← Назад
Решение #2835815 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2521/96637-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар "Uzg rm d Ph rm"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "Қашқадарё дори-дармон"
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 24 000 000 сўм миқдорида зарар
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъвогар вакили Н.Баратов (2025
йил 26 февралдаги 1/152-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд
биносида видеоконфренцалоқа хизмати орқали очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "Uzg rm d Ph rm" масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар "Қашқадарё дори-дармон" масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 24 000 000 сўм
миқдорида зарар ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили шартномада
келишилган мажбуриятлар жавобгарнинг тўлиқ бажармаганлиги натижасида
келиб чиққанлигини таъкидлаб, моддий зарар кўрганлигини ҳамда даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
уд мажисида жавобгар вакили иштирок этмади. Бироқ судга
илтимоснома тақдим этиб, унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, тўпланган
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2020 йил 22 сентябрда 562сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 1.1 бандига кўра "Етказиб
берувчи" (даъвогар) товарни спецификация бўйича белгиланган миқдорда ва
ассортиментда етказиб бериш, харидор(жавобгар) ушбу товарларни олгандан
сўнг ҳаққини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг умумий қиймати 1 200 000 000 сўмни ташкил
этган. Даъвогар томонидан етказиб берилган 144 330 800 сўмлик товардан
тўловлар тўлиқ амалга оширилмасдан қолганлиги оқибатида 24 000 000
сўмлик қарздорлик юзага келган.
Натижада даъвогар етказилган зарарни ундиришни сўраб судга
мурожаат қилган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасида, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қоплашни талаб
қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки
йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз
ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши
мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда)
тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган
фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга
ҳақлилиги назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми 2007 йил
16 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 9-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлар ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми), бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Мазкур
ҳолатда
даъвогарга
жавобгар
томонидан
зарар
етказилганлигини тасдиқловчи ишончли ва мақбул далилларни судга тақдим
эта олмади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 24 000 000 сўм етказилган зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво талаби билан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий прцессуал коекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, даъвогар даъво талабларини далиллар билан исботлаб бера
олмади.
Шунга кўра суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 72- моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб,
олдиндан тўланган почта харажати ва давлат божини даъвогар зиммасида
қолдиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103
000 сўм видеоконфренцалоқа харажати лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 14, 234, 236моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвогар томонидан давлат божи ҳамда почта харажати тўланганлиги
инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов