← Назад
Решение #2835864 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| барига МЖтК | 175 | — | law | |
| арор МЖтК | 271 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| кодекси | 273 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/11397-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Х.Умаров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Қ.Ходжаев
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья
Р.Мамажонованинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Мухиддинов ва
Қ.Ходжаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд
мажлиси котиблигида, аризачи АААнинг жавобгар “БББ” нодавлат таьлим
муассасасига нисбатан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган
иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 майдаги ҳал
қилув қарори устидан жавобгар “БББ” нодавлат таьлим муассасаси томонидан
берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда жавобгар
вакиллари Б.Дадабаев (раҳбар), Р.Дадабаев (ишончнома асосида), Янги
Наманган тумани солиқ инспекцияси ходими Б.Зохидовнинг иштирокида,
судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
ААА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза
билан мурожаат қилиб, “БББ” нодавлат таьлим муассасасининг (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори билан ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг (солиқ ва бошқа
мажбурий тўловлардан ташқари) чиқиш қисми тўхтатиб қўйилган.
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 майдаги ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, аризани рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Кассация шикоятига асос сифатида, жавобгар 2025 йил учун мол-мулк
солиғи ҳисоботини 2025 йил 4 январда Янги Наманган тумани солиқ
инспекциясига топширганлиги, ушбу ҳисобот шу куни қабул қилиб
олинганлиги, бироқ аризачи ҳисоботни ўз вақтида топширмаган деб ҳисоблаб
1
жавобгарнинг раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади)
175-моддасининг иккинчи қисмига асосан 3 750 000 сўм маъмурий жарима
қўллаш тўғрисида қарор қабул қилганлиги, Наманган вилояти солиқ
бошқармасининг 2025 йил 27 июндаги N 2330717-сонли қарори билан
жавобгарнинг раҳбарига МЖтК 175-моддасининг иккинчи қисмига асосан
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор МЖтК 271-моддасининг 1-бандига
асосан тугатилганлиги, биринчи инстанция суди томонидан жавобгар суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган аризачи суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни аризачи вакили
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси ходими Б.Зохидов, жавобгар
Янги Наманган тумани солиқ инспекциясидан солиқ тўловчи сифатида
рўйхатдан ўтганлигини, ААА учун автоматлаштирилган дастур ишлаб
чиқарилганлигини, автоматлаштирилган дастур кейинчалик Янги Наманган
тумани солиқ инспекцияси ва Давлатобод тумани солиқ инспекцияларига
ажратилганлиги боис, автоматлаштирилган дастур инсон омилисиз солиқ
ҳисоботи топширилган бўлсада жарима қўллаганлигини, бугунги кунда бундай
ҳолатлар учраб турганлигини, ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят солиқ
бошқармаси томонидан Республика солиқ қўмитасига автоматлаштирилган
дастурни мукаммаллаштириш бўйича таклиф берилганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати жавобгар вакили ва Янги Наманган тумани солиқ
инспекцияси ходими Б.Зохидовнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
2
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ
кодекси деб юритилади) 82-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ,
солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига
белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ
ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим
этилади.
Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши
лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли.
Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар
солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган
шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади.
Солиқ кодекси 273-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда
тақдим этишлари шарт.
Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари
(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул
қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги
ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк
ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга
қадар тўхтатиб турилади.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачи ўз аризасида жавобгар солиқ ҳисоботини
белгиланган муддатга қадар солиқ органига тақдим этмаганлигини, аризачи
томонидан жавобгарнинг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар 10 кунлик муддатга тўхтатилганлигини, жавобгарга солиқ
ҳисоботини белгиланган тартибда топшириш лозимлиги ҳамда мазкур талаблар
бажарилмаслиги оқибатлари ҳақида хабарнома юборилган бўлсада, жавобгар
томонидан мазкур хабарнома эътиборсиз қолдирилганлигини баён этган.
Биринчи инстанция суди аризачининг талабини асосли деб топиб, уни
қаноатлантиришни лозим топган.
Аниқланишича, Наманган вилояти солиқ бошқармасининг 2025 йил
27 июндаги N 2330717-сонли қарори билан жавобгарнинг раҳбарига МЖтК
175-моддасининг иккинчи қисмига асосан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги
қарор МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан тугатилган. Ушбу қарорда
интернет тармоғида узилишлар ёки турли носозликлар сабабли Солиқ
Қўмитасининг маълумотлар базасига солиқ ҳисоботлари кечиккан ҳолда келиб
3
тушганлиги, бу билан жавобгар раҳбарининг ҳаракатларида маъмурий
ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги кўрсатиб ўтилган.
Биринчи инстанция суди юқоридаги ҳолатларни аниқламасдан аризани
қаноатлантириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмида, суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини, ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлаши лозимлиги
белгилаб қўйилган.
ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмида, юридик шахслар ва фуқароларга
нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни
исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарга нисбатан ҳуқуқий
таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган ҳолатлар исботлаб берилмаганлиги
сабабли, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён
этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандида, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинганлиги белгилаб қўйилган.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, аризани
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, аризачи
ҳисобидан жавобгар фойдасига тўланган 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Шунингдек судлов ҳайъати аризачи мансабдор шахсларининг хаттиҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқаришни ва Наманган
вилоят прокуратурасига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 200, 221, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
4
қарор қилди:
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 майдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
ААА ҳисобидан “БББ” нодавлат таьлим муассасаси фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Иш бўйича хусусий ажрим чиқарилсин ва Наманган вилоят
прокуратурасига юборилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
имзо
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
имзо
А.Мухиддинов
Қ.Ходжаев
5