← Назад
Решение #2835859 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| оролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| оролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| шунингдек ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12216-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳри
2025 йил 10-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси
котиблигида, жавобгар вакили М.Хамидов (ишончнома асосида)нинг
иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг Даъвогар номи АТБ манфаатида,
жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 74 995.0 АҚШ доллари муддати
келмаган кредит қарзи, 5 110.74 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи,
1 385.81 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, 156.24 АҚШ доллари
муддати келмаган кредит фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган ишни суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Даъвогар номи АТБ Наманган банк
хизматлари офиси ва “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 22.06.2022 йил куни 25сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит шартномасига кўра, банк
томонидан жавобгар логистика фаолиятини ташкил этиш мақсадида, 2 дона юк
тортувчи автомашина, 2 дона ярим тиркамалар сотиб олиш учун 84 ой
муддатга, 24 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 3 фоиз устама тўлаш шарти
билан 100 000 АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси ажратилган.
Кредит шартномасига асосан, тўлов графиги бўйича белгиланган санада
кредит тўловларини амалга ошириши лозим бўлсада, жавобгар тўлов графигига
риоя қилмасдан муддати ўтган кредит қарзига йўл қўйган. Даъвогарнинг
жавобгарга кредит қарзларини тўлаш тўғрисида юборган талабномалар
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси, палата аъзоси Даъвогар номи АТБ манфаатида, жавобгар
“Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан 74 995.0 АҚШ доллари муддати келмаган
кредит қарзи, 5 110.74 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 1 385.81
АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, 156.24 АҚШ доллари муддати
келмаган кредит фоизи ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили судга ариза билан мурожаат қилиб, ишни унинг
иштирокисиз кўришни сўраган ва судга қарздорлик тўғрисида маълумот ва
бошқа ҳужжатлар тақдим қилди.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш
тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим
ҳисоблайди.
Жавобгар вакили суд мажлисида, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, кредит
қарзини ўз вақтида тўлай олмаганлигини, суд муҳокамаси кунига қадар қисман
тўловлар амалга оширилганлигини, қолган кредит қарзи 73 474.65 АҚШ
долларини ташкил қилишини билдириб, суддан даъвони қонуний ҳал қилишни
сўради.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси суд
мажлисини палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли, суд
ишни палата вакили иштирокисиз кўришни лозим ҳисоблайди.
Суд, жавобгар вакилининг тушунтиришларини, судга тақдим қилинган ва
ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги
асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқоролик кодексининг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича
бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Фуқоролик кодексининг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисман (бўлиб-бўлиб) тўлаш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Даъвогар номи АТБ Наманган банк
хизматлари офиси ва “Жавобгар номи” МЧЖ ўртасида 22.06.2022 йил куни 25сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит шартномасига кўра, банк
томонидан жавобгар логистика фаолиятини ташкил этиш мақсадида, 2 дона юк
тортувчи автомашина, 2 дона ярим тиркамалар сотиб олиш учун 84 ой
муддатга, 24 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 3 фоиз устама тўлаш шарти
билан 100 000 АҚШ доллари миқдорида чет эл валютаси ажратилган.
Кредит шартномасига асосан, тўлов графиги бўйича белгиланган санада
кредит тўловларини амалга ошириши лозим бўлсада, жавобгар тўлов графигига
риоя қилмасдан муддати ўтган кредит қарзига йўл қўйган.
Натижада, даъво аризаси тақдим этилган кун ҳолатига, 74 995.0 АҚШ
доллари муддати келмаган кредит қарзи, 5 110.74 АҚШ доллари муддати ўтган
кредит қарзи, 1 385.81 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи, 156.24 АҚШ
доллари муддати келмаган кредит фоизини ташкил қилган.
Бироқ, даъвогар ва жавобгар вакиллари томонидан судга тақдим қилинган
маълумотнома ва жавобгар вакилининг тушунтиришларига кўра, жавобгар
томонидан кредит қарзлари қисман тўланганлиги, 10.12.2025 йил куни ҳолатига
- муддати келмаган кредит қарзи 73 328 АҚШ доллари, муддати келмаган
фоизидан қарзи 146.65 АҚШ долларини ташкил қилиши аниқланди.
Бундай ҳолда, суд 73 328 АҚШ доллари муддати келмаган кредит қарзи,
146.65 АҚШ доллари муддати келмаган фоиз қарзи ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар
Даъвогар номи АТБ фойдасига, жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан
73 328 АҚШ доллари муддати келмаган кредит қарзи, 146.65 АҚШ доллари
муддати келмаган фоиз қарзи, 41200 сўм почта харажати ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини рад қилишни, шунингдек ИПКнинг 118-моддасига
асосан, Даъвогар номи АТБнинг 10.12.2025 йил кунги маълумотномасига кўра,
20.11.2025 йил куни ҳолатига 1 АҚШ доллари курси 11 910.93 сўмни ташкил
қилишини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
(81 647.79АҚШ $ х 11 910.93 сўм = 972501111,34 сўм х 2%) 19450022,23 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 736, 744-моддалари ҳамда
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259моддаларига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Жавобгар номи” МЧЖ ҳисобидан Даъвогар номи АТБ
фойдасига 73 328 АҚШ доллари муддати келмаган кредит қарзи, 146.65 АҚШ
доллари муддати келмаган фоиз қарзи, 41200 сўм почта харажати республика
бюджетига 19450022,23 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан
шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти (протести)
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Г.Холматова