Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21738 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Наманган вилояти
Source ID 1323fc40-9849-47e3-98bf-a0c11e0a91c7 Claim ID PDF Hash b3caf8dfff995e21... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
ИПКнинг 216-моддаси ИПКнинг 216 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 49 law
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХ-сонли иш судья: Ш.Ж.Шералиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 10 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, ААнинг жавобгар ББни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов, аризачи вакиллари И.Қ.Жўраев ва У.А.Акбаралиев (ишончномалар асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) томонидан “1-M sus m niz tsi l shg n k ’ hm j ml nm ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолияти юзасидан ўтказилган мониторинг ўтказилган. Мониторингда жавобгар томонидан “Ташламаларнинг чикланган миқдори” (ТЧМ) ҳамда “Чиқиндиларнинг чикланган миқдори” (ЧЧМ) лойиҳаси ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизаси хулосалари олинмаганлиги аниқланган. Аризачининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб “Давлат экологик эспертизаси маркази” давлат муассасасига тақдим этиш тўғрисидаги огоҳлантириш хатини жавобгар оқибатсиз қолдирган. Шу боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини “Ташламаларнинг чикланган миқдори” (ТЧМ) ҳамда “Чиқиндиларнинг чикланган миқдори” (ЧЧМ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олгунига қадар вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакиллари ва ишда иштирок этувчи прокурор ариза талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризачи вакилларининг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 216-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига кўра давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, Атанган Гузар МФЙ, Соҳил бўйи кўчаси, 18-уй манзилида “Бошқа тоифларга киритилмаган бошқа ихтисослаштирилган қурилиш ишлари” фаолияти билан шуғулланиб келган. Аризачи -s rvis.uz маълумотлар базаси орқали жавобгар фаолияти юзасидан мониторинг ўтказганда, жавобгар “Ташламаларнинг чикланган миқдори” (ТЧМ) ҳамда “Чиқиндиларнинг чикланган миқдори” (ЧЧМ) лойиҳалари ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаганлиги аниқланган. Жавобгарга атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжатини ёки экологик меъёрий лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва “Давлат экологик эспертизаси маркази” давлат муассасасига тақдим этиш тўғрисида аризачи томонидан огоҳлантириш хати юборилган бўлишига қарамай, жавобгар тегишли хулосаларни олмасдан фаолиятини давом эттирган. Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи давлат экологик экспертизасини ташкил этиши ва ўтказиши, 8-моддасида давлат экологик экспертизаси объектларига атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар кириши, 11-моддасида ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган экологик экспертиза объектлари давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги белгиланган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, 25-моддасининг иккинчи қисмида давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилиши назарда тутилган. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 22-бандининг 10-кичик бандида даъвогарга атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхатида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланиб келган ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмаган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда жавобгар томонидан юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд ариза талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатларини ундириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176, 177, 186, 220 ва 222-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6, 8, 11-моддаларини, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15, 25-моддаларини, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасини, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 22-бандини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: ААнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “1-M sus m niz tsi l shg n k ’ hm j ml nm ” маъсулияти чекланган жамиятининг фаолияти “Ташламаларнинг чикланган миқдори” (ТЧМ) ҳамда “Чиқиндиларнинг чикланган миқдори” (ЧЧМ) лойиҳалари ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олгунига қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар “1-M sus m niz tsi l shg n k ’ hm j ml nm ” маъсулияти чекланган жамияти томонидан “Ташламаларнинг чикланган миқдори” (ТЧМ) ҳамда “Чиқиндиларнинг чикланган миқдори” (ЧЧМ) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари олинганидан сўнг уч иш куни ичида унинг фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар “1-M sus m niz tsi l shg n k ’ hm j ml nm ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев