Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2502/12210 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья XOLMATOVA GULCHEXRA AHMADJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a98d4efd-c0ce-4dcc-8316-a5e3b3b5ce47 Claim ID PDF Hash 503e49299c2adfc8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ишни ИПКнинг 128-моддаси суд ишни ИПК 128 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
аролик кодексининг 474-моддаси аролик кодекси 474 code_article
аролик кодексининг 238-моддаси аролик кодекси 238 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12210-сонли иқтисодий иш. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳар 2025 йил 10-декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматованинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, Қўқон шаҳар прокуратурасининг прокурор ёрдамчиси Н.Абдураҳимовнинг қатнашувида, даъвогар вакили Э.Тўпаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар Учкўприк тумани прокурорининг “Даъвогар номи” АЖ манфаатида, жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан 68986200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Учкўприк туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ўртасида электр энергияси таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга туташтирилган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериши, жавобгар эса, етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тарифларга мувофиқ тўловларни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан шартномага асосан электр энергияси етказиб бериб келинган бўлсада, жавобгар тўловларни ўз вақтида амалга оширмасдан қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан фойдаланилган электр энергияси ҳақини тўлаш тўғрисида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар Учкўприк тумани прокурори “Даъвогар номи” АЖ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан 68986200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, жавобгарга шартнома бўйича электр энергияси етказиб берилганлигини, жавобгар суд мажлиси кунига қадар ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб, суд мажлисида тақдим қилинган ҳужжатларни ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қўйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Фуқаролик кодексининг 468-моддасига кўра, электр таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчи)га энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энаргия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хафвсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Фуқаролик кодексининг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Фуқаролик кодексининг 238-моддасида, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йил кунги 319сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг 88 - бандига кўра, истеъмолчиларга электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1-бандида, электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ, таъминотчи корхона - истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан жавобгарга талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмасдан шартнома мажбуриятлари бажарилмай келинган. Қарздорнинг ҳисоб-рақамига қўйилган тўлов топшириқномаси, ҳисоб рақамида пул маблағлари йўқлиги сабабли, ижро этилмаган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги оқибатида, 01.11.2025 йил куни ҳолатига, электр энергияси истеъмолидан қарзи 68986200 сўмни ташкил қилган. Ушбу қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар ҳамда даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномаси ва тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади. Бундай ҳолда, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 68986200 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати ундиришни, шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига асосан, республика бюджетига 1379724 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, суд Фуқаролик кодексининг 238, 468, 474-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 3, 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даьво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Жавобгар номи” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Даъвогар номи” АЖ фойдасига 68986200 сўм асосий қарз, 41200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1379724 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: Г.Холматова