← Назад
Решение #2835795 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 41 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья –О.Асатов
Апелляцияинстанциясудида
маърузачи судья –О.Эргашев
Тафтиш инстанция судида
маърузачисудья– Ж.Қаххоров
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025йил10 декабрь
Жиззахвилоят
судининг
иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатиЖ.Қаххоров
раислигида,
ҳайъат
аъзолариС.ҚувватовваА.Тўйчиевданиборат
таркибда,
судья
катта
ёрдамчисиД.Қурвановнингкотиблигида, Жиззах вилоят **** бўлим бошлиғи
****, даъвогар “JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари
****
(****
йил
4 сентябрдаги ишончномага асосан), **** (**** йил 4 сентябрдаги ишончнома
ва **** йил 4 сентябрдаги 58-сонли ордерга асосан), жавобгар “SOFI EL”
масъулияти
чекланган
жамияти
вакили
****қулов
(****
йил
14 декабрдаги ****-сонли ишончномага асосан), Ўзбекистон Республикаси
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг
Жиззах вилоят бошқармаси вакиллари А.Қувондиқов ва Н.Қувондиқов (****
йил 3 декабрдаги ****-сонли ишончномага асосан),“POL RIS LOYIH ”
масъулияти чекланган жамияти вакили **** (ишончномасиз),Тошкент кимё
технология илмий-тадқиқот институти профессори ****(ўз хизмат хонасидан),
“ ftish.uz” ОАВ вакиллари З.Қозоқов, ****, ****қувватова, ****иштирокида,
даъвогар “JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “SOFI EL” масъулияти чекланган жамиятидан 1************ сўм
етказилган зарарни ва 40******** сўм хизмат **** **** ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ****
йил 3 октябрдаги қарорига нисбатан Жиззах вилоят **** тафтиш протести ҳамда
даъвогар “JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган тафтиш шикоятини Жиззах вилоят суди жойлашган бинода
ўтказилган очиқ видеоконференцалоқа режимидаги суд **** кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиззах вилоят Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш
бошқармасининг Атоф-муҳит мониторинги иқлим ўзгариши ва чўлланишга
қарши курашиш бўлими бошлиғи Н.Қувандиқов ва биринчи тоифали мутахассис
**** томонидан **** йил 12 декабрь куни Жиззах шаҳар “А” саноат ҳудудида
жойлашган “SOFI EL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) атрофида “Эколаб” автоматлаштирилган
газоанализатордан фойдаланган ҳолда **** иш фаолиятига аралашмаганхолда
ўтказилган масофавий текширув натижаларига кўра, атмосфера ҳавоси
таркибида қуйидаги кимёвий моддалар Ўзбекистон Республикаси Санитар
қоидалар ва меъёрлар тўғрисидаги ****-сонли “Ўзбекистон ҳудудида атмосфера
таркибини
ифлослантирувчи
моддаларнинг
гигиеник
меъёрларида
белгиланганидан анча юқори эканлиги аниқланган.Яъни фтороводород (HF)
атмосфера ҳавосида рухсат этилган меъёр 0,**** мг/м3 бўлиб, амалда меъёридан
12,5 марта кўплиги, сероводород (H2S) меъёр 0,**** ўрнига амалда меъёридан
2,****,**** марта кўплиги, диоксит азот (N02) меъёрда 0,**** ўрнига ундан
2,****,**** марта кўплиги аниқланганлиги **** маълумотнома тузилган.
“JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) **** йил 13 декабрда Ўзбекистон
Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
вазирлигига ****-сонли хат билан мурожаат қилиб, жавобгар ишлаб чиқариш
фаолиятида табиатга ва фуқароларга зарар етказиб келаётганлиги ҳолатига
тегишли қонуний чоралар кўришни сўраган.
Шундан сўнг, даъвогарнинг маҳсулотлар **** омборлари, ишлаб чиқариш
цехлари ва бошқа бинолари том қисми (профнастил) металли қопламаси яроқсиз
ҳолатга келганлиги сабабини аниқлаб, илмий асосланган хулоса олиш **** ****
йил 14 июнь куни Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институтига қилган
ёзма мурожаатига асосан илмий асосланган текшириш ўтказилган.
Тошкент кимё-технологиялари илмий тадқиқот институти олим
мутахассислари томонидан **** йил 16 сентябрькуни берилган хулосага кўра,
даъвогарга қарашли маҳсулотлар **** омборлар, ишлаб чиқариш цехлари ва
бошқа биноларнинг жами 8.****,6 кв.ммайдондаги том қисмининг (профнастил)
металли қопламаси занглаб, емирилиши (коррозия) ҳолатига учраган ва тўлиқ
яроқсиз ҳолатга келганлиги, мутахассислар томонидан 20 та жойдан олинган
барча намуналарда занглаш ёки коррозия жавобгар томонидан “Ультрамарин
****” маркали рангли пигмент бўёқлар ишлаб чиқариш давомида атмосфера
ҳавосига чиқарилаётган олтингугуртли бирикмалар хосил бўлиши билан
борганлиги, алоҳида олинган холда
O2ни пўлат намуналарига қўшиб
коррозияси ўрганилганда энг кам концентр цияда (атмосфера ҳавоси
таркибидаги намлик 50 фоиздан кам бўлмаган ҳолда) ҳам 10 кун ичида
80 фоиздан юқори коррозия жараёни юзага келганлиги, бу жараён йил фаслининг
асосан намлик юқори бўлган даврида, хусусан қор ва ёмғир ёғган пайтларда
кучайганлиги, бу эса ўз навбатида А3 (омборхона ва ишлаб чиқариш цехлари),
F1 (қозонхона), F2 (сув тайёрлаш иншоати), F5 (трансформатор), N (девор
устидаги козероги) биноларининг том қисми металли қопламаларининг
эксплут цион хоссаларини тўлиқ яроқсиз холга келишига сабаб бўлганлиги қайд
этилган.
“POL RIS LOYIH ” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогар
А3 (ишлаб чиқариш цехи ва омборлар), F1 (қозонхона), F2 (сув тайёрлаш),
F5 (трансформатор ва компрессор), N (девор козероги) биноларининг том
қисмининг жами бўлиб 8.****,6 кв.м майдондаги металли (профнастил)
қопламалари тўлиқ яроқсиз ҳолга келганлиги, ушбу яроқсиз металли
(профнастил) қопламаларини алмаштиришлик ва маҳсулотлар ****
омборхоналар, ишлаб чиқариш цехлари ва бошқа биноларнинг том
қисмларидаолиб бориладиган қайта таъмирлаш ишлари учун қилинадиган барча
**** ҳисоб-китоб қилинганида 1************ сўм миқдоридаги маблағ
сарфланиши аниқланган.
Шунга асосандаъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жиззах
шаҳар “А” саноат ҳудудида ишлаб чиқариш фаолиятини кўрсатишини, даъвогар
ва жавобгарнинг маъмурий бинолари, маҳсулотлар **** омборхоналари, ишлаб
чиқариш цехлари ва бошқа бинолари ёнма-ён жойлашганлигини, даъвогар ****
йил 23 июнь кунидан **** маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини, жавобгар
эса **** йил бошларидан бошлаб “Ультрамарин ****” маркали рангли пигмент
бўёқлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириб келишини, жавобгар
“Ультрамарин ****” маркали рангли пигмент бўёқлар ишлаб чиқариши
жараёнида иккита тутун чиқарадиган трубалари орқали ишлаб чиқаришдан
кейин фильтрланиб тозаланмасдан чиқаётган ўта қуюқ, жуда ўткир
(олтингугурт) ҳидли тутунидан даъвогар азият кўриб келаётганлигини, айниқса
жавобгарнинг ишлаб чиқариш цехидан тунги **** ташқарига чиқарадиган ўткир
сассиқ (олтингугурт) ҳидли тутуни кучайиб кетиши, таркибида заҳарли кимёвий
моддалар қолдиғи бўлган бу тутундан даъвогарда ишлаётган ходимлардан
ташқари бинолар хам зарар кўриб келаётганлигини, хусусан, фильтрланиб
тозаланмасдан чиқарилаётган тутундан даъвогарнинг маҳсулотлари ****
омборлари, ишлаб чиқариш цехлари ва бошқа биноларнинг том қисми
(профнастил) металли қопламасига тушиб, ўрнатилгандан буён ўз хусусиятини
йўқотмаган бинолар том қисми (профнастил) металли қопламаси қисқа муддат
ичида ўз хусусиятини йўқотишига ва тўлиқ яроқсиз ҳолатга келишига сабабчи
бўлганлигини, жавобгар **** йил бошларида “Ультрамарин ****” маркали
рангли пигмент бўёқлар ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганидан буён, ишлаб
чиқариш фаолиятини белгиланган тартибда олиб бормасдан ва ишлаб чиқариш
жараёнида ҳосил бўлган таркибида заҳарли кимёвий моддалар қолдиғи бўлган
тутунни тозалайдиган фильтрларни ўрнатмасдан, тутун таркибидаги заҳарли
кимёвий моддаларни атмосферага чиқариб, атмосфера ва табиатга зарар
етказганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза
қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан
****, **** ва **** йилларда Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган
даъво аризалари юзасидан суд томонидан қабул қилинган ва қонуний кучга
кирган ҳал қилув қарорлари билан жавогарнинг ишлаб чиқариш фаолияти уч
марта тўхатилганлигини, бироқ жавобгар суд томонидан қабул қилинган
қарорларга бўйсунмасдан ишлаб чиқаришни бир кун ҳам тўхтатмасдан давом
эттириб келганлигини маълум қилиб, жавобгардан 1************ сўм
етказилган зарарни ҳамда Тошкент кимётехнология илмий тадқиқот институтига
хизмат **** сифатида шартномага асосан тўланган 40******** сўмни ундириб
беришни сўраган.
Суднинг **** йил 19 декабрдаги **** билан ишга Ўзбекистон
Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги
қўмитасининг Жиззах вилоят бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Жиззах
вилоят бошқармаси низонинг предметига **** талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Биринчи инстанциясудининг **** йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори билан
даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
1************ сўм етказилган зарар, Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот
институтига тўланган 40******** сўм, 30******** сўм давлат божи ва 37****
сўм почта **** ундирилган.
Апелляция инстанциясудининг **** йил 3 октябрдаги қарори билан
апелляция шикояти қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг **** йил
18 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш **** янги қарор қабул қилинган. Шунингдек,
“JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти чекланган жамиятидан “SOFI EL”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41**** сўм почта ****, Республика
бюджетига 15******** сўм давлат божи ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Жиззах вилоят ****
тафтиш тартибида протесткелтирганва унда Жиззах вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг **** йил 3
октябрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Шу билан бирга, даъвогар “JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти
чекланган жамиятиҳамтафтиш тартибида шикоят билан мурожаат қилган ва
унда Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг **** йил 3 октябрдаги қарорини бекор қилиб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этгандаъвогар вакиллари тафтиш шикояти ва
тафтиш протестида келтирилган **** қўллаб-қувватлаб, жавобгар рангли буёқ
ишлаб чиқариш жараёнида меъёрдан ортичқа зарарли моддаларни атмосфера
ҳавосига чиқарганлигини, ушбу зарарли моддалар намлик натижасидакислотага
айланиб, бинонинг том қисми чиришига олиб келганлигини,Тошкент кимётехнологиялари илмий тадқиқот институти томониданхулоса берилганлигини,
“POL RIS LOYIH ” масъулияти чекланган жамияти томонидан бинонинг том
қисмини қайта **** қилиш учун смета ишлаб чиқилганлигини, **** номидаги
Республика суд экспертизаси маркази томонидансмета ҳужжатлари тўғри ишлаб
чиқилганлиги бўйича хулоса берилганлигини, зарарли моддалар Эколаб
аппарати орқали ўлчанганлигини, жавобгарнинг фаолияти тўхтатилган
****ишлаб чиқаришни амалга оширганлигини, газ таъминоти **** маълумотига
кўра, жамият **** йил 12 ой, **** йил 12 ой, **** йил май ойигача табиий газдан
тўхтовсиз фойдаланганлигинимаълум қилиб, тафтиш шикояти ва тафтиш
протестини қаноатлантиришни сўрашди.
Суд муҳокамасида иштирок этганжавобгар вакили тафтиш шикояти ва
тафтиш протестига эътироз билдириб, атмосфера ҳавосидан олинган намуналар
қайси санада олинганлиги аниқ эмаслигини,жамият ишлаб чиқариш фаолияти
ёғоч ёки кўмирдан фойдаланмаганлигини, **** табиий газ ишлатилганлигини,
Тошкент кимё-технологиялари илмий тадқиқот институти томонидан берилган
айнан қайси тутунчиришга олиб келиши кўрсатилмаганлигини, апелляция
инстанциясининг қарори қонуний қабул қилинганлигини,рангли буёқдан
ташқари кўза ишлаб чиқарилишини, жамиятнинг фаолияти суднинг ҳал қилув
қарорига
асосан
****
тўхтатилганда
тест
режимида
ишлаганлигини,табиийгаздан фойдаланиш лимитидан хабари йўқлигини маълум
қилиб,апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тафтиш
шикояти ва тафтиш протестини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этганТошкент кимё-технологиялари илмий
тадқиқот институти профессори тушунтириш бериб, институт томонидан
берилган
ҳисоботда
водород
сулфид
таъсири
бўйича
хулоса
берилганлигини,ультрамарин моддасини олтингугуртсиз олиб бўлмаслигини,
СО2 ва водород сулфид кимёвий моддалари коррозияни келтириб чиқарадиган
асосий сабабэканлигини, ёғоч ёки кўмир кўрсатилмаганлигини, атмосфера
ҳавосидан намуна олинганлигини, шахсан ўз иштирок этганлигини,рангли буёқ
ишлаб чиқаришдауглерод оксиди, олтингугурт диоксиди, азот диоксиди,
водород диоксидиўзида олтингугурт **** моддалар натижаси пайдо бўлишини,
хулоса беришда экология томонидан маълумотга таянилганлигини,ультрамарин
моддасини ишлаб чиқариш жараёни иккин босқичбўлиб, биринчи
босқичдаҳароратни****0да ушлаб туриш, иккинчи босқичда ****0гача
чиқаришдан иборатлигини, кимдир ушбу жараёнда табиий газ ишлатишини,
кимдир ёғоч ёки кўмирдан фойдаланишини,коррозияникелтириб чиқарадиган
модда изсиз кетмаслигини, ўз изини қолдиришини, намуна **** йил ёз ойларида
олинганлигини,институтнинг ўзида ҳам намуналарни текширадиган аппарат
мавжудлигини, даъвогарнинг мурожаати бўйича **** экология томонидан
берилган маълумот асосида хулоса тузилганлигинимаълум қилди.
Суд муҳокамасида иштирок этган Экология бошқармаси вакиллари
тушунтириш
бериб,жавобгарнинг
фаолияти
2
маротаба
тўхтатилганлигини,биринчисида
фильтр
алмаштирмаганлиги
учун,
иккинчисида кузатув стационар пости ўрнатмаганлиги учун судга
берилганлигини,**** йилда 2 ойдан кейин, **** йилда 13 ойдан кейин фаолияти
тикланганлигини,13
ой
давомида
ҳам
тест
режимида
фаолият
кўрсатганлигини,намуналар ташкилот атрофидан олинганлигини, судга ариза
киритишдан олдинэколаб аппаратидан намуналар олинганлигини, ҳал қилув
қарори кучида эканлигини,эколаб аппаратида атмосфера ҳавосидаги зарарли
моддалар миқдори фон орқали, тесто**** аппаратида эсатурбадан ўлчанишини
маълум қилишди.
Суд муҳокамасида иштирок этган “POL RIS LOYIH ” масъулияти
чекланган жамияти вакили тушунтириш бериб,“JIZZ X- OSH EP
EKS IL”
масъулияти чекланган жамиятибиносининг зарар етган қисмига қайта ****
қилиш
учун
ўртача
бозор
баҳосида
смета
ҳужжатлари
тайёрланганлигини,сметада профнастилни **** қилиш кўзда тутилганлигини,
смета **** томнинг зарар кўрган қисми бўйича эканлигинимаълум қилди.
Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор тафтиш протести ва тафтиш
шикоятида келтирилган **** қўллаб-қувватлаб,апелляция инстанция суди иш
ҳужжатларига тўлиқ баҳо бермаганлигини,газ таъминоти **** маълумотига кўра
жавобгарнинг фаолияти узлуксиз давом этганлигинимаълум қилиб, тафтиш
протести ва тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Судлов
ҳайъати,тарафларвакилларининг
тушунтиришларива
прокурорнинг фикринитинглаб,тафтишшикоятида келтирилган **** иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
апелляцияинстанциясисудининг
****5йил3
октябрдагиқарориниўзгаришсиз,тафтишшикоятива
тафтиш
протестини
қаноатлантирмасдан қолдиришнилозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
қисмига асосан, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, **** ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, даъвогар ва
жавобгарнинг ишлаб чиқариш объектлари ****, “А” саноат ҳудудида (“Жиззах”
махсус иқтисодий зонаси ҳудудида) ёнма-ён жойлашганлиги, даъвогар
жавобгарнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида чиқараётган кимёвий
чиқиндилари таъсирида даъвогарга тегишли кўчмас мулк том қисмининг
қопламаси емирилиши натижасида зарар етказилганлигини қайд этилган.
Даъвогар томонидан етказилган зарарни ундириш учун асос сифатида
Жиззах вилоят Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармасининг
Атоф-муҳит мониторинги иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашиш
бўлими бошлиғи Н.Қувандиқов ва биринчи тоифали мутахассис **** томонидан
**** йил 12 декабр куни Жиззах шахар “А” саноат ҳудудида жойлашган
жавобгар атрофида “Эколаб” автоматлаштирилган газоанализатордан
фойдаланган ҳолда **** иш фаолиятига аралашмаган холда ўтказилган
масофавий текширув натижаларига кўра, атмосфера ҳавоси таркибида кимёвий
моддалар Ўзбекистон Республикаси Санитар қоидалар ва меъёрлар тўғрисидаги
****-сонли “Ўзбекистон ҳудудида атмосфера таркибини ифлослантирувчи
моддаларнинг гигиеник меъёрларида белгиланганидан анча юқори эканлиги
аниқланганлиги юзасидан тузилган маълумотнома, Тошкент кимётехнологиялари илмий тадқиқот институти олим мутахассислари томонидан
даъвогарга қарашли маҳсулотлар **** омборлар, ишлаб чиқариш цехлари ва
бошқа биноларнинг жами 8.****,6 квадрат метр майдондаги том қисмининг
(профнастил) металли қопламаси занглаб, емирилиши (коррозия) ҳолатига
учраган ва тўлиқ яроқсиз ҳолатга келганлиги тўғрисида **** йил 16 сентябр
куни берилган хулоса ҳамда “POL RIS LOYIH ” масъулияти чекланган
жамияти томонидан даъвогар биноларининг том қисмларида олиб бориладиган
қайта таъмирлаш ишлари учун қилинадиган **** 1************ сўмни ташкил
этиши тўғрисида тайёрланган смета ҳужжатлари **** этилган.
Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан тайинланган судга оид
қурилиш-техник экспертизаси бўйича **** йил 8 апрелда **** номидаги
Республика суд экспертизаси маркази Жиззах вилоят бўлими томонидан
даъвогар биносининг том қисмини жорий таъмирлаш юзасидан “POL RIS
LOYIH ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланган смета
ҳужжатлари қонунчилик талабларига, қурилиш билан боғлиқ меъёрий ҳуқуқий
нормаларнинг
талабларига
риоя
қилинган
ҳолда
тузилганлиги,
**** йилда даъвогар биносининг том қисмини жорий таъмирлаш юзасидан
“POL RIS LOYIH ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланган
смета ҳужжатлари амалдаги Шахарсозлик меъёрлари ва қоидаларида
белгиланган тартибда тузилган бўлиб, Шахарсозлик меъёрларига ва қоидаларига
асосан илмий асосланган ҳисобланиши, мазкур смета ҳужжатлари қонунчилик
талабларига ва меъёрий ҳуқуқий талабларга риоя қилинган ҳолда тайёрланган ва
уни илмий асосланган деб топиш мумкинлиги тўғрисида хулоса
ҳамдатайинланган суд-кимёвий экспертизаси бўйича **** йил 2 июлда ****
номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан даъвогарнинг А3
(ишлаб чиқариш цехи ва омборлар), F1 (қозонхона), F2 (сув тайёрлаш), F5
(трансформатор ва компрессор), N (девор козероги) биноларининг том
қисмининг жами бўлиб 8.****,6 кв.метр майдондаги металли (профнастил)
қопламалари коррозияга учраганлиги, емирилганлиги; бу ҳолатларга ишлаб
чиқариш фаолиятидаги серидиоксидининг меъёридан ортиқ чиқарилганлиги,
намгарчилик ва кислород билан биргаликда юқори коррозияга сабаб бўлиши, бу
эса биноларнинг том қисмини металл ва унинг лак-буёқ қисмларини емириши
ва коррозияга учратиши тўғрисида хулосалар **** этилган.
Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатларни инобатга олиб, жавобгар
**** йилдан буён сурункали равишда экологик норматив хуқуқий хужжатлар
табларига зид равишда фаолият олиб бориб, атроф-мухитга меъёридан ортиқ
зарарли кимёвий моддалар чиқариши оқибатида атроф-мухитга, табиатга,
инсонларга, жумладан даъвогарга тегишли бўлган мол-мулкларга ҳам салбий
таъсир кўрсатиб, даъвогарнинг маъмурий ва бошқа биноларининг том қисми
(профнастил)нинг емирилиши ва коррозияга учрашига сабабчи бўлган деб
ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантириш тўғрисиданотўғритўхтамга
келган.
Тошкент кимё-технологиялари илмий тадқиқот институти олим
мутахассислари томонидан **** этилган хулосада Жиззах вилоят Экология ва
атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атоф-муҳит мониторинги
иқлим ўзгариши ва чўлланишга қарши курашиш бўлими бошлиғи Н.Қувандиқов
ва биринчи тоифали мутахассис **** томонидан **** йил 12 декабр куни
жавобгарга яқин ҳудудда “Эколаб” автоматлаштирилган газоанализатордан
фойдаланган ҳолда масофадан ўтказилган кузатув натижасида тузилган
маълумотномадаги ҳолатлар, яъни фтороводород (HF) атмосфера ҳавосида
рухсат этилган меъёр 0,**** мг/м3 бўлиб, амалда меъёридан 12,5 марта кўплиги,
Сероводород (H2S) меъёр 0,**** ўрнига амалда меъёридан 2,****,**** марта
кўплиги, ****дазот (N02) меъёрда 0,**** ўрнига ундан 2,****,**** марта
кўплиги асос сифатида олинган.
Жиззах вилоят Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси
томонидан **** этилган маълумотда “Эколаб” русумли газ анализатори
объектларда турли хил ноорганик ва органик моддаларнинг концентрациясини
автоматик равишда доимий ва даврий ўлчаш учун мўлжалланганлиги,
шунингдек иш жойи ҳавосидаги ва атроф муҳит ҳавосида рухсат этилган
максимал концентрациядан ошиб кетиш **** хабар бериш функциясига эга
ўлчов воситаси ҳисобланиб, ушбу ускуна атмосфера ҳавосининг
ифлослантирувчи моддалар (углерод оксиди (СО), метан (СН4), пропан (С3Н8),
углерод диоксиди (СО)ни) кўрсатиши қайд этилган бўлса-да, ушбу ускуна
атмосфера ҳавосидаги олтингугурт диоксидини ҳам аниқлаши кўрсатилмаган.
Шунингдек, “Эколаб” русумли газ анализаторини ишлатиш методикасида
ушбу ускуна ҳаво харорати + 5 **** +50 **** бўлган шароитда ишлатишга
мўлжалланганлиги қайд этилган.
Жиззах вилоят Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси
ходимлари томонидан **** йил 12 декабрь куни “Эколаб” автоматлаштирилган
газоанализатордан фойдаланган ҳолда масафадан ўтказилган кузатувнатижасида
тузилган маълумотномада эса ҳаво харорати - 9 **** ташкил этганлиги
кўрсатилган.
Аксинча, Жиззах вилоят Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш
бошқармаси Атроф-муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими
ходимлари Н.Қувандиқов ва **** томонидан **** йил 15 декабрь куни
жавобгарнинг объектида Тесто-**** русумли ускуна ёрдамида мониторинг
ўтказилган бўлиб, бунинг натижаси бўйича **** йил 18 декабрда
расмийлаштирилган ****-сонли таҳлил натижаси баённомаси бошқарма
бошлиғи ўринбосари ****қбоев томонидан тасдиқланган.
Мазкур таҳлил натижаси баённомасида азот оксиди, олтингугурт
диоксиди, углерод оксиди миқдори белгиланган параметрларга мувофиқлиги
қайд этилган.
Жиззах вилоят Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси
томонидан **** этилган маълумотда эса Тесто-**** газ таҳлил қилувчи ускуна
ҳисобланиши, ёқилғи ёқиш мосламаларининг чиқинди газларида масса
концентрациясини ўлчаш ва ифлослантирувчи моддаларнинг масса эмиссиясини
аниқлашда ишлатилиши, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар
(углерод, азот оксиди, азот диоксиди, олтингугурт диоксиди, олтингугурт
водороди, углеводород)ни кўрсатиши қайд этилган.
Шу боис,апелляциясудлов ҳайъатитомониданЖиззах вилоят Экология ва
атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан **** йил
12 декабрь куни “Эколаб” автоматлаштирилган газоанализатордан фойдаланган
ҳолда масофадан ўтказилган кузатув натижасида тузилган маълумотнома ва
мазкур маълумотнома асосида Тошкент кимё-технологиялари илмий тадқиқот
институти олим мутахассислари томонидан **** йил 16 сентябрда **** этилган
хулосани ишончли далилдебҳисобланмаган.
Шунингдек, **** номидаги Республика суд экспертизаси марказининг суд
томонидан
тайинланган
суд-кимёвий
экспертизаси
бўйича
**** йил 2 июлда берган хулосасида даъвогарнинг А3 (ишлаб чиқариш цехи ва
омборлар), Ғ1 (қозонхона), Ғ2 (сув тайёрлаш), Ғ5 (трансформатор ва
компрессор), N (девор козероги) биноларининг том қисмининг жами бўлиб
8.****,6 кв.метр майдондаги металли (профнастил) қопламалари коррозияга
учраганлиги, емирилганлиги; бу ҳолатларга ишлаб чиқариш фаолиятидаги
серидиоксидининг меъёридан ортиқ чиқарилганлиги, намгарчилик ва кислород
билан биргаликда юқори коррозияга сабаб бўлиши, бу эса биноларнинг том
қисмини металл ва унинг лак-буёқ қисмларини емириши ва коррозияга
учратиши қайд этилган бўлса-да, унда айнан жавобгар томонидан ишлаб
чиқариш фаолияти натижасида чиқарилаётган кимёвий моддалар натижасида
даъвогарга тегишли бинонинг том қисми қопламасига зарар етказилганлиги
кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъвогарга етказилган зарар
миқдорини белгилашда “POL RIS LOYIH ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан даъвогар биноларининг том қисмларида олиб бориладиган қайта
таъмирлаш ишлари учун қилинадиган **** 1************ сўмни ташкил этиши
тўғрисида тайёрланган смета ҳужжатлари ҳамда **** номидаги Республика суд
экспертизаси маркази Жиззах вилоят бўлимининг суд томонидан тайинланган
судга
оид
қурилиш-техник
экспертизаси
бўйича
**** йил 8 апрелда **** этилган даъвогар биносининг том қисмини жорий
таъмирлаш юзасидан “POL RIS LOYIH ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан тайёрланган смета ҳужжатлари қонунчилик талабларига, қурилиш
билан боғлиқ меъёрий ҳуқуқий нормаларнинг талабларига риоя қилинган ҳолда
тузилганлиги тўғрисидаги хулосаларига асосанланган.
Ўзбекистон Республикаси“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”гиҚонунининг
41-моддаси биринчи қисмида баҳоловчи ташкилот баҳолаш фаолиятини амалга
оширувчи юридик шахс эканлигини, 42-моддасида эса баҳоловчи белгиланган
тартибда ваколатли орган томонидан берилган баҳоловчининг малака
сертификатига эга бўлган жисмоний шахс эканлиги, баҳоловчининг малака
сертификатини бериш тартиби Ўзбекистон ****ҳкамаси томонидан
белгиланиши, баҳоловчи баҳолаш ишларини ўтказишга, агар у баҳоловчи
ташкилотнинг штатида турган бўлса ёки баҳоловчи ташкилот у билан
фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, баҳоловчи ташкилот
томонидан жалб этилиши мумкинлиги қайд этилган.
Шунга кўра,“POL RIS LOYIH ” масъулияти чекланган жамияти
томонидан даъвогарнинг биноси том қисмида амалга ошириладиган ишларнинг
лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган бўлиб, бу “Баҳолаш фаолияти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ
жавобгарнинг етказган зарарини баҳолаш ҳисоботи ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни
камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган ****, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (**** зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин
ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг **** йил
15 июндаги “**** **** ёки лозим **** **** учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
****”ги ****-сонли қарорининг 19-бандида, зарарни қоплаш билан боғлиқ
низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга
шартнома **** **** ёки лозим **** **** муносабати билан тарафнинг қилган
****, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф
шартнома **** **** тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган
даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган **** ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).
Бундай **** зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган **** сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, ****
бузганлик учун жавобгарлик **** белгиловчи шартнома ва бошқалар билан
тасдиқланган бўлиши керак деб тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан келтирилган зарарни ундириш учун келтирилган
далиллар тахминий ҳолатдан келиб чиққан бўлиб, даъвогарнинг биноси том
қисмида келгусида қилинадиган таъмирлаш ишлари сметаси судга ****
этилган.Жавобгар томонидан даъвогарга 1************ сўм зарар
етказилганлиги тўғрисида иш ҳужжатларида **** далиллар мавжуд эмас.
Ваҳоланки,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матндаИПКдеб юритилади)68-моддасига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Апелляция судлов ҳайъати даъвогарнинг бинолари саноат зонасида
жойлашганлиги, ушбу ҳудудда бир нечта йирик ишлаб чиқариш ****
мавжудлиги, даъвогарнинг том қисмига етказилган зарар айнан жавобгарнинг
ишлаб чиқариш фаолияти натижасида келиб чиққанлиги исботланмаганлиги
сабабли даъвогарнинг 1************ сўм етказилган зарар ва 40******** сўм
хизмат **** **** ундириш **** талабларини асоссиз деганасосли ва
қонунийтўхтамга келган.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг жавобгарнингатмосфера
ҳавосининг
ифлослантирувчи
моддаларчиқариши
натижасида
томнинг(профнастил) металли қопламаси қисқа муддат ичида ўз хусусиятини
йўқотишига ва тўлиқ яроқсиз ҳолатга келишига сабабчи бўлганлигива бунинг
натижасида зарар кўрганлиги **** **** билан келишмайди.Чунки, даъвогар ва
жавобгар фаолият кўрсатадиган манзил саноат зонаси ҳисобланиб,Жиззах
вилоят Экология ва атроф-мухитни муҳофаза қилиш бошқармасивакиллариушбу
ҳудудда жавобгардан ташқари бошқа саноат **** ҳаматмосфера ҳавосининг
ифлослантирувчи моддаларчиқаришини билдиришди.Бундан ташқари,Жиззах
вилоят
Экология
ва
атроф-мухитни
муҳофаза
қилиш
бошқармасивакиллари“Эколаб”
автоматлаштирилган
газоанализатордан
фойдаланган ҳолда масофадан кузатув ўтказилганлигини, яъни жавобгарнинг
ҳудудидан ташқаридан кузатув ўтказилганлигини билдиришди.Ушбу ҳолатда
зарар
айнан
жавобгарнингатмосфера
ҳавосигаифлослантирувчи
моддаларчиқариши натижасида етказилганлигини англатмайди.
ИПК ****7-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ****.
ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра,суд **** ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модда талаби бўйича қаноатлантирилган даъво талаби бўйича суд
**** жавобгардан, қаноатлантириш рад қилинган суд **** дъвогардан
ундирилиши лозим.
Баён этилганларга асосланиб, судлов ҳайъати апелляцияинстанция
судининг ****5йил3 октябрдагиқарорини ўзгаришсиз, тафтишпротести ва
тафтишшикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни,даъвогарданишни тафтиш
инстанциясида кўриш билан боғлиқ **** сўм давлат божини Республика
бюджетига,ишни видеоконференалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ ****
сўм суд **** Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
****ундиришнилозимтопди.
Юқоридагиларга кўра,Ўзбекистон РеспубликасиИқтисодийпроцессуал
кодексининг****, ****, ****4, ****6, ****7ва****9-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайьати
қа р о рқи лад и:
Жиззахвилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляцияинстанциясининг****5йил3 октябрдаги қарори ўзгаришсиз,Жиззах
вилоят **** тафтиш протести ҳамда“JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти
чекланган жамиятинингтафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“JIZZ X- OSH EP
EKS IL” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига**** сўм давлат божи,Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит **** **** сўм видеоконференалоқа **** ундирилсин.
Ижро **** берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.Қаххоров
ҳайъат аъзолари
С.Қувватов
А.Тўйчиев