← Назад
Решение #2835827 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| суд ИПК | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 437 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 260 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12220-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 10 - декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖнинг, жавобгар “жавобгар номи” МЧЖ
ҳисобидан 12000000 сўм асосий қарз, 1200000 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва
жавобгар “жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 02.03.2023 йил куни 9-сонли
газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга газоблок
қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
газоблок қурилиш маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича 324000000 сўмлик газоблок
қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган, жавобгар томонидан 312000000
сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 12000000 сўм қисми бўйича
тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 12000000 сўм асосий қарз,
1200000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни унинг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида
кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ИПКнинг
128-моддасига асосан, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим
ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 437-моддасида, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки
муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб
олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса, товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада
бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ ва
жавобгар “жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 02.03.2023 йил куни 9-сонли
газоблок қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш тўғрисида шартнома
тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга газоблок
қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган
газоблок қурилиш маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома бўйича 324000000 сўмлик газоблок
қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган, жавобгар томонидан 312000000
сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, қолган 12000000 сўм қисми бўйича
тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарзи 12000000 сўмни ташкил қилган.
Мазкур қарздорлик, ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Бундай ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2бандига асосан, 1200000 сўм пеня ҳисоблаган ва ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.2-бандида, харидор тўловни кечиктириб юборса,
кечиктирилган ҳар бир кун учун шартнома суммасининг 0.1 фоизи
миқдорида, лекин шартнома суммасининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, газоблок
қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар шартнома
мажбуриятларини тўлиқ бажармаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил
кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган.
Бу ҳолатда, суд пеня миқдорини 600000 сўмга қадар камайтиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 12000000 сўм асосий қарз, 600000
сўм пеня, 412000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини рад қилишни лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 437-моддалари ва
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176, 177, 178, 179, 180,
186, 259-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи” МЧЖ фойдасига, жавобгар “жавобгар номи”
МЧЖ ҳисобидан 12000000 сўм асосий қарз, 600000 сўм пеня, 412000 сўм
давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти
(протести) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Г.Холматова