← Назад
Решение #2835850 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 735 | 1 | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21697-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раисилигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили Н.Мадаминова (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «ФФФФФФ» АТБ
манфаатида жавобгар – ФФФФФФҳисобидан 50 000 000 сўм муддати келмаган кредит
асосий қарзи ва 4 570 091 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «ФФФФФФ» АТБнинг Фарғона
минтақавий филиали ва жавобгар ФФФФФФўртасида 2025 йил 11 апрель куни 246сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарздорга
тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 50 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган
тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига олган.
Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини
шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган.
Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини
кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган.
Қарздор ФФФФФФтомонидан 2025 йил 08 октябрь ҳолатига муддати ўтган
кредит фоизидан 4 570 091 сўм миқдорида қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «ФФФФФФ» АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар ЯТТ NIS ONBOYEV
S
IYO BEK J SU BEK O‘G‘LIга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат
этиб, жавобгар ФФФФФФҳисобидан кредитнинг асосий қисмидан 50 000 000 сўм
муддати келмаган асосий қарз, муддати ўтган кредит фоизидан 4 570 091 сўм жами 54
570 091 сўм кредит қарздорлиги ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни
палата вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво талабларини қувватлаб,
судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризаси судга топширилгандан сўнг тўловлар
қисман
амалга
оширилганлигини
билдириб,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади. Суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
735-моддасининг
1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар «ФФФФФФ» АТБнинг Фарғона минтақавий
филиали ва жавобгар ФФФФФФўртасида 2025 йил 11 апрель куни 246-сонли кредит
шартномаси тузилган, унга кўра банк муассасаси томонидан қарздорга тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш учун 50 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари
ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси иловасида кўрсатилган тўлов граффикларига риоя
қилмасдан, кредит тўловларини мунтазам равишда бузиб келган. Жавобгарнинг
даъвогар олдида 2025 йил 08 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 4 570 091
сўм кредит қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида
жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгардан кредит тўловларини ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори
9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси
кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг
бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан
фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг
бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан
фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда
тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир
қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг
оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун
тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар
томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли
сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган.
Даъвогарнинг берган кўргазмаси ва судга тақдим қилинган маълумотномасига
асосан жавобгар томонидан 2 106 164 сўм фоиз қарздорлиги тўланган, тўланмаган
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги 2 463 927 сўмни ташкил қилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.3-бандида қарз олувчи томонидан
мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш
ҳуқуқи кўрсатилган.
Шу боис, суд даъвонинг жавобгардан муддати ўтмаган кредит асосий қарзи ва
унга нисбатан муддати ўтган кредит фоиз тўловларини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, кредитнинг асосий қисмидан 50 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарзни
ҳамда фоиз қарздорлиги 2 463 927 сўм кредит тўловларини ундириш талабини
қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда, суд, даъвони қисман қаноатлантириб,
даъвогар
«ФФФФФФ»
АТБ
фойдасига
жавобгар
ЯТТ
NIS ONBOYEV
S
IYO BEK J SU BEK O‘G‘LIдан кредитнинг асосий қисмидан 50 000 000 сўм
муддати
келмаган
асосий
қарзни
ҳамда
фоиз
қарздорлиги
2 463 927 сўм ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган
1 091 401,82 сўм давлат божини жавобгар ЯТТ NIS ONBOYEV S
IYO BEK
J SU BEK O‘G‘LIдан ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «ФФФФФФ» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ NIS ONBOYEV
S
IYO BEK J SU BEK O‘G‘LIдан 50 000 000 сўм муддати келмаган асосий
қарзни ҳамда фоиз қарздорлиги 2 463 927 сўм ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ФФФФФФҳисобидан 1 091 401,82 сўм миқдорида давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов