Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1901-2504/8939 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5da9c97d-932d-42a6-8e3d-be961e7d25db Claim ID PDF Hash 88b814b8085a0867... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 050 символов
4-1901-2504/8939-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 10 декабр Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, суд мажлиси котиби С.Исмоиловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармасининг даъвогар – «Ўзбектелеком» АК манфаатида жавобгар – «N sib h ri vn » НТМга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни тарафларнинг иштирокисиз, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси (кейинги ўринларда матнда - палата) «Ўзбектелеком» АК (кейинги ўринларда матнда - даъвогар)нинг манфаатида Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «N sib h ri vn » НТМ (кейинги ўринларда матнда – жавобгар)дан 853285 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмади, эътироз билдирмаган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва «Ўзбектелеком» АК мазкур иқтисодий ишни ўзининг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишини сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни келмаган тараф вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни даъво аризасида келтирилган важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ўзбектелеком» АК Сурхондарё филиали ва жавобгар ўртасида телекоммуникация хизматлари кўрсатиш бўйича 2023 йил 1 февралда 1927428707-сонли абонент шартномаси тузилган. Ушбу шартнома бўйича жавобгар томонидан 2023 йилдаги электрон ҳисобварақ фактураларга асосан интернет алоқа хизмати кўрсатилиб, шундан 853285 сўмлик кўрсатилган хизматлар бўйича қарздорлик тўланмасдан қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабнома (огоҳлантириш хати) ҳам оқибатсиз қолдирилган. Даъво талаби асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-238-моддаларида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФКнинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги Қонунини 11моддасига кўра почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган универсал хизматларнинг тарифлари қонунчиликда белгиланган тартибда почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан тартибга солинади. Почта ва телекоммуникациялар кўрсатадиган хизматларнинг қолган турлари тарифлари қонунчиликка мувофиқ шартнома асосида белгиланади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчиучинчи қисмларига мувофиқ, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПКнинг 13-моддасини биринчи қисмига биноан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд қилинганларга кўра суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 853285 сўм қарз ва 41200 сўм почта харажати ундиришни ва давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. «N sib h ri vn » НТМ ҳисобидан «Ўзбектелеком» АК фойдасига 853285 сўм қарз ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. «N sib h ri vn » НТМ ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин. Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида мазкур суд орқали Сурхондарё вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат қилишга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Ж.Р.Ачилов