← Назад
Решение #2835781 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 92 | — | law | |
| онуннинг | 89 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онунинг | 26 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4535-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ромитан тумани
2025 йил 10 декабр
Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоиров раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида кредитор «ИЛҒОР ПАҲЛАВОН
САВДО» масъулияти чекланган жамиятининг қарздор «SULT N LI IL
ETR L» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни (кредитор ва қарздор вакили
иштирок этмади), муваққат бошқарувчи Д.Солиев иштирокида Ромитан
туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
кредитор «ИЛҒОР ПАҲЛАВОН САВДО» масъулияти чекланган
жамияти иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор «SULT N LI
IL ETR L» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 31 октябрдагги ажрими билан қарздор - «SULT N LI
IL ETR L» масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси – “Оқ
олтин дала кластер 2019” масъулияти чекланган жамияти билан
алмаштирилган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган кредитор суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади.
Кредитор вакили – У.Тойиров (ишончномага асосан) судга электрон
илтимоснома юбориб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 170-моддасига
асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган қарздор суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи ўз вазифаларини
бажариш жараёнида қарздорнинг бошқа кредиторлари аниқланмаганлигини,
кредиторнинг талаблари реестри тузилганлигини, қарздорнинг молиявийхўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, доимий тўловга қобилиятсиз эканлиги
аён бўлганлигини ва бу ҳақда хулоса тузилганлигини, кредиторларнинг
биринчи йиғилиши чақирилиб ўтказилганлигини, унда қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан
судга мурожаат қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлигини, тугатиш
бошқарувчиси сифатида ўзи, яъни Д.Солиев номзоди таклиф этилганлигини,
қарздорнинг ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10
баравари миқдорида тугатиш бошқарувчисининг ҳар ойлик иш ҳақи
белгиланганлигини маълум қилди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, муваққат бошқарувчисини
кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни (бундан кейин матнда - Қонун деб юритилади) 5-моддаси биринчи
қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини
бажаришга
қодир
эмаслиги;
доимий
тўловга
қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида
берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг
мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга
қобилиятсизлик аломати ҳисобланади.
Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш суд томонидан кўриб чиқилади.
Иш ҳужжатларига кўра, Ромитан туманлараро иқтисодий судининг 2025
йил 26 сентябрдаги ажрими билан қарздор – «SULT N LI IL ETR L»
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банкротлик иши қўзғатилган ва
муваққат бошқарувчиси этиб Д.Солиев тайинланган.
Суднинг 2025 йил 31 октябрдагги ажрими билан қарздор - «SULT N LI
IL ETR L» масъулияти чекланган жамияти унинг ҳуқуқий вориси – “Оқ
олтин дала кластер 2019” масъулияти чекланган жамияти билан
алмаштирилган.
Суд ажримининг ижросини таъминлаш мақсадида Қонуннинг 84-92моддаларига мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинган, кузатув
тартиб-таомили
жараёнида
бошқа
кредиторлар
аниқланмаган,
кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, шунингдек қарздорга нисбатан
кузатув жорий этилгани ҳақида кредиторлар хабардор қилиниб,
кредиторларнинг
биринчи
йиғилиши
чақиртирилган.
Муваққат
бошқарувчисининг ҳисоботи ва кредиторлар реестрига кўра, қарздорнинг 03
декабр ҳолатида жами 81660310 сўм қарздорлиги, шундан аризачи олдида
48776360 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Қонуннинг 92-моддасига мувофиқ суд кредиторларнинг биринчи
йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган
бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув
тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини
тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни
тугатади.
Кредиторларнинг йиғилиши 2025 йил 03 декабрда чақиртирилиб, унда
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳамда
тугатиш бошқарувчиси этиб Д.Солиевни тайинлаш тўғрисида қарор қабул
қилинган.
Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал
қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра, кредиторлар биринчи
йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш
ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида
илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси
аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи
бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг
номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа
масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф этиш
ҳақидаги аризаси асосли бўлганлиги учун ариза қаноатлантирилиши лозим
деб ҳисоблайди.
Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг
бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили
муддати ўн икки ойдан ошиши мумкин эмас.
Шунга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш
юритишни бошлашни ва тугатишга доир иш юритиш муддатини 4 ой этиб
белгилашни лозим деб ҳисоблайди.
Кредиторлар йиғилишида суд бошқарувчиси этиб Д.Солиев номзоди
маъқулланган аа муваққат бошқарувчининг ойлик иш меҳнатга ҳақ тўлаш энг
кам миқдорининг 10 баравари миқдорида белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 2025 йил 23 июндаги
“Иқтисодий судлар томонидан «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарорининг 22-банди иккинчи
хатбошисида суд бошқарувчиси ҳақининг миқдорини белгилашда қарздор
мол-мулкининг қиймати ва унинг амалга оширадиган ишлари ҳажми ҳисобга
олиниши лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Таклиф этилган тугатиш бошқарувчисининг номзоди тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилиги талабларига мос келганлиги
сабабли суд Д.Солиевни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни ва муваққат
бошқарувчининг ойлик иш ҳақини у томонидан амалга ошириладиган ишлар
ҳажмидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 7 (етти)
баравари миқдорида тасдиқлашни лозим топди.
Бинобарин, Қонунинг 26-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва
тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг
йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар
кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган
бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади.
Шунга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни
банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, суд
харажатларини қарздорнинг зиммасига юклашни, тугатишга доир иш юритиш
муддатини 4 ой этиб белгилашни, Д.Солиевни тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 5, 6, 26, 37, 89, 92, 140-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларига асосан, суд
қ р р қ и л а д и:
«ИЛҒОР ПАҲЛАВОН САВДО» масъулияти чекланган жамиятининг
аризаси қаноатлантирилсин.
«ОҚ ОЛТИН ДАЛА КЛАСТЕР 2019» масъулияти чекланган жамияти
(СТИР: 309451080) тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш
юритиш бошлансин.
Д.Солиев «ОҚ ОЛТИН ДАЛА КЛАСТЕР 2019» масъулияти чекланган
жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан меҳнатга
ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 (етти) баравари миқдорида ойлик иш
ҳақи белгилансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- ўн кунлик муддатда қарздорни банкрот деб топилганлиги ва
тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида расмий нашрда
маълумот чоп этиш ва буни тасдиқловчи далилни судга тақдим этиш;
- тугатишга доирн иш юритиш “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
талабларига
мувофиқ
ташкиллаштирилсин ва ўтказилсин ҳамда тугатишга доир иш
юритиш натижалари бўйича якуний ҳисоботни 2026 йил 10 апрел
кунига қадар бўлган муддатда судга тақдим этилсин.
Қарздор - «ОҚ ОЛТИН ДАЛА КЛАСТЕР 2019» масъулияти чекланган
жамиятидан «ИЛҒОР ПАҲЛАВОН САВДО» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига олдиндан тўланган 1236000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
“Sult n li il
tr l” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан иш
юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация
тартибида Ромитан туманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят судига
шикоят берилиши мумкин.
Судья
Н.Зоиров