← Назад
Решение #2835837 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article | |
| бандида ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1957-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Избоскан тумани
2025 йил 10 декабрь
Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Г.Асқаровни
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Умаровнинг котиблигида, даъвогар вакили
А.Заидов (2025 йил 15 август кунги 01/10-891-сонли ишончнома асосида),
Ш.Ахмедов (2025 йил 25 июнь кунги 01/12-134-сонли ишончнома асосида) ва
жавобгар вакили Х.Обидов (2025 йил 6 март кунги 5-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”
Давлат муассасаси, жавобгар “ ltin m t gr u ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқи учун
235 563 000 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 157 042 000 сўм ва
37 100 997 сўм банк фоизи ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини, Избоскан туманлараро иқтисодий суд биносида очиқ суд
мажлисида видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Давлат муассасаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “ ltin m t gr u ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан институт ва нав
оргинаторларига авторлик ҳуқуқи учун тўланиши лозим бўлган 235 563 000
сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига тўланиши лозим бўлган
157 042 000 сўм, ушбу тўловлар ўз вақтида тўлаб берилмагнлиги сабабли
ҳисобланган 37 100 997 сўм банк фоизини ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, 2023 йил ҳосилидан
тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик чигити учун маблағлар
ажратилганлигини, 2024 йилда 2 103 103 400 сўмлик уруғлик чигити
реализация қилинганлигини, шундан институт ва нав оргинаторларига
авторлик ҳуқуқи учун тўланиши лозим бўлган 235 563 000 сўм, уруғчиликни
ривожлантириш марказига тўланиши лозим бўлган 157 042 000 сўм тўловлар
амалга ошириши кераклигини, лекин жавобгар томонидан тўловларни амалга
оширмаганлигини, талабнома юборилганлигини, талабнома оқибатсиз
қолдирилганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво талабидаги асосий
қарздорлик бўйича эътирози мавжуд эмаслигини, қисман 220 000 000 сўм
тўловларни амалга оширганлигини, ушбу тўловларни инобатга олган ҳолда
даъвони кўриб чиқишни ва фоиз ундириш талабини рад қилишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида қўшимча қилиб, тўланган маблағларнинг
60 фоизи авторлик ҳуқуқига, 40 фоизи уруғликни ривожлантириш марказига
тақсимланиши белгиланганлигини, жавобгар 2022 йил ҳосилидан бўлган
қарздорлиги бўйича ўз вақтида тўламаганлиги сабабли дастлаб судга даъво
аризаси билан мурожаат қилганлигини, суднинг ҳал қилув қарори қабул
қилинганлигини, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси
берилганлигини, Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлимига тақдим
этилганлигини, тўловлар амалга оширишини маълум қилганлиги сабабли
вақтинча Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлимидан ижро варақани
қайтариб олганлигини, шундан сўнг жавобгар 220 000 000 сўм тўловларни
амалга оширганлигини, қолган қарздорлик бартараф этилмаганидан сўнг ижро
варақани қайтадан Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлимига
тақдим этганлигини билдириб, жавобгар томонидан тақдим этилган тўлов
топшириқномадаги суммаларни 2022 йилдаги қарздорлик учун тўланганлиги
сабабли 2023 йил юзасидан ҳосил бўлган қарздорлик бўйича ушбу тўловларни
инобатга олмасликни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ва тақдим
этилган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
даъвогар вакилнинг важларига қўшилмаган ҳолда тўланган маблағларни
инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
ҳамда суд ҳаражатини тарафлар ўртасида мутаносиб равишда тақсимлашни
лозим топди.
Даъво ариза ва унга илова қилинган хужжатларида кўринишича,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги
“Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва
кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни
молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги 2-сонли қарори билан тасдиқланган
Низом Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 ноябрда 1738-сон билан
давлат рўйхатига олинган “Уруғчилик пахта хом ашёси етиштириш
миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида”ги
Низомида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6
мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли Қарори талабига асосан кластерлар
ҳисобот топшириш қайт этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган "Республика ҳудудларида
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда
уруглик пахта хом-ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби
тўғрисида"ги Низомнинг тегишли 16-бандига кўра, устамалар етиштирилган
уруглик пахта хомашёси миқдоирга ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки
босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади:
а) пахта-тўқимачилик кластерларида: биринчи босқичда — уруғлик
пахта хом ашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом
ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари
ихтиёрида қолдирилади;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахтатўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг
ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига
ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги
лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер
ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда —
топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи
миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи
уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда;
иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин
устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи
уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида
қолдирилади;
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказиладиган устамаларни тўлаш бўйича уруғлик чигит
тайёрловчи ташкилотлар ўртасида шартномалар тузилади. Устамаларнинг
ҳисоби ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ҳисобот шакллари асосида
ҳисобланади ва тўланади.
қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар
корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади:
«Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига
ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги
лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер
ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз.
Низомнинг 17-бандига асосан, ўтказиладиган маблағнинг нав
оригинаторлари, институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми
тақсимотида уларнинг тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга
олинади.
Шунингдек, Низомнинг 18-бандига биноан, нав оригинаторлари,
институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа
субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда
тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази»
давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади.
Шунга кўра, “ ltin m t gr u ” МЧЖ томонидан 2023 йил ҳосилидан
олинган уруғлик чигит 55- L ҳисоботи тасдиқланган ҳолда “Уруғчиликни
ривожлантириш маркази” давлат муассасасига тақдим этилган.
Низом талабларига мувофиқ жавобгар 2023 йилда реализация қилинган
уруғликлар учун нав оригинаторлари бўлган институтларга 235 563 000 сўм
ва "Уруғчиликни ривожлантириш маркази"га эса 157 042 000 сўм маблағларни
2024 йил 31 декабрга қадар даъвогарнинг ҳисобрақамига ўтказиб бериши
лозим бўлган, бироқ жавобгар томонидан 2023 йил учун жами 392 605 000 сўм
маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган.
Шунингдек, даъво аризада даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 21
ноябрдаги 01/12-1290-сонли талабнома билан мурожаат қилганлиги, лекин
жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирганлиги ва қарздорлик бартараф
этилмаганлиги баён қилинган.
Суд мажлисида маълум бўлдики, жавобгар томонидан 2025 йил 17 июнь
куни 1810-сонли тўлов топшириқнома билан 150 000 000 сўм, 2025 йил
8 август куни 2247-сонли тўлов топшириқнома билан 22 000 000 сўм, 2025
йил 10 ноябрь куни 661-сонли тўлов топшириқнома билан 50 000 000 сўм
жами 220 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган.
Даъвогар 2025 йил 10 ноябрь куни судга даъво аризаси тақдим этган
бўлиб, 2025 йил 17 июнь куни ва 8 август кунги 172 000 000 сўмлик
тўловларни инобатга олмасдан даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Чунки, тақдим этилган тўлов топшириқномаларида 2023 йил пахта
хосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун 2-этап бўйича устама тўлови деб
қайд этилган.
Шу сабабли даъвогар вакилнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини
асоссиз деб ҳисоблаб, тўланган маблағларни 2022 йилдаги қарздорлик учун
эмас балки 2023 йил пахта хосили бўйича 2 этапда тўланиши лозим бўлган
маблағ деб ҳисоблашни лозим топди.
Бундан кўринидики, даъводаги институт ва нав оргинаторларига
авторлик ҳуқуқи учун 132 363 000 сўм, уруғчиликни ривожлантириш
марказига 88 242 000 сўм ундириш талаби асосли бўлиб, даъвони қолган
қисми асоссиз киритилган.
Жавобгар томонидан 2025 йил 10 ноябрь куни амалга оширган 50 000 000
сўмни яъни судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг тўланган
маблағларни жами амалга оширилган 220 000 000 сўм маблағларни чегириб
ташлаган ҳолда институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқи учун
102 363 000 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 68 242 000 сўм
ундиришли лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида,
мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шах (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасини
биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
Суд даъво талабидаги 37 100 997 сўм банк фоизини ундириш талабини
муҳокама қилган ҳолда ушбу талаби ҳам қисман асосли бўлганлиги сабабли
мазкур талабни ҳам қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Чунки, жавобгар томонидан уруғлик чигити йил бошида яъни март ва
апрель ойларида экиш ишларини якунлаган, уруғлик чигитларни экилганидан
сўнг тўловларни амалга ошириши лозим эди. Шундай бўлсада, даъвогар
томонидан 2024 йилнинг 11 декабрь кунида 2025 йил 11 сентябрь кунига
қадарли 243 кунга фойдаланган даврга фоиз ҳисоблаган холос.
Хусусан, юқорида қайд этилган Низомда, уруғлик чигит экилгандан
(сотилгандан) кейин маблағларни тақсимланиши белгиланган бўлиб, унга
кзра, «Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат унитар корхонасига ва
унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги
лабораторияларига — 20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селекционер
ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга — 30 фоиз. Низомнинг
17-бандига асосан, ўтказиладиган маблағнинг нав оригинаторлари,
институтлар, селекционер олимларга тегишли қисми тақсимотида уларнинг
тайёрланган пахта уруғлигидаги улуши эътиборга олинади.
Шунингдек, Низомнинг 18-бандига биноан, нав оригинаторлари,
институтлар, селекционер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа
субъектларга устама маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда
тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Уруғчиликни ривожлантириш маркази»
давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасига кўра,
бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни
қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш
ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан
фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг
талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар
қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 5-бандида ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган бошқа
шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб
беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд
бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш пул мажбуриятини
бажармаганлик учун қўлланиладиган мулкий жавобгарлик бўлиб
ҳисобланади.
Демак, кредиторнинг асосли бўлган 220 605 000 сўм пул маблағлари
жавобгар томонидан фойдаланилганлиги, тўловни кечиктирганлиги сабабли
мазкур қарзнинг 14 фоизи ҳисобидан 2024 йил 11 декабрь кунидан то 2025 йил
11 сентябрь кунигача ҳар бир кун учун 85 790,83 сўмни ташкил этишини
инобатга олган ҳолда, 85 790,83 сўмни 243 кунга кўпайтириб 20 847 172,50
сўм фоиз ундиришни сўраши лозим эди.
Бундан кўринадики даъвогарнинг жавобгардан 37 100 997 сўм эмас балки
20 847 172,50 сўм банк фоизини ундириш талаби асосли, қолган қисми эса
асосисиз киритилган.
Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш
масаласини ўрганиб чиқиб, суд харажатларини тарафлар ўртасида мутаносиб
равишда тақсимлашни лозим топди.
Чунки, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, бешинчи
қисмига асосан, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларини ва
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ltin m t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан;
Даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси
фойдасига институт ва нав оргинаторларига авторлик ҳуқуқи бўйича
102 363 000 сўм, уруғчиликни ривожлантириш марказига 68 242 000 сўм,
тўлов кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 20 847 172,50 сўм банк фоизи ва
41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Даъвони қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси
томонидан тўланган 4 528 774 сўм давлат божининг 3 765 076,49 сўм қисми
ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Жавобгар “ ltin m t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси
фойдасига 763 697,51 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ ltin m t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ресбулика бюджетига 4 065 345,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “ ltin m t gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан;
Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига видеоконференцалоқа режими
билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарор қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарор устидан бир ойлик муддат ичида Избоскан
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция
тартибида шикоят(протест) қилиш мумкин.
Раислик қилувчи,
судья
Р.Асқаров