← Назад
Решение #2835821 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 10 декабрь
4-1505-2501/10171-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “******”
акциядорлик жамиятининг жавобгар – “******” фермер хўжалиги ҳисобидан
фойдаланилган электр энергияси учун 62 782 171 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Б.Ядгаров (2025 йил 28 август
кунидаги 541-сонли ишончнома асосида) ҳамда жавобгар раҳбари
С.Болтаева(шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида, Риштон
туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“******” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “******” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 62 782 171 сўм асосий
қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
электр ҳисоблагич кўрсатгичларига мувофиқ қарздорлик ҳисобланганлигини,
жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, оқибатсиз қолдирилганлигини баён
этиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ҳақиқатдан ҳам электр энергиясидан
фойдаланилганлигини, қарздорлик мавжудлигини, ҳозирда қарздорликни
бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, суддан қонуний кўриб
чиқишни сўради.
Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг суд мажлисида берган
кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр
таъминоти бўйича 2024 йил 10 март куни шартнома имзоланган бўлиб,
шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб
бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган электр энергияси учун
белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган.
Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни
бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3,
3.6 ва 3.12-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган электр энергияси
учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган,
натижада, 2025 йил 1 сентябрь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган электр
энергиясидан 62 782 171 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан электр энергиясидан бўлган қарздорликни ўз вақтида
тўлаб қўйиш ҳақида юборилган талабнома, жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли,
даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
62 782 171 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади” деб белгиланган.
ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май
кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб
юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси
истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр
энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга
актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур
электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида
огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол
ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки
истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти
шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Бироқ, Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 17 июль
кунги 4-1505-2401/1995-сонли иқтисодий иш бўйича ҳал қилув қарори билан
жавобгар “******” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “******” акциядорлик
жамияти фойдасига 42 153 610 сўм асосий қарз ва 34 000 сўм почта харажати
ундириш белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгар ҳисобидан 62 782 171 сўм асосий
қарздорликни ундириш кўрсатилган бўлсада, бироқ, даъвогар томонидан
хатоликка йўл қўйилиб, Риштон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024
йил 17 июль кунги 4-1505-2401/1995-сонли ҳал қилув қарорига асосан
ундирилган 42 153 610 сўм асосий қарзни ҳам такроран ундиришни сўраган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари
бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича
низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, суд иш
юритишни тугатади.
ИПКнинг 111-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд иш юритишни
тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 20 666 061 сўм асосий қарз ундириш
талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари,
иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 20 666 061 асосий
қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни, қолган 42 153 610 сўм қарздорлик
бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади.
Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 20 666 061 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш
билан боғлиқ 413 321,22 сўм ҳамда даъвогар ҳисобидан 843 072,20 сўм давлат
божини республика бюджетига ундиришни, даъвони қолган қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим деб топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “******” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “******”
акциядорлик жамияти фойдасига 20 666 061 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “******” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
413 321,22 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “******” акциядорлик жамияти ҳисобидан республика бюджетига
843 072,20 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев