← Назад
Решение #2835831 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 45 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12229-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Аманов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, аризачи “АРИЗАЧИ
НОМИ” ДМнинг жавобгар «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖга нисбатан
6 556 189,6 сўм молиявий санкцияни қўллаш ва ундириш ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суднинг биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“АРИЗАЧИ НОМИ” ДМ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, «ЖАВОБГАР НОМИ» МЧЖ(бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 6 556 189,6 сўм молиявий санкцияни
қўллаш ва ундиришни сўраган.
Аризачи ва жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, бироқ улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Судга аризачи томонидан ариза тақдим этиб, иқтисодий ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қисман қаноатлантиришни лозим топди:
аниқланишича, жавобгарнинг ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб
чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш ва
истеъмол қилиш соҳасидаги талабларга риоя этиш устидан назоратни амалга
ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган.
Ўтказилган текширувда 2024 йилдан 2025 йилнинг май ойи охирига
қадар реактив қувват компенсация қилиш бўйича ишлар тўлиқ ташкил
этилмаганлиги сабабли 43 112 379,2 сўм миқдорида электр энергияси исроф
бўлганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунининг
45-моддасига асосан реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил
этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки
норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори
қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Аризачи бошлиғининг 2025 йил 26 июнь кунги қарорига кўра,
жавобгарга исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик
фоизи миқдорида жарима солинган. Ушбу жарима ихтиёрий тўланмаган.
Шу сабабли, аризачи уни ундиришни сўраб судга мурожаат қилган.
Қонуннинг 49-моддасига асосан энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш
ва
энергия
самарадорлигини
ошириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади,
бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини
тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган
ҳоллар мустасно.
Аризачи томонидан судга маълумот тақдим этиб, жавобгарнинг
1 556 189,6 сўм қарзи қолганлигини баён этган.
Шу асосда, суд аризани қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан
1 556 189,6 сўм молиявий санкция қўллашни ва қўлланилган 1 556 189,6 сўм
молиявий санкцияни ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб, жавобгардан аризачи фойдасига
қўлланилган 1 556 189,6 сўм молиявий санкция ва 41 200 сўм почта харажати,
бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖга нисбатан 1 556 189,6 сўм
молиявий санкция қўлланилсин.
Жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан:
- аризачи “АРИЗАЧИ НОМИ” ДМ фойдасига қўлланилган 1 556 189,6
сўм молиявий санкция 41 200 сўм почта харажати;
- бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Аризанинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов