← Назад
Решение #2835819 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФК | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| суд ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2506/6569-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 10 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди судьяси К.Рузиев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А
(2024 йил 21 октябрдаги 11-06/52-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар
вакили В (раҳбар)лар иштирокида, даъвогар “O'z gr lizing” акциядорлик
жамияти манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “ХХ” фермер
хўжалиги ҳисобидан 352 698 000 сўм асосий қарз ва 35 269 800 сўм пеня
ундириш тўғрисидагидаъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносидаочиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н ИҚ Л А Д И:
Даъвогар “O`z gr lizing” акциядорлик жамияти (Қашқадарё вилоят
филиали) (кейинги ўринларда —даъвогар ва/ёки лизинг ташкилоти, лизинг
берувчи) “ХХ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва/ёки
лизинг олувчи)га ўртасида 2024 йил 16 апрелдаги 24/05-4-227-сонли лизинг
шартномасига асосан бир дона “D min t r 260” русумли ғалла ўриш комбайни
10 (ўн) йил муддатга 19 фоиз лизинг маржаси билан, 2025 йил 08 апрелдаги
25/05-4-323-сонли лизинг шартномасига асосан бир дона “2
J 4/8”русумли
чигит экиш сеялкаси 5 (беш) йил муддатга 19 фоиз лизинг маржаси билан ва
2024 йил 3 декабрдаги “2020 йил 28 майда тузилган 20/05-4-230(УФ)-сонли
лизинг
шартномаси
асосида
олинган
техникалардан
1 (бир) донаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига
тўлиқ воз кечиш тўғрисида”ги шартномага асосан 1 (бир) дона “ ri n 630 ”
русумли хайдов тракторини лизинг олувчига лизингга беради, жавобгар эса
ушбу шартномалар шартлари асосида техникалардан фойдаланиш, эгалик
қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш,
лизинг тўловлари тўлиқ тўланганидан кейин техникага мулк ҳуқуқини ўзига
қабул қилиш мажбуриятини олган.
Лизинг ташкилоти жавобгарга лизинг шартномаларида назарда
тутилган қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб берган. Бироқ, жавобгар
шартномаларда белгиланган график асосида лизинг тўловларини ўз вақтида
ва миқдорларда тўламаган.
Натижада лизинг тўловларидан 03.12.2024 йилдаги 20/05-4230(УФ)сонли лизинг шартномаси бўйича 304 314 000 сўм, 16.04.2024 йилдаги 24/054-224-сонли лизинг шартномаси бўйича 46 867 000 сўм ва 08.04.2025 йилдаги
25/05-4-323-сонли лизинг шартномаси бўйича 1 517 000 сўм, жами учала
шарптнома бўйича 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига 352 698 000 сўм қарздорлик
вужудга келган. Лизинг ташкилоти томонидан ушбу қарздорликни ихтиёрий
равишда тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган талабнома (огоҳлантириш)
оқибатсиз қолдирилган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата)
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан лизинг ташкилоти фойдасига352 698 000 сўм асосий қарз ва ушбу
тўловларни кечиктирганлик учун 35 269 800 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб
чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата вакил(лар)и иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринларда — ИПК)нинг 128,170-моддаси талабларига
асосан палата иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган лизинг ташкилоти вакили даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, судга
маълумотнома тақдим қилиб, 03.12.2024 йилдаги 20/05-4230(УФ)-сонли
лизинг шартномаси бўйича 304 314 000 сўм, 16.04.2024 йилдаги 24/05-4-224сонли лизинг шартномаси бўйича 46 867 000 сўм ва 08.04.2025 йилдаги 25/054-323-сонли лизинг шартномаси бўйича 1 517 000 сўм, жами учала шарптнома
бўйича 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига 352 698 000 сўм асосий қарздорлиги тўлаб
берилмаганлигини маълум қилиб, жавобгардан асосий қарз ва пеня ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво
талабларини тан олиб, ҳозирда қарздорлигини тўлаб бериш чораларини
кўраётганлигини билдириб, қарздорликларини тез орада тўлаб беришини
маълум қилди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогар мафнаатида палатанинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 03.12.2024
йилдаги 20/05-4230(УФ)-сонли, 16.04.2024 йилдаги 24/05-4-224-сонли ва
08.04.2025 йилдаги 25/05-4-323-сонли лизинг шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 587-моддасига биноан лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи)
иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини
олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
16 апрелдаги 24/05-4-227-сонли лизинг шартномасига асосан бир дона
“D min t r 260” русумли ғалла ўриш комбайни 10 (ўн) йил муддатга 19 фоиз
лизинг маржаси билан, 2025 йил 08 апрелдаги 25/05-4-323-сонли лизинг
шартномасига асосан бир дона “2
J 4/8”русумли чигит экиш сеялкаси
5 (беш) йил муддатга 19 фоиз лизинг маржаси билан ва 2024 йил 3 декабрдаги
“2020 йил 28 майда тузилган 20/05-4-230(УФ)-сонли лизинг шартномаси
асосида олинган техникалардан 1 (бир) донаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида”ги
шартномага асосан 1 (бир) дона “ ri n 630 ” русумли хайдов тракторини
лизинг ташкилоти жавобгарга лизинг шартномада кўрсатилган муддат
топширган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд техникани қабул қилиш-топшириш
далолатномаси билан даъвогар томонидан жавобгарга соз ва бут ҳолда
топширилган. Жавобгар томонидан эътирозлар билдирилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 597-моддасининг биринчи қисмига биноан агар лизинг
шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг
тўловларини ўз вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига
мувофиқ фойдаланиши, уни соз ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий
таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа харажатларни амалга
ошириши шарт.
Шартномаларнинг 4.3-банди талабларига кўра, лизинг тўловлари
лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган кундан
бошлаб, лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган
1-иловасида кўрсатилган тўлов жадвали асосида дифференциал усулида
ҳисобланиши ҳамда лизинг тўловлари мазкур жадвал асосида лизинг олувчи
томонидан ҳар чоракнинг охирги иш кунига қадар бўлган муддатда тўлаб
бериши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида” ги Қонунининг
12-моддаси талабларига кўра, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида
тўлаб туриши, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши, уни сақлаб
туришга доир бошқа харажатлар қилиши шарт.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармасдан, шартнома шартларига риоя қилмасдан, белгиланган жадвал
асосида лизинг тўловларини ўз вақтида ва миқдорларда тўламаган.
Даъвогар жавобгарга лизинг тўловларини қоплаш тўғрисида ёзма
равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар
томонидан натижасиз қолдирилган.
Натижада лизинг тўловларидан жами 352 698 000 сўм қарздорлиги
вужудга келган. Ушбу қарздорлик ҳолати ишдаги мавжуд лизинг тўловларини
ҳисоблаш ва тўлаш жадвали, лизинг тўловлари ҳисоб-китоби ва бошқа
ҳужжатлари билан тасдиқланиши сабабли инкор этиб бўлмайди.
Шу сабабли суд даъвогар манфаатида палатанинг жавобгар ҳисобидан
352 698 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги талаби асосли деб ҳисоблаб
уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 35 269 800 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002
йил
04 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим
масалалари
ҳақида”ги
103-сон қарори 10-банди биринчи хатбошисида қонун ҳужжатлари ва
шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса,
шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
(шартнома интизомини бузганлик) учун Ўзбекистон Республикасининг
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонуни 25 - 32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши,
агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ
ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги
шартномага асосан қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномалари шартларига кўра,
лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор ва
муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқорида қайд этилганларга асосан, суд даъвонинг жавобгар ҳисобидан
35 269 800 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома ва
қонунчиликка мувофиқ асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган
муддатларда асосий лизинг тўловларни амалга оширмасдан, шартнома
шартларини бузиб, асосий қарзни кечиктирган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундай ҳолларда, суд ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги
тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 35 269 800 сўм
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволини
оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг манфаатлариниинобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пенясуммасини камайтириб, 10 000 000 сўм
миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи ва олтинчи
қисмига биноан, Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Бундай ҳолларда, суд “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини
мутаносиб равишда тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
манфаатида палата томонидан киритилган даъво ариза талаблари асосли деб
ҳисобланганлиги сабабли, суд харажатларини жавобгар зиммасига зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар “O'z gr lizing” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХ” фермер хўжалигиҳисобидан даъвогар “O'z gr lizing”
акциядорлик жамияти фойдасига 352 698 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм
пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат бюджетига 7 759
356 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида
ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув
қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
К.С. Рузиев