Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1304-2501/5104 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья XUJANAZAROV AKMALJON RAXIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение T kstil N v i Gr u Ответчик / Подсудимый P xt k r Sif t Y g
Source ID 6cbe4afb-75de-4dd8-aab5-bda502a270f5 Claim ID PDF Hash 6a9f51bac967e699... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 107-моддаси нинг 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/5104-сонли иш АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Дўстлик шаҳри 10.12.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар вакили З.Чоршанбиев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар "T kstil N v i Gr u " M s`uli ti Ch kl ng n J mi tiнинг жавобгар "P xt k r Sif t Y g'" M s'uli ti Ch kl ng n J mi t Q `shm K rx n siга нисбатан берилган даъво аризасини видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлиси мухокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “T kstil N v i Gr u ” m s`uli ti h kl ng n j mi ti тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда - даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “P xt k r Sif t Y g'” m s'uli ti h kl ng n j mi t q `shm k rx n si (кейинги ўринларда - жавобгар)га нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 31.08.2023 йилдаги 1/1-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлиги боис битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни ҳамда жавобгар ҳисобидан 31.08.2023 йилдаги 1/1-сонли шартномага асосан юзага келган 4.288.658.236,88 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суднинг 01.08.2025 йилдаги ажрими билан даъво талаби миқдори 7.857.500.000 сўмга кўпайтирилган. Суднинг 09.09.2025 йилдаги ажрими билан даъво талаби миқдори 3.873.721.758,44 сўмга камайтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади. Бироқ, жавобгар судга илтимоснома билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 4-13042501/8330-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ажримига кўра "P xt k r Sif t Y g'" M s'uli ti Ch kl ng n J mi t Q `shm K rx n siга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳамда кузатув тартиб-таомили жорий қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 107-моддаси 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 9-бандида суд томонидан кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади, деб белгиланган. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 109, 118, 169, 195-196моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади: даъвогар "T kstil N v i Gr u " M s`uli ti Ch kl ng n J mi tiнинг жавобгар "P xt k r Sif t Y g'" M s'uli ti Ch kl ng n J mi t Q `shm K rx n siга нисбатан берилган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар "T kstil N v i Gr u " M s`uli ti Ch kl ng n J mi ti ҳисобидан: - Республика бюджетига 157.150.000 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья А.Хужаназаров