← Назад
Решение #2835761 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 42 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21496-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “АА”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “ЬЬ” фермер хўжалиги ҳисобидан 15 145 666
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили
А.Р.Хасанбоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ЬЬ” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар
учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона
истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар
ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 15 145 666 сўм миқдорда
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 15 145 666 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва
жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар
жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси
истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, етказиб берилган электр энергияси
учун ўз вақтида тўловларни амалга оширмаган ва 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига
15 145 666 сўм қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда даъвогар вакилининг
тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
қарздорлиги 15 145 666 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 29-бандига кўра, иссиқлик ва электр энергиясини
етказиб берувчилар — тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш
юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги даъволар,
аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда, давлат божини тўлашдан озод
қилинган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15 145 666 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта
харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 333,
468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ЬЬ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик
жамияти фойдасига 15 145 666 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “ЬЬ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2025 йил 10 декабрь
4-1601-2505/21496-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “АА”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “ЬЬ” фермер хўжалиги ҳисобидан 15 145 666
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили
А.Р.Хасанбоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234,
236, 333, 468, 474-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ЬЬ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик
жамияти фойдасига 15 145 666 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “ЬЬ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ
иш
Наманган шаҳри
2025 йил 10 декабрь
4-1601-2505/21496-сонли
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар “АА”
акциядорлик жамиятининг жавобгар “ЬЬ” фермер хўжалиги ҳисобидан 15 145 666
сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили
А.Р.Хасанбоев (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, кўриладиган ишни эълон қилди ва
котибдан суд мажлисида ҳозир бўлганлар ҳақида ахборот беришни сўради.
Котиб суд мажлисига даъвогар вакили ҳозирлиги, суд муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар келмаганлиги
тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлиси ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди.
Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда
уларга нисбатан раддиялар ҳамда иқтисодий иш юзасидан илтимосномалар борйўқлигини сўради. Раддия ва илтимосномалар бўлмади.
Раислик қилувчи даъвогар вакилига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини
тушунтириб, унинг ваколатини ва шахсини аниқлади.
Раислик қилувчи далилларни текшириш тартибини белгилаб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглашга киришди.
Даъвогар вакилининг тушунтириши: даъвони қўллаб-қувватлайман.
Тушунтириш бўйича саволлар бўлмади.
Раислик қилувчи даъвогар вакилидан иш бўйича қўшимча ҳужжат бор
йўқлигини сўради. Қўшимча ҳужжатлар бўлмади.
Раислик қилувчи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириш
якунланганлигини билдириб, музокара учун даъвогар вакилига сўз берди.
Даъвогар вакили: даъвони қаноатлантириб беришингизни сўрайман.
Раислик қилувчи суд муҳокамаси якунланганлигини маълум қилиб, якуний суд
ҳужжати қабул қилиш учун маслаҳатда қолди.
Раислик қилувчи даъвогар вакилини суд залига чақириб, ҳал қилув қарорининг
хулоса қисмини ўқиб эшиттирди, ҳал қилув қарорининг мазмун-моҳиятини, бундай
тўхтамга келиш сабабларини, ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва
муддатларини ҳамда 5 кун муддат ичида суд мажлиси баённомасига нисбатан фикрмулоҳаза билдириш ҳуқуқини тушунтирди ва суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Мазкур баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди.
Раислик қилувчи, судья:
Ш.Ж.Шералиев
Котиб:
А.Х.Асқаров