Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/4975 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 18925cb9-5344-449e-b3ed-53939a326aaa Claim ID PDF Hash 09cac09bcc478316... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 335-моддаси аролик кодекси 335 code_article
банди ва ФКнинг 326-моддаси банди ва ФК 326 law
аролик кодекси 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
процессуал кодекси 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/4975-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Ромитан тумани 2025 йил 10 декабр Ромитан туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Рашидов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг жавобгар – «ЧИНОР» фермер хўжалигидан жами 193700000 сўм пеня ундириш ва битимни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари Ў.Бозоров ва Р.Давлатовлар (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Одилов (ишончнома асосида) иштирокида Ромитан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - «ЧИНОР» фермер хўжалиги билан 2021 йил 22 октябрда тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ДХШ/118-2021-сонли битимни бекор қилишни ва жавобгардан 193700000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва жавобгар – "ЧИНОР" фермер хўжалиги ўртасида Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансидаги Жондор туманида жойлашган “Охших” насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш тўғрисида ДХШ/118-2021-сонли битим тузилганлигини, мазкур битим бўйича жавобгар томонидан 2022 йилда 245100000 сўмлик, 2023 йилда 342000000 сўмлик инвестиция киритиш мажбурияти олинганлигини, бироқ жавобгар 2022 йилда 45300000 сўм, 2023 йилда 342000000 сўм, жами 387300000 сўмлик инвестиция киритмаганлигини ва мажбуриятлар бажарилмаганлигини, жавобгар битим шартларини лозим даражада бажармаганлигини, шу сабабли битимни бекор қилиш тўғрисида жавобгарга таклиф хати юборилганлигини, бироқ жавобгар томонидан битимни ихтиёрий бекор қилиш тўғрисида талабномага жавоб берилмаганлигини, битим шартига асосан киритилмаган инвестиция миқдорига нисбатан жами 193700000 сўм пеня ҳисобланганлигини, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олишини, ҳақиқатдан ҳам 2022 йилда киритилиши лозим бўлган инвестиция қисман бажарилганлигини, ушбу йилда ускуналар олиб келинган бўлсада, бироқ ўрнатиш имкони бўлмаганлигини, 2023 йилда эса молиявий қийинчиликлар сабабли, инвестиция режасини бажариш имкони бўлмаганлигини, битимни бекор қилишга нисбатан эътирози йўқлигини, хўжаликнинг молиявий аҳволи оғирлигини иноабатга олиб, пеняни рад қилишни, сўрашди. Суд, тарафлар вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим деб топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (битим матнида “Давлат шериги”) ва “Чинор” фермер хўжалиги (битим матнида “Хусусий шерик”) ўртасида 2021 йил 29 сентябрда Бухоро вилояти Жондор туманида жойлашган Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳисобидаги “Охших” насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш тўғрисида битим тузилган ва у 2021 йил 22 октябрда ДХШ/118-2021-сон билан реестрга олинган. Битим шартларига кўра “Давлат шериги” “Охших” насос станциясини 11 йил муддатга “Хусусий шерик”ка эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш, “Хусусий шерик” объектни қабул қилиб олиш, уни эксплуатация қилиш, модернизациялаш, молиялаштириш, бошқариш, электр энергиясини иқтисод қилиш ва лойиҳа якунида объектни сифатли сақлаган ҳолда давлат шеригига топшириш мажбуриятларини олган. Битимнинг 2.55-бандига кўра, хусусий шерик насос станциясини сақлаш, реконструкция ва модернизация қилиш билан боғлиқ ишлар ва иш фаолиятида объектларни сифатли сақлаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг инвестиция дастурига мувофиқ, хусусий шерик – “Чинор” фермер хўжалиги 2022 йилда 245100000 сўмлик, 2023 йилда 342000000 сўмлик инвестиция киритишни ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар битимда белгиланган муддатларда инвестиция киритмаслиги, хусусан, 2022 йилда мўлжалланган инвестициядан 45300000 сўм, 2023 йилда мўлжалланган инвестициядан 342000000 сўм киритмаганлиги даъвогар ходимлари томонидан 2025 йил 25 июлда аниқланган ва бу ҳақда инвентаризация далолатномаси, инвестицияни киритиш режасининг бажарилиши тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилган. Шундан сўнг, даъвогар 2022 йилда киритилмаган 45300000 сўм иенвестиция суммасига 2023 йил 01 январдан 2025 йил 01 сентябрга қадар кечиктирилган 973 кунга 22700000 сўм, 2023 йилда киритилмаган 342000000 сўм инвестиция суммасига 2024 йил 01 январдан 2025 йил 01 сентябрга қадар 608 кунга 171000000 сўм пеня, ҳаммаси бўлиб 193700000 сўм пеня ундириш, шунингдек, битимни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъвогар пенянинг ҳисоб-китобини судга тақдим этган. Даъвогар пеняни тўғри ҳисоблаган. Бинобарин, тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 14.2-бандида битим бўйича тарафларнинг ҳар бири олган мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, бажарилмаган ёки кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.5 фоизи миқдоорида пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси битим бўйича бажарилмаган мажбурият баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарори 4-банди ва ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисидаги тушунтиришлар берилган. Суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги эътироф этиб, ундан неустойка ундириш лозим деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 335-моддаси талабидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан мажбуриятни бажаришни белгиланган муддат тугаганидан сўнг талаб қилинмаганлиги оқибатида неустойканинг миқдори ошиб кетишига йўл қўйилганлигини сабабли жавобгардан ундириладиган пеня суммасини 19370000 сўмгача камайтиришни лозим деб топади. Даъвогар тарафлар ўртасида 2021 йил 22 октябрда тузилган ДХШ/118-2021-сонли битимни бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 382-моддаси биринчи қисмига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ушбу модданинг иккинчи қисми 1-бандига кўра, иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса, шартнома суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Тарафлар ўртасида тузилган битимнинг 8.1-бандида ДХШ тўғрисидаги битим бошқа тараф ДХШ тўғрисидаги битимни жиддий равишда бузган тақдирда суднинг қарори билан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкинлиги, битимнинг 8.3-бандида давлат шеригининг талаби бўйича – хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда битимнинг бекор қилиниши белгиланган. Жавобгар томонидан битимда белгиланган муддатларда инвестиция киритиш мажбурияти тўлиқ бажарилмаган бўлиб, ушбу ҳолатлар тузилган далолатнома ва маълумотномалар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогарнинг 2025 йил 23 октябрда жавобгарга 5 кунлик муддат ичида битимни бекор қилиш тўғрисида юборган 1367-сонли таклиф хати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Демак, жавобгар – “Чинор” фермер хўжалиги ўз мажбуриятини бажармаганлиги сабабли, даъвогарнинг битимни бекор қилиш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 327, 335, 382-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 176-180-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Тарафлар - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва «ЧИНОР» фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 22 октябрда тузилган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ДХШ/118-2021-сонли битим бекор қилинсин. 3. Жавобгар - «ЧИНОР» фермер хўжалигидан даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фойдасига 19370000 сўм пеня ундирилсин. 4. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 5. Жавобгар – “Чинор” фермер хўжалигидан “Аму-Бухоро” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 7994000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 6. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Н.Зоиров