиб
бермаганлиги учун учинчи шахс ва даъвогар ўртасида тузилган шартнома
бекор қилинганлиги, даъвогарнинг учинчи шахсга 256 489 690,33 сўм солиқ
қарзи учун ҳисобланган пеня қарздорлигини тўлаб бериб, зарар кўрганлиги
боис Палата даъвогар манфаатида зарарни жавобгарлардан солидар ва
регресс тартибида ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Биринчи босқич суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 272-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, бюджетга
тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси ҳар бир солиқ даври якунлари
бўйича, ушбу Кодекснинг 265-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган,
ушбу бобга мувофиқ ҳисобга олиниши ва тузатиш киритилиши лозим бўлган
суммалар ҳисобга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Даъвогар ва учинчи шахс “Тохир” МЧЖ ўртасида тузилган 2024 йил
27 февралдаги 04-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномасига асосан
тасдиқланган 2024 йил 29 февралдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура бўйича
Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Пахтазор-1 МФЙ, 7/4-уй (ер-1974 кв.м,
бино-6320,03 кв.м) Савдо маркази биноси ҚҚС билан бирга 33 000 000 000
сўмга сотилганлиги учун “Тохир” МЧЖга 3 535 714 285,71 сўм қўшилган
қиймат солиғи ҳисобланган.
Даъвогар ва учинчи шахс “Тохир” МЧЖ ўртасида тузилган 2025 йил
1 майдаги 1-сонли келишувга асосан тарафлар ўртасида тузилган 27.02.2024
йилдаги 4-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинганлиги боис даъвогар
томонидан 2025 йил 8 май кунида 2024 йил 29 февраль кунидаги 1-сонли
ҳисобварақ-фактурага тузатиш киритилиб, 3 535 714 285,71 сўм қўшилган
қиймат солиғи ҳисобга олиниб (0 сўм кўринишида), қайта ҳисобварақфактура юборилган ва учинчи шахс томонидан тасдиқланган.
СК 273-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари шарт.
Ушбу Кодекснинг 272-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган
солиқни тўлаш агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
солиқ ҳисобида турилган жой бўйича ҳар бир солиқ даврининг якунларига
кўра, солиқ ҳисоботи тақдим этишлари муддатидан кечиктирмай амалга
оширилади.
Бироқ, “Тохир” МЧЖ томонидан 2024 йил 29 февраль кунидаги 1сонли ҳисобварақ-фактура орқали ҳисобланган 3 535 714 285,71 сўм
қўшилган қиймат солиғи қонунчиликда белгиланган муддатларда тўлаб
берилмаган.
Натижада, даъвогар томонидан учинчи шахсга 2025 йил 8 май куни
тузатувчи ҳисобварақ-фактура юборилиб, қўшилган қиймат солиғи ҳисобга
олингунга қадар қўшилган қиймат солиғи тўлови кечиктирилган кунлар учун
жами 256 489 690,33 сўм пеня қарздорлиги ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 110-моддаси мазмунига
асосан, солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган
солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул пеня
ҳисобланиши, тегишли пеняларнинг суммаси тўланиши лозим бўлган солиқ
суммаларидан ташқари ва солиқни тўлаш бўйича мажбуриятнинг
бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ
тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик чоралари
қўлланилишидан қатъи назар тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Чунки,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
14-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки
шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб
қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 19-бандида шундай
тушунтириш берилган:
“Зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни
назарда
тутишлари
лозимки,
зарарга
шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда
тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари,
ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим
бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори
асослантирилган
ҳисоб-китоб,
товар,
иш,
хизмат
кўрсатишдаги
камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси
(калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун
жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак.
Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар
мажбурият бажарилганида, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона
харажатларни ҳисобга олиб аниқланиши шарт. Хусусан, хом ашё ёки
бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад
тарзидаги зарарни қоплаш ҳақидаги талаб бўйича бундай даромаднинг
миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада
назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда,
етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорттайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ
бўлган бошқа харажатларни чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши
зарур”лиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФК 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик)
туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек
юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни
етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Мазкур ҳолатда даъвогардан кўчмас мулкни сотиб олган учинчи шахс
“Тохир” МЧЖ томонидан қўшилган қиймат солиғи Солиқ кодексида
белгиланган муддатларда тўланмаганлиги боис унга нисбатан СКга мувофиқ
мажбуриятни бажариш кечиктирилган кунлар учун пеня ҳисобланган.
Даъвогар томонидан учинчи шахс “Тохир” МЧЖга тарафлар ўртасида
тузилган 2025 йил 1 майдаги 1-сонли келишувга асосан ихтиёрий равишда
қўшилган қиймат солиғини тўлаш кечиктирилган кунлар учун ҳисобланган
жами 256 489 690,33 сўм пеня қарздорлиги учун маблағлар ўтказиб берилган.
Учинчи шахс “Тохир” МЧЖнинг мажбурияти бўлган 3 535 714 285,71
сўм қўшилган қиймат солиғига нисбатан жами 256 489 690,33 сўм пенянинг
ҳисобланиши жавобгарларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
ёхуд айби билан содир бўлмаган.
Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси вакили А.Аслановнинг берган
кўрсатмасига кўра, “Тохир” масъулияти чекланган жамияти томонидан
3 535 714 285,71 сўм қўшилган қиймат солиғи ва унга ҳисобланган
256 489 690,33 сўм пеняни у томонидан солиқ органига тўлаб берганлиги
маълум қилинди.
Бундан ташқари, “Трансбанк” ХАБ томонидан 2024 йил 19 мартда
2/2357336443-сонли мемориал ордер орқали 3.535.714.285 сўм қўшилган
қиймат солиғи солиқ органига тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 149моддасида 7-бандида даъвогарнинг қонунчиликка асослаб келтирган
талаблари, даъво бир нечта жавобгарга нисбатан тақдим этилганда эса
уларнинг ҳар бирига нисбатан талаблар алоҳида кўрсатилган бўлиши
белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талабида 256.489.690 сўмни жавобгарлардан
солидар ва регреес тартибида зарарни ундириш сўралган бўлсада, лекин
айнан мазкур зарарни жавобгарлардан тақсимот тариқасида ундириш
сўралмаган, яъни ҳар бир жавобгардан қанчадан суммас ундирилиши
белгиланмаган.
Ўзбекистан Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддаси 1- бандида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги
белгиланган.
Ўзбекистан Республикаси Иқтисодий процессуал кодексини
276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида
биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва
асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги
фактларни аниқлаши мумкин.
Ўзбекистан Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
279-моддаси биринчи кисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Ушбу ҳолатда, қал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра, судлов хайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, “Траснбанк” ХАБ
дан апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 2.564.897 сўм
давлат божи ва 103.000 сўм суд ҳаражатларини ундиришни, почта
ҳаражатини зиммасига қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини
ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 278-280-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, Қашқадарё Савдо саноат палатаси Қашқадарё
вилоят бошқармаси “Трансбанк” ХАБ манфаатида келтирилган апелляция
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Трансбанк” ХАБ дан апелляция инстанцияси учун 2.564.897 сўм
давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит ҳисоб
рақамига 103.000 сўм суд ҳаражатлари ундирилсин. Почта ҳаражати
зиммасига қолдирилган.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Қашқадарё вилоят суди иктисодий судлов хайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик қилувчи
***
ҳайъат аъзолари
***
***