Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/4769 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q RSHI NEFT B Z SI Ответчик / Подсудимый J HONGIR T R OQ SIF T
Source ID 339bbfad-901a-4212-83c6-c027eee98d92 Claim ID PDF Hash 50464b4e35c97a8f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4769-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 10 декабрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Q RSHI NEFT B Z SI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “J HONGIR T R OQ SIF T” фермер хўжалиги ҳисобидан 2 100 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили Л.Чориев (2025 йил 1 декабрдаги 12/515-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар “Q RSHI NEFT B Z SI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “J HONGIR T R OQ SIF T” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 100 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида палата ва жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Бу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ҳамда 170-моддалари талабларига кўра низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, қарздор “THE BEST GROXI KL STER” МЧЖ, қарз олувчи “J HONGIR T R OQ SIF T” фермер хўжалиги ва ҳақдор “Q RSHI NEFT B Z SI” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 07 майда “мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши ҳақида” 20-сонли шартнома имзоланган бўлиб, шартнома шартларига асосан жавобгар 2 100 000 сўм қарздорликни тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 2.3.-бандига асосан шартнома қонуний кучга киргач “Ҳақдор”-даъвогар “қарздор” ҳисобидаги ҳақини “Қарзни қабул қилувчи”-жавобгардан қоплаш мажбуриятини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади ва шу асосда у “қарзни қабул қилувчи”-жавобгарга нисбатан шартномада кўрсатилган сумма миқдорида ҳақдор бўлади. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада мазкур низо келиб чиқиб, даъвогар судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 241-моддасига кўра, шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин. Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт. Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонунчилик ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади. қайд этилган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Суд, юқоридагиларга асосан даъвони асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво асосли деб ҳисобланганлиги боис, ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра давлат божи ва почта харажатлари жавобгарнинг зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “J HONGIR T R OQ SIF T” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Q RSHI NEFT B Z SI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2 100 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “J HONGIR T R OQ SIF T” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Усманов