Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9319 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Iftix r ex
Source ID f7f43881-9cdf-4e64-95f3-76ace3ca1894 Claim ID PDF Hash 8aa36c5d08ed3f1c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9319-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов, даъвогар « zi regi n tr ns” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Турсунбоева Дилафруз Набижановнанинг, жавобгар «Iftix r ex” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: « zi regi n tr ns” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Турсунбоева Дилафруз Набижановна (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Iftix r ex” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 7 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Иш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 2031-бобида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, « zi regi n tr ns” масъулияти чекланган жамияти Тошкент туманлараро иқтсиодий судининг 2025 йил 8 июлдаги 4-1001-2508/11806-сонли ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш бошланган ва тугатиш бошқарувчиси этиб, Турсунбоева Дилафруз Набижановна тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жамиятнинг дебиторлик ҳолатлари таҳлил қилинганда, « zi regi n tr ns” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар «Iftix r ex” масъулияти чекланган жамияти ўртасида маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилганлиги ушбу шартномага асосан «Iftix r ex” масъулияти чекланган жамиятига маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун қисман тўловларни амалга ошириб қолган 7 000 000 сўм тўловни амалга оширмаганлиги аниқланган. Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни ундириш бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолирилиб, ўтказилган тўловлар қайтарилмаганлиги учун даъво ариза билан судга мурожаат қилинган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар шартномада товарларни тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб олинганидан) кейин тўлайди. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 000 000 сўм қарздорликни ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, ишни кўриш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 1 203 -2035- моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар "Iftix r ex" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан « zi regi n tr ns” масъулияти чекланган жамияти тугатиш ҳисобрақамига 7 000 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатилари ундирилсин. Жавобгар "Iftix r ex" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 10 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамов, даъвогар « zi regi n tr ns” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Турсунбоева Дилафруз Набижановнанинг, жавобгар «Iftix r ex” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда тарафларнинг иштирокисиз, суд муҳокамасисиз кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 1 5 203 -203 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар "Iftix r ex" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан « zi regi n tr ns” масъулияти чекланган жамияти тугатиш ҳисобрақамига 7 000 000 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатилари ундирилсин. Жавобгар "Iftix r ex" масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Судья С.А.Рустамов