Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12140 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a7e7f1ac-0bf2-4994-a9c3-119f2f7500e5 Claim ID PDF Hash 3cd8ad54b0e56c88... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 281-моддаси аролик кодекси 281 code_article
аролик кодексининг 283-моддаси аролик кодекси 283 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12140-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 10-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.Тешабоев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари А.Сулаймонов (паспорт асосида), С.Анваров (ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Даъвогар номи” НТМнинг, жавобгар ТИФ Жавобгар номи АЖ зиммасига 14.12.2016 йил кунги 11-сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномаси бўйича “Даъвогар номи” НТМга тегишли Қўқон шаҳар, Манзили (собиқ У. Юсупов) кўчаси 1“Б”-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларга қўйилган тақиқни ечиш мажбуриятини юклаш, тарафлар ўртасида тузилган 14.12.2016 йил кунги 11сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномасининг даъвогар “Даъвогар номи” НТМга тегишли қисмини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Жавобгар номи”МЧЖ ва жавобгар ТИФ Жавобгар номи АЖ ўртасида 13.10.2016 йил куни 101000сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси бўйича, кредит маблағларининг банкка ўз вақтида қайтарилишининг таъминоти сифатида 14.12.2016 йил кунги ипотека шартномасига асосан, “Даъвогар номи” МЧЖга тегишли бўлган Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси 1-Б уйда жойлашган кўчмас мулк объекти ва “Жавобгар номи”МЧЖга тегишли Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Банк қарз мажбуриятини таъминлашда биринчи навбатда “Жавобгар номи”МЧЖга тегишли Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги кўчмас мулкларни гаровга қабул қилиши лозим бўлсада, кўчмас мулкнинг 0001 литердан 0007 литергача бўлган қисмини гаровга қабул қилиб, қолган 0008 литердан 0026 литергача бўлган бино-иншоотларни гаровга қабул қилмасдан, кўчмас мулкнинг ҳақиқий қийматини сунъий равишда пасайтириб, қўшимча гаров талаб қилганлигини, “Даъвогар номи” МЧЖга тегишли бўлган Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси 1-Б уйда жойлашган кўчмас мулк объекти қўшимча гаровга қабул қилинганлиги сабабли, жавобгар зиммасига 14.12.2016 йил кунги 11-сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномаси бўйича “Даъвогар номи” НТМга тегишли Қўқон шаҳар, Манзили (собиқ У. Юсупов) кўчаси 1-“Б”-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларга қўйилган тақиқни ечиш мажбуриятини юклаш, тарафлар ўртасида тузилган 14.12.2016 йил кунги 11сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномасининг даъвогар “Даъвогар номи” НТМга тегишли қисмини бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси тақдим қилган. Даъвогар вакиллари суд мажлисида, кредит шартномаси 2016 йилда тузилганлиги, “Жавобгар номи”МЧЖга тегишли Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги кўчмас мулкларни барчасини тўлиқ гаровга қабул қилиши лозим бўлсада, тўлиқ қабул қилмасдан қўшимча гаров талаб қилинганлигини, даъвогарнинг Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси 1-Б уйда жойлашган кўчмас мулк объекти қўшимча гаровга қабул қилинганлигини, 2018 йилда кредит қарзини ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган бўлсада, гаровдаги мулклар тўлиқ гаровга олинмаганлиги учун ижро ҳаракатларини ҳам бажаришни, аукцион савдоларга қўйишни имкони бўлмаганлигини, шунингдек “Жавобгар номи”МЧЖ банкрот деб топилганлигини, тугатиш жараёнида жамиятга тегишли гаровдаги Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги кўчмас мулкларни барчаси қайтадан кадастр ҳужжатлари қилиниб, қайтадан баҳоланиб, аукцион савдосига қўйилганлигини, ушбу мулклар кредит қарзларини қоплаш учун етарли эканлигини билдиришиб, суддан даъвони қаноатлантиришни ва суд харажатларини зиммасига юклашни сўрашди. Жавобгар ТИФ Жавобгар номи АЖ вакили суд мажлисида, “Жавобгар номи”МЧЖ банкрот деб топилганлигини, тугатиш жараёнида жамиятга тегишли гаровдаги Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги кўчмас мулкларни барчаси қайтадан кадастр ҳужжатлари қилиниб, қайтадан баҳоланиб, аукцион савдосига қўйилганлигини, аукцион савдосига кўра сотилган пул маблағлари кредит қарзини қоплаш учун етарли бўлса, ипотека шартномасининг даъвогарга тегишли қисмини бекор қилишга қаршилиги йўқлигини, лекин аукцион савдолар бошланмаганлигини, мулклар тўлиқ ҳолда гаровга қўйилмаганлиги, гаровга қўйилган мулкларда камчиликлар бўлганлиги учун аукцион савдоларига қўйишни, сотишни имкони бўлмаганлиги учун сотилмаганлигини, балансига ҳам қабул қилиб бўлмаганлигини, ҳозирда қарздор “Жавобгар номи”МЧЖнинг кредит қарзлари тўланмаганлигини билдириб, суддан даъвони рад қилишни ва суд харажатларини даъвогар ҳисобидан ундиришни сўради Дастлабки суд мажлисида “Жавобгар номи”МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, “Жавобгар номи” МЧЖ суднинг 06.03.2025 йил кунги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилганлиги, “Мустақил-М”МЧЖнинг аудиторлик ҳисоботида аниқланган бино-иншоотларининг 25.11.2025 йил куни ҳолатига “Мулкларни баҳолаш”МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига кўра, жамиятга тегишли Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги кўчмас мулкларни фақат гаровга қўйилган қисмидан ташқари барча бино-иншоотлар бозор баҳосида 1107634200 сўмга баҳоланганлигини, банкдан 7777290972 сўм кредит қарзи мавжудлигини, ким ошди аукцион савдоларида сотилган тақдирда, тушадиган пул маблағлари банк кредити бўйича тўловларни тўлиқ қоплаш имконини беришни баён қилди. Суд, даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмида ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Жавобгар номи”МЧЖ ва жавобгар ТИФ Жавобгар номи АЖ ўртасида 13.10.2016 йил куни 101000сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси бўйича, кредит маблағларининг банкка ўз вақтида қайтарилишининг таъминоти сифатида 14.12.2016 йил кунги ипотека шартномасига асосан, “Даъвогар номи”НТМга тегишли бўлган Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси 1-Б уйда жойлашган кўчмас мулк объекти ва “Жавобгар номи”МЧЖга тегишли Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги бино ва иншоотлари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга гаровга қўйилган. Мазкур ипотека шартномаси Қўқон шаҳар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Хожиматов (бундан буён матнда нотариус деб юритилади) томонидан тасдиқланиб, 11-сон реестр рақами билан рўйхатга олинган ва “Даъвогар номи” НТМга тегишли бўлган Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Манзили (собиқ Манзили) кўчаси 1-“Б”-уйдаги бино иншоотларга тақиқ қўйилиб, реестрга14-сон билан қайд қилинган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ТИФ Миллий банк манфаатида, судга мурожаат қилиб, қарздор “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан жами 502838,47 АҚШ доллари ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш ва бошланғич сотув баҳосини белгилашни сўраган. Суднинг 26.07.2019 йил кунги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, қарздор “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан, кредитор ТИФ Миллий банк фойдасига жами 502838,47 АҚШ доллари ундирилган, ундирув гаров мулкларига қаратилган, “Жавобгар номи” МЧЖга тегишли бўлган Қўқон шаҳар Моворауннаҳр кўчасида жойлашган биноиншоотларнинг бошланғич сотув баҳоси 1572705041,16 сўм, қўшимча жавобгар “Она-бола”НТМ тегишли бино-иншоотларни бошланғич сотув баҳоси 4514140375,96 сўм, “Жавобгар номи” МЧЖга тегишли музлатгич ускуналарнинг бошланғич сотув баҳоси 102 000 АҚШ доллари этиб белгиланган. Мазкур, 4-1502-1901/986-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган 26.07.2019 йил кунги ҳал қилув қарорига асосан, 27.08.2019 йил куни ижро ҳужжати берилган бўлсада, шу кунга қадар гаровга қўйилган мулклар бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилмаган, “Жавобгар номи” МЧЖ ва “Онабола”НТМга тегишли гаровга қабул қилинган мулклар тўлиқ қабул қилинмаганлиги, гаровга қабул қилишда камчиликларга йўл қўйилганлиги учун аукцион савдоларга қўйишнинг имкони бўлмаган. Фуқаролик кодексининг 281-моддасига кўра, ушбу Кодекснинг 280моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йил кунги 13/150сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 27-бандида, гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдосида сотилиши, шунингдек уни сотиш мумкин бўлмаган тақдирда, гаровнинг бекор бўлиши тушунтирилган. Фуқаролик кодексининг 283-моддаси 1-қисмининг 4-бандига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда гаров бекор бўлади. “Жавобгар номи” МЧЖга тегишли Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзили жойлашган 6137 кв.м ер майдонидаги манзили 0001 литердан 0026 литергача бўлган жами 26 та бино-иншоотлар мавжуд бўлиб, банк томонидан кўчмас мулкларни 0001 литердан 0006 литергача бўлган бино-иншоотлари гаровга қабул қилиниб, қолган 0007 литердан 0026 литергача бўлган бино-иншоотлар гаровга қабул қилинмаган. Бундан ташқари, 9 дона 20 НР (15 кВт. 380V) қувватга эга “ I ZER” русумли компрессор-конденсатор блоги билан жиҳозланган совуткич камералари ҳам гаровга қабул қилинган. Ушбу мулклар 102000 АҚШ долларига баҳоланган. Дастлабки суд мажлисида “Жавобгар номи” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси, “Жавобгар номи” МЧЖ суднинг 06.03.2025 йил кунги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилганлиги, “Мустақил-М”МЧЖнинг аудиторлик ҳисоботида аниқланган бино-иншоотларнинг “Мулкларни баҳолаш”МЧЖнинг баҳолаш ҳисоботига кўра, жамиятга тегишли Қўқон шаҳар Манзили (собиқ Манзили) кўчаси манзилиги кўчмас мулкларни 0001 литердан 0006 литергача гаровга тақдим қилинган кўчмас мулклар ва шу кўчмас мулкларни 0007 литердан 0026 литергача бўлган қолган биноиншоотлари бозор баҳосида 1107634200 сўмга баҳоланганлигини, банкдан 7777290972 сўм кредит қарзи мавжудлигини, ким ошди аукцион савдоларида сотилган тақдирда, тушадиган пул маблағлари банк кредити бўйича тўловларни тўлиқ қоплаш имконини беришини баён қилди. Суд, Банк томонидан 2019 йилдан буён ижро ҳаракатлари олиб борилмаганлиги, асосий қарздор “Жавобгар номи” МЧЖга тегишли мулклар тугатиш жараёнида 1107634200 сўмга баҳоланганлиги, банкдан 7777290972 сўм кредит қарзи мавжудлиги, ким ошди аукцион савдоларида сотилган тақдирда, тушадиган пул маблағлари банк кредити бўйича тўловларни тўлиқ қоплаш учун етарли эканлиги, “Жавобгар номи” МЧЖ ва “Она-бола”НТМга тегишли гаровга қабул қилинган мулклар тўлиқ қабул қилинмаганлиги, гаровга қабул қилишда камчиликларга йўл қўйилганлиги, гаровга қабул қилишда камчиликларга йўл қўйилганлиги учун аукцион савдоларга қўйишнинг имкони бўлмаганлиги, уни сотишни имкони йўқлиги учун даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йил кунги 36-сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17-банди учинчи хатбошида, даъво аризаси қаноатлантирилган ҳолда даъвогарнинг тегишли илтимосномаси мавжуд бўлгандагина, суд харажатлари унинг зиммасига юклатилиши мумкинлиги тушунтирилган. Бундай ҳолда, суд даъвогарнинг давлат божини унинг ҳисобидан ундириш, почта харажатини унинг зиммасида қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни лозим ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгар ТИФ Миллий банк АЖ зиммасига 14.12.2016 йил кунги 11-сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномаси бўйича “Даъвогар номи” НТМга тегишли Қўқон шаҳар, Манзили (собиқ У. Юсупов) кўчаси 1-“Б”-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларга қўйилган тақиқни ечиш мажбуриятини юклашни, тарафлар ўртасида тузилган 14.12.2016 йил кунги 11-сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномасининг даъвогар “Даъвогар номи” НТМга тегишли қисмини бекор қилишни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 8240000 сўм давлат божи ундиришни, тўланган 41200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 281, 283-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ТИФ Жавобгар номи АЖ зиммасига 14.12.2016 йил кунги 11сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномаси бўйича “Даъвогар номи” НТМга тегишли Қўқон шаҳар, Манзили (собиқ У. Юсупов) кўчаси 1-“Б”-уй манзилида жойлашган бино-иншоотларга қўйилган тақиқни ечиш мажбурияти юклатилсин. Тарафлар ўртасида тузилган 14.12.2016 йил кунги 11-сонли реестр рақами билан қайд этилган ипотека шартномасининг даъвогар “Даъвогар номи” НТМга тегишли қисми бекор қилинсин. Даъвогар “Даъвогар номи”НТМ ҳисобидан республика бюджетига 8240000 сўм давлат божи ундирилсин. Тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар “Даъвогар номи”НТМ зиммасида қолдирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, бир ой муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова