Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1705-2502/2465 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый R l T til
Source ID 9ca98637-fb0c-4132-a164-4fe36121aaf9 Claim ID PDF Hash 633d80f6e98814c2... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФКнинг 449 law
зР ФКнинг 14-моддаси зР ФК 14 law
ФКнинг 322-моддаси ФКнинг 322 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2465-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Бузурходжаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – О.Садиков АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари С.Умаралиев ва О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, даъвогар раҳбари Ф.Хожибеков (паспорт асосида), жавобгар вакили адвокат Х.Обидов (2025 йил 1 октябрдаги 17-сонли ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, даъвогар « bdum nn b rl ri ” фермер хўжалигининг жавобгар «R l T til ” масъулияти чекланган жамиятидан 163 216 000 сўм асосий қарздорлик, 38 980 000 сўм пеня, 6 000 000 сўм бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилинган ҳаражат, 2 082 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 4 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан «R l T til ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ bdum nn b rl ri” фермер хўжалиги (кейинги ўринда матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “R lt til ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади)дан 163 213 000 сўм асосий қарз, 38 980 000 сўм пеня, 6 000 000 сўм адвокатлик ҳизмати ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобшар ҳисобидан даъвогар фойдасига 163 216 000 сўм асосий қарз, 2 488 000 сўм пеня, 6 000 000 сўм адвокатлик тўлови ва 41 200 сўм почта харажати 2 081 960 сўм давлат божи ундирилган. Ҳал қилув қарори 2025 йил 6 октябрь куни куни қонуний кучга кириб, шу куни бу бўйича ижро варақалари берилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган ва унда ҳал қилув қарорида кўрсатилган 2 488 000 сўм пеня ва 6 000 000 сўм адвокатлик тўловини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, пеня ва юридик хизмат учун ундирилган суммалар асоссиз 2 эканлигини, бундан ташқари, асосий қарздорлик ҳам нотўғри кўрсатилганлигини, 61 382 770,20 сўм қарздорлик мавжудлигини, қолган қарздорлик суммалари мавжуд бўлсада, ҳисоб фактуралар даъвогар томонидан юборилмаганлигини, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар раҳбари кассация шикоятига эътироз билдириб, даъво талабидаги ҳисоб-китоблар 3 тарафлама шартномада назарда тутилган 388 980 498 сўмдан келиб чиққанлигини, бундан ташқари “Kh nt gr u ” МЧЖ дан жами 464 091 405 сўм ундириш ҳақида 2 та ижро хужжати мавжудлигини, жавобгар тақдим этган ҳисоб-китоблар асоссизлигини, олинган махсулотлар ва тўланган пул маблағлари бўйича жами 296 706 759 сўм маблағлар ижро хужжатидаги суммадан чегирилганда 167 384 646 сўмни ташкил этаётганлигини, асосий қарздорлик 163 216 000 сўм эмас балки 167 384 646 сўм эканлигини, шу сабабли даъво суммасида кўрсатилган 163 216 000 сўм сумма тўғри эканлигини, адвокат харажатларини тасдиқловчи квитанцияларни тақдим этганлигини билдириб, кассация шикоятини рад қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Иш ҳужжатларида аниқланишича, даъвогар ва “Kh nt gr u ” масъулияти чекланган жамияти ўрасида пахта хом-ашёси маҳсулотларини етказиб берилганлиги ўртасида 2023 йил 13 февралда 18-сонли шартнома (бундан буён матнда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга пахта хом-ашёси маҳсулотларини етказиб берилган. Шундан сўнг, “ bdum nn b rl ri” фермер хўжалиги, “Kh nt gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “R l t til ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 23 апрелда КН-62/18-сонли “Қарзни бошқа шахсга ўтказиш” тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур шартномага кўра, “Kh nt gr u ” масъулияти чекланган жамияти даъвогар олдидаги жами 388 980 498 сўм қарздорликни тўлашни “R l t til ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига олган. Тарафлар ўртасидаги шартномага кўра, етказиб берилган маҳсулот ҳақи жавобгар томонидан тўланмаганлиги натижасида шартнома бўйича жами 163 216 000 сўм қарздорлик вужудга келган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 1.1 бандига кўра, 2023 йил 13 февралда 18-сонли шартнома кўрсатилган барча мажбуриятлар ушбу шартномани ажралмас қисми ҳисобланиши кўрсатилган. Шартноманинг 2.1-бандида шартноманинг 1.1 бандида кўрсатилган миқдордаги пул маблағларини жавобгар “Учинчи шахс” даъвогарга 2024 йил 1 август кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олиш белгиланган. Биринчи инстанция суди ҳисоб-китоб якуни бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 163 216 000 сўм асосий қарздорлигини асосли деб, ушбу суммани кечиктирилганлиги учун ҳисобланган шартноманинг 2.1, 3.1 бандларига асосан хар бир кечиктирилган кун учун 0.1 % дан пеня ҳисоблаб, аслида пеня суммаси юқори бўлсада, 388 980 498 сўм умумий мажбурият суммасини 10%дан ошмаган қисми, яъни 38 980 000 сўм пеняни асосли деб ҳисоблаб, ФКнинг 326-моддасига асосланиб, пеняни 2 488 000 сўмга камайтирган ҳолда, жавобгардан даъвогар фойдасига 163 216 000 сўм асосий 3 қарз, 2 488 000 сўм пеня, 6 000 000 сўм харажатларни ва тўланган суд харажатларини ундириб, даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган. Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, асосий қарздорлик суммасини асосли қисмини аниқлашда хатоликка йўл қўйган. Жумладан, ФКнинг 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиш кўрсатилган. ФКнинг 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Гарчанд, жавобгар кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг ҳуқуқини тиклаш харкатлари учун қилинган 6 000 000 сўм ҳаражатларни ва 2 488 000 сўм пеняни асоссиз ундирилганлигини важ қилиб келтирган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг молиявий ҳолатини, мажбуриятни бажариш даражасини, шартнома интизомига риоя этиши ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, жавобгардан даъвогар хисобига 2 488 000 сўм миқдорида пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Бундан ташқари, даъвогар ва “Str t gi L w” адвокатлик бюроси ўртасида 2025 йил август ойида ҳуқуқий адвокатлик ёрдамини кўрсатиш тўғрисида №10сонли шартнома тузилган, шартномага асосан даъвогар томонидан бузилган ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун “Str t gi L w” адвокатлик бюросига 2025 йил 5 август куни 00450-сонли тўлов топшириқномаси орқали 6 000 000 сўм тўловларни тўлаб берган. ЎзР ФКнинг 14-моддасига кўра агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши 4 лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Биринчи инстанция суди 6 000 000 сўм юридик хизмат учун даъвогар томонидан қилинган харажатларни ундириш ҳақида тўғри ва асосли тўхтамга келган. Бироқ, бириничи инстанция суди асосий қарздорликни ҳисоблашда 2 та ижро хужжатини инобатга олган холда, 464 091 405 сўм қарздорлик суммасидан келиб чиқиб, ундан тўланган маблағлар ва олинган махсулотларни чегириб ташлаб хатоликка йўл қўйган. ФКнинг 322-моддасига асосан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. Шартноманинг 1.1 ва 2.1-бандларига кўра, мазкур шартнома бўйича “Қарздор”( “Kh nt gr u ” МЧЖ ҳамда “R l t til ” МЧЖ) Кредитордан бўлган қарзини 2022 йил 13 июлдаги КН62-сонли шартнома бўйича қаррздорлигини 388 980 498 сўм қисмини “Учинчи шахс” (фермер хўжалиги)га 2023 йил 13 февралдаги 18-сонли шартнома бўйича қарзи учун 2024 йил 1 август кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олган. Мазкур холатда шартномада кўрсатилган сумма 388 980 498 сўм умумий мажбурият суммасидан келиб чиқиб, хисоб китоб қилиш лозим эди. Шунда, жавобгар томонидан тўланган маблағлар жами 125 000 000 сўм, олинган уруғлик чигити 18 371 143 сўм, минерал ўғит 21 560 000 сўм, 131 775 616 сўмлик буғдой махсулотлари, жами 296 706 759 сўмни 388 980 498 сўм қарздорлик суммасидан чегирилганида 92 273 469 сўм қолдиқ қолади. Даъвогар томонидан асос қилиб келтирилаётган “Kh nt gr u ” МЧЖ дан даъвогар фойдасига жами 464 091 405 сўм ундириш ҳақида 2 та ижро хужжати бўйича ҳал қилув қарорлари биринчиси 2024 йил 5 март куни, яна бири эса тарафлар ўртасида 2024 йил 24 апрелда тузилган қарзни бошқа шахс фойдасига ўтказиш ҳақидаги шартнома имзолангач, 2024 йил 1 май куни қабул қилинган ва шу асосда ижро варқалари тақдим этилган. Мазкур холатда ижро хужжатларини асос қилинганида бошқа харажатлар ва қарздорлик суммалари ҳам мавжудлиги учун шартномада назарда тутилган суммани хисоблашда ноаниқликлар мавжуд. Бундан ташқари, қарздорлик суммасига асос сифатида даъво аризасида шартнома асос сифатида кўрсатилган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати асосий қарздорликни қайта хисоб китоб қилинганда жавобгарни даъвогар олдидаги қарздорлиги 92 273 469 сўмни ташкил этганлигини, бу холатлар иш хужжатларидаги мавжуд электрон ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари ва тарафлар томонидан тақдим этилган ҳисоб китоблар билан тасдиқланганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги асосий қарздорлик суммаси вадаъвогар томонидан тўланган давлат божи суммасини ўзгартиришни лозим деб ҳисоблайди. 5 Биринчи инстанция суди эса ушбу ҳолатларни эътиборидан четда қолдириб, қўлланилиши лозим бўлган моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 163 216 000 сўм асосий қарз ва 2 081 960 сўм тўланган давлат божи суммасини ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. ИПК 299-моддасига асосан, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПК 301-моддасининг биринчи қисми 3-бандига кўра, кассация инстанция суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1, 4-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 163 216 000 сўм асосий қарз ундириш қисмини 92 273 469 сўмга, 2 081 960 сўм давлат божи суммасини 1 372 534 сўмга ўзгартиришни, тўланган 709 425 сўм давлат божини эса даъвогар зиммасида қолдириш ҳақида жумла киритишни лозим топади. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабларини қисман қаноатлантирганлиги, бироқ ундирилиши лозим бўлган суммада хатоликка йўл қўйганлиги сабабли, жавобгарнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи, тўққизинчи қисмларига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг кассация, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Судлов ҳайъати биринчи инстанция учун тарафлар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш масаласани муҳокама қилиб, даъво талабларининг асосли деб топилган қисми бўйича (137 253 469* 1 %) 1 372 534 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, қолган (70 942 531*1%) 709 425 сўм қисмини даъвогар зиммасида қолдиришни, тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилаганлигини инобатга олишни лозим топади. Кассация инстанцияси учун кассацияда сўралган важлар исботланмаганлиги учун жавобгардан 1 041 000 сўм давлат божи ундириш ва 6 тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдириш ва ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, биринчи инстанция суди томонидан берилган ижро ҳужжатлари юзасидан (жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз, пеня ундириш ва жавобгардан давлат божи ундириш бўйича) ундирувни бекор қилиб, ижро варақаларини чақириб олишни, янги ижро варақалари беришни лозим топади. Юқоридагиларга ва ИПК 118, 299-303, 347-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг: “R l T til ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ bdum nn b rl ri” фермер хўжалиги фойдасига 163 216 000 сўм асосий қарздорлик, 2 081 960 сўм пеня ундириш қисми қуйидагича: “R l T til ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ bdum nn b rl ri” фермер хўжалиги фойдасига 92 273 469 сўм асосий қарздорлик, 1 372 534 сўм пеня ундирилсин, тўланган давлат божини 709 425 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин - деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация инстанция суди учун “R l T til ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1 041 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин ва тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрда берилган ижро варақалари бўйича ундирув бекор қилинсин ва ушбу ижро варақалари чиқариб олинсин. Янги ижро варақалари берилсин. Янги ижро варақаси беришда ҳал қилув қарорининг ўзгаришсиз қолган қисмлари инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: А. Мадаминов ҳайъат аъзолари: С.Умаралиев О.Садиков