Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/8844 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья ERGASHEV UMIDJON XOJIMAMAT O‘G‘LI Язык
Стороны
Истец / Обвинение Digit l-T hn l g Ответчик / Подсудимый T r qqi t Qurilish F z
Source ID 63aa70aa-8326-4b77-b900-883e5d1f8ff6 Claim ID PDF Hash c8befe412d926f6d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1505-2502/8844-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ш.Мирзаматов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Акрамова М.Умматовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Digit l-T hn l g ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “T r qqi t Qurilish F z” масъулияти чекланган жамиятидан 10 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “T r qqi t Qurilish F z” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни тарафлардан тугатиш бошқарувчиси И.Хўжаяров ва жавобгар вакили С.Махмудов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Digit l-T hn l g ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси И.Хўжаяров (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) “T r qqi t Qurilish F z” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Риштон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 10 000 000 сўм дебитор қарздорликни ундиришни сўраган. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилган. Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида даъвогар билан узоқ йиллар давомида ҳамкорлик қилиб келганлиги, шартнома тузилиб, ўзаро келишган ҳолда 14 000 000 сўмлик даъвогарга транспорт хизмати кўрсатилганлиги, шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 10 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги, 4 000 000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, даъвогар томонидан қолган 4 000 000 сўм ўтказиб берилгандан сўнг, 14 000 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб беришга келишилганлиги, шу сабабли ҳисобварақ-фактура ёзилмай қолганлиги, биринчи инстанция суди суд мажлисини бир томонлама даъвогар манфаатлари йўлида олиб борганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилишни сўраган. 2 Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб, берган тушунтиришида унда баён қилинган важларни такрор келтириб ўтди ва судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок тугатиш бошқарувчиси апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида апелляция шикояти асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш материалларидан кўринишича, “Digit l-T hn l g ” масъулияти чекланган жамияти Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2506/40908-сонли иши бўйича 2025 йил 5 июнь кунги ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошланган. Шу суднинг 2025 йил 21 июлдаги ажрими билан банкрот корхонани тугатиш бошқарувчиси этиб биринчи тоифали суд бошқарувчиси И.Хўжаяров тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан “Digit l-T hn l g ” масъулияти чекланган жамиятининг молия-хўжалик фаолияти таҳлил қилинганда, тугатилаётган корхона томонидан 2021 йилда жавобгарнинг ҳисоб-рақамига транспорт ижараси хизмати учун 10 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, лекин жавобгар томонидан транспорт ижараси хизмати кўрсатилмаганлиги, шу тариқа тугатилаётган корхонанинг жавобгардан 10 000 000 сўм ҳақдорлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчисининг жавобгарга юборган 10 000 000 сўм пул маблағини қайтариш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, пул маблағлари қайтарилмаган. Шундан сўнг, тугатиш бошқарувчиси жавобгардан 10 000 000 сўм пул маблағини ундириш тўғрисидаги талаб билан судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда Фуқаролик кодекси деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан даъвогарга транспорт ижараси хизмати кўрсатилганлигини тасдиқловчи бирор-бир асосли далил иш материалларида мавжуд эмас. Қолаверса, жавобгарга ўтказиб берилган 10 000 000 сўм пул маблағи ҳам тугатилаётган корхонага қайтарилмаган. 3 Даъвогар томонидан 10 000 000 сўм пул маблағи жавобгарнинг ҳисобрақамига ҳақиқатда ўтказиб берилганлиги ва жавобгарнинг ўз мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида унинг даъвогардан қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топган. Бу ишдаги мавжуд далиллар, хусусан банк маълумоти, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланган. Бундан кўринадики, даъвогарнинг жавобгардан 10 000 000 сўм дебитор қарздорликни ундириш ҳақидаги талаби асослидир. Шунинг учун даъвогарнинг бу даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиши керак. Биринчи инстанция суди даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 10 000 000 сўм дебитор қарздорликни ундириш ҳақида тўғри хулосага келган ҳамда қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган ва жавобгар вакилининг суд мажлисида такроран келтириб ўтган даъвогарга 14 000 000 сўмлик транспорт хизмати кўрсатилганлиги, шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 10 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги, 4 000 000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги, даъвогар томонидан қолган 4 000 000 сўм ўтказиб берилгандан сўнг, 14 000 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб беришга келишилганлиги, шу сабабли ҳисобварақ-фактура ёзилмай қолганлиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлганлиги учун уларни далил сифатида қабул қилмайди. Чунки, таъкидлаб ўтилганидек, жавобгар томонидан даъвогарга транспорт хизмати кўрсатилганлигини тасдиқловчи бирор-бир асосли далил тақдим этилмади, бундай ҳужжатлар иш материалларида ҳам мавжуд эмас. Биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб чиқилган, тарафларнинг келтирган барча важлари муҳокама қилиниб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган ёки нотўғри қўлланилмаган. Шунинг учун апелляция шикоятида баён қилинган ва суд мажлисида такроран келтириб ўтилган жавобгар вакилининг барча важлари асоссиздир. Шу боисдан улар билан келишиб бўлмайди. Жавобгар апелляция шикоятида ва шикоят асосида ишни қайта кўриш бўйича ўтказилган апелляция инстанцияси суди мажлиси муҳокамасида суд қарорига нисбатан билдирган эътирозларига асос қилиб келтирган ҳолатларни асосли далиллар билан исботлаб бера олмади. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган. Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 4 Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланиб, ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклайди. Баён этилганларга кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти беришда тўланган 206 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида қолдириб, ундан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: “T r qqi t Qurilish F z” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикояти беришда тўланган 206 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “T r qqi t Qurilish F z” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. “T r qqi t Qurilish F z” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М. Умаров Ҳайъат аъзолари Д. Акрамова М. Умматова