← Назад
Решение #2835757 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 150 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14653-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Марғилон шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров, судья
ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, аризачи Фарғона вилоят солиқ
бошқармасининг қарздор “B ll Pl st” МЧЖ (СТИР: 206556216)ни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили
О.Ортиқов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 176-179, 210-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Қарздор “B ll Pl st” МЧЖ банкрот деб топилсин ва унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тўловга қобилиятсизликнинг
соддалаштирилган тартиби қўлланилсин.
Тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси А.Сотволдиев тугатиш
бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишни тугатиш бошқарувчиси
Қонуннинг 53 ва 54-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширсин.
Тугатиш бошқарувчиси:
қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши;
кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши;
қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши;
қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат
шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши;
кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг
талабларини кўриб чиқиши;
қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ёки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни
кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши;
қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга,
аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши;
қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга
топшириши;
сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ёки
қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлашга доир
ҳаракатларни амалга ошириши ва чоралар кўриши ҳамда бундай аломатлар
аниқланганлиги ҳақида кредиторлар йиғилишига, судга, ваколатли давлат
органига, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши;
кредиторларнинг талабларини Қонуннинг 150-моддасида белгиланган
тартибда қаноатлантириши;
судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари
тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари
(муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминласин.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик
шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлади.
Қарздор “B ll Pl st” МЧЖдан республика бюджети даромадига 1 236 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор “B ll Pl st” МЧЖдан аризачи Фарғона вилоят солиқ
бошқармасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд
орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Акбаров