Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20936 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6d50e28d-b28c-43f1-9033-c129eac3ed48 Claim ID PDF Hash 7e2073a8ce1b8e9a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь 4-1501-2501/20936-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор катта ёрдамчиси ***** қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ********, жавобгар вакили (ишончномага асосан) ******** иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “*********” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар *********дан жами 112 293 661 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “*********” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ********* (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 76 558 826 сўм миқдорида қарздорлик, 28 079 009 сўм миқдорида пеня ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят Иқтисодит ва Молия бошқармаси ва Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Прокурор даьво аризаси юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даьво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даьво аризани қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили даьво аризаси юзасидан ўз эьтирозларини баён қилиб даьвогар олдида қарздорликлари йўқлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, учинчи шахсларни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига кўра, “*********” акциядорлик жамияти билан ********* ўртасида 2025 йил 27 январь кунги 148-сонли ва 2025 йил 29 май кунги 148/4-сонли Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома тузилган. Шартноманинг 1.3.-бандига кўра, “Истеъмолчи”, “Таъминотчи”га ичимлик ва оқава сув хизматлари учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасигача 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади деб белгиланган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида тузилган счёт-фактуралар мавжудлигини билдириб, жавобгардан 76 558 826 сўм қарздорлик ва 28 079 009 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасида, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида тузилган счёт-фактуралар мавжудлигини билдирган бўлсада, жавобгар томонидан 2025 йилнинг январь-сентябрь ичимлик ва оқава сув хизмати учун 74 027 080,96 сўм тўлов амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига ҳамда мутахассис хулосасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 112 492 800 сўм миқдорида тўлов суммасини ундириш талабидан 1 907 221,52 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни ва қолган қисми асоссиз бўлганлиги сабабли рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 1 907 221,52 сўм миқдорида тўлов суммаси ва тўланган 37 500 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 38 144,44 сўм давлат божини ундиришни, даъвони рад этилган қисми бўйича даъвогардан Республика бюджетига 2 211 711,56 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагилар асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 157, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «*********” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар «*********” маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобидан 1 907 221,52 сўм миқдорида тўлов суммаси ва тўланган 37 500 сўм почта харажатлари, жами 1 944 721,52 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «*********” маҳалла фуқаролар йиғинидан 38 144,44 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Даъвогар «*********” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 211 711,56 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев