Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21427 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ап1аИуа КарИа1 Р1уш
Source ID 53edcd63-1782-462a-9af9-48a84e4375a5 Claim ID PDF Hash 35c156022bf1bc5c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 157- моддаси тисодий процессуал кодекси 157 code_article
нинг 735-моддаси нинг 735 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисми ФКнинг 279 1 law
ФКнинг 273-моддаси ФКнинг 273 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь 4-1501-2501/21427-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Ш.Мўминовни иштирокида, даъвогар ЧЭКИ “*******” акциядорлик тижорат банкининг жавобгар “Ап1аИуа КарИа1 Р1уш” хусусий корхонасидан жами 12 695,16 евро кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни гаровга олинган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ЧЭКИ “*******” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ап1аНуа КарИа1 Р1уш” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 6 613,05 евро, муддати ўтган фоизлардан 1 070,23 евро, пеня 5 011,88 евро, жами 12 695,16 евро миқдоридаги муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни “Ап1аПуа КарИа1 Р1уш” хусусий корхонасига тегишли бўлган транспорт воситаларига қаратишни, ундирувни гаров мулкига қаратишда суднинг дастлабки 15.08.2025 йил кунги 4-1501-2502/14561-сонли ижро ҳужжати бўйича ҳам қаратишни сўраган. Шунингдек, ЧЭКИ “*******” акциядорлик тижорат банки судга даъво талабларининг миқдорини ўзгартириш юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, “Ап1аЛуа КарИа1 Р1уш” хусусий корхонаси ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 6 613,05 евро, муддати ўтган фоизлардан 1 213,89 евро, пеня 5 713,01 евро, жами 13 539,95 евро кредит қарздорлигини ундиришни ва даъвонинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги ва кредит қарздорлиги кўпайиб бораётганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157- моддаси биринчи қисмига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ЧЭКИ “*******” акциядорлик тижорат банки Қувасой филиали билан «Ап1:аНуа КарНа1 Р1уи§” хусусий корхонаси ўртасида 2022 йил 12 август кунги 04656822/0241/09-сонли кредит шартномаси тузилган. шбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга транспорт хизмати фаолиятини ривожлантириш учун асосий воситалар 3 дона юк утир тортувчи ва 2 дона ярим тиркама транспорт воситалари сотиб олиш мақсадида 133 000 евро миқдорида, 36 ой муддатга, йиллик 9,99 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган. шбу шартноманинг 6.2.1.-бандида асосан, Қарз олувчи ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган қайтариш жадвалида белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 8.4.-бандига кўра, Қарз олувчи томонидан олинган кредит қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда, тўлов муддати ўтган кундан бошлаб, муддати ўтган кредит суммасига нисбатан белгиланган фоиз ставкаси 1,5 баробарга оширилган ҳолда ҳисоблаб ундирилади. Қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлайди деб белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди 2 Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5.-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. шбу ҳуқуқ нормаларига ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан муддати ўтган кредит танидан 6 613,05 евро, муддати ўтган фоизлардан 1 213,89 евро ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.4.- бандига кўра, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида 5 713,01 евро пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 713,01 евро ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд 3 неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва жавобгарнинг мулкий аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 2 857 еврогача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари, ЧЭКИ “*******” акциядорлик тижорат банки Қувасой филиали (“Гаровга олувчи”), “Ап1:аНуа КарИа1 Р1уи§” хусусий корхонаси (“Гаровга қўйувчи”) ўртасида 2022 йил 16 август кунги навбатдаги гаров шартномаси тузилган. шбу гаров шартномасининг 2.-бандига кўра, “Ап1аПуа КарИа1 Р1уш” хусусий корхонасига тегишли бўлган Фарғона вилояти ИИБ ИҲХБ РИБ томонидан 22.09.2021 йилда берилган серия ААҒ №3353444-рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган МАИ ТОХ 18 460 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №51549443084938, кузов 8БЭ Т АОАСИ, шасси рақами ^МА06Х222!М770660, ранги оқ, давлат рақам белгиси 40 717 БА бўлган юк автомашинаси; - Фарғона вилояти ИИБ ИҲХБ РИБ томонидан 17.09.2021 йилда берилган серия ААҒ №3340821-рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 'ШЕЬТОИ N83 русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами Рақамсиз, шасси рақами 8Ц0№300000058987, ранги кулранг, давлат рақами белгиси 403751 ВА бўлган тиркамаси; - Фарғона вилояти ИИБ ИҲХБ РИБ томонидан 25.05.2022 йилда берилган серия ААҒ №4596436-рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 8СИМ1Т2 САКООВИЪЬ 8СВ 83В русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель Рақамсиз, шасси рақами ^8М00000005141427, ранги оқ, давлат рақами белгиси 404691 ВА бўлган тиркамаси; - Фарғона вилояти ИИБ ИҲХБ РИБ томонидан 14.09.2021 йилда берилган серия ААҒ №3318689-рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган КОЕОЕЬ ^N24 русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, шасси рақами ^К080002400194409, ранги кулранг, давлат рақами белгиси 403745 ВА бўлган тиркамаси навбатдаги гаровга қўйилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 июнь куни гаровга қўйилаётган мулкларнинг гаров қиймати белгилаш бўйича келишув далолатномасига асосан 2018 йилда ишлаб чиқарилган МАИ ТОХ 18 460 русумли, давлат рақам белгиси 40 717 ВА бўлган юк автомашинаси 533 000 000 сўмга, 2017 йилда ишлаб чиқарилган АГЕЬТО^ N83 русумли, давлат рақами белгиси 403751 ВА бўлган тиркамаси 228 000 000 сўмга, 2015 йилда ишлаб чиқарилган 8СИМ1Т2 САКООВЦЪЬ 8СВ 83В русумли, давлат рақами белгиси 404691 ВА 4 бўлган тиркамаси 376 000 000 сўмга, 2017 йилда ишлаб чиқарилган КОЕОЕЬ §N24 русумли, давлат рақами белгиси 403745 ВА бўлган тиркамаси 80 000 000 сўмга баҳоланган. ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 273-моддасининг бешинчи қисмига кўра, агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаровнинг (навбатдаги гаровнинг) нарсасига айланса, навбатдаги гаровга олувчининг талаблари ушбу Кодексда белгиланган тартибда мазкур мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни кредит таъминоти учун гаровга қўйилган “АйаПуа КарНа1 Р1уш” хусусий корхонасига тегишли бўлган транспорт воситаларига қаратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъвогарнинг даъво суммасини ўзгартириш ҳақидаги аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 6 613,05 евро, муддати ўтган фоизлардан 1 213,89 евро, пеня 2 857 еврони ундиришни, даъво аризаси судга 2025 йил 11 ноябрь куни келиб тушганлиги сабабли Марказий банк томонидан 2025 йил 11 ноябрь куни ҳолатига ЕУГО курс бўйича миллий валютада 13 900,08 сўм белгиланганлигини ҳисобга олиб, (даъво қиймати 13 539,95 ЕУГО х 13 900,08 сўм) = 188 206 388,19 сўм, (188 206 388,19 сўм х 2 фоизи) = 3 764 127,76 сўмни ташкил қилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 3 764 127,76 сўм давлат божини Республика бюджетига ҳамда 41 200 сўм почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОРҚИЛАДИ: Даъвогар ЧЭКИ “*******” акциядорлик тижорат банкининг даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ЧЭКИ “*******” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Ап1аНуа КарПа1 Р1уш” хусусий корхонаси ҳисобидан муддати ўтган кредит танидан 6 613,05 евро, муддати ўтган фоизлардан 1 213,89 евро, пеня 2 857 евро кредит қарздорлиги ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Ап1аНуа КарНа1 Р1уш” хусусий корхонаси ҳисобидан Республика бюджетига 3 764 127,76 сўм давлат божи ундирилсин. 5 ндирувни кредит таъминотига гаровга қўйилган “Ап!аНуа КарИа1 Р1уи§” хусусий корхонасига тегишли бўлган Фарғона вилояти ИИБ ИҲХБ РИБ томонидан 22.09.2021 йилда берилган серия ААҒ №3353444рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган МАИ ТОХ 18 460 русумли, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами №51549443084938, кузов 8БИ Т АОАСИ, шасси рақами ^МА06Х222М770660, ранги оқ, давлат рақам белгиси 40 717 БА бўлган юк автомашинаси; - Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 17.09.2021 йилда берилган серия ААҒ №3340821-рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 'ШЕЬТОИ N83 русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, двигател рақами Рақамсиз, шасси рақами 8Ц0№300000058987, ранги кулранг, давлат рақами белгиси 403751 ВА бўлган тиркамаси; - Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 25.05.2022 йилда берилган серия ААҒ №4596436-рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган 8СИМ1Т2 САКООВЦЪЬ 8СВ 83В русумли, 2015 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель Рақамсиз, шасси рақами ^8М00000005141427, ранги оқ, давлат рақами белгиси 404691 ВА бўлган тиркамаси; - Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ РИБ томонидан 14.09.2021 йилда берилган серия ААҒ №3318689-рақамли транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган КОЕОЕЬ ^N24 русумли, 2017 йилда ишлаб чиқарилган, шасси рақами ^К080002400194409, ранги кулранг, давлат рақами белгиси 403745 ВА бўлган тиркамасига қаратилсин. Гаровга қўйилган мулкларнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини 2018 йилда ишлаб чиқарилган МА^ ТОХ 18 460 русумли, давлат рақам белгиси 40 717 ВА бўлган юк автомашинаси 533 000 000 сўмга, 2017 йилда ишлаб чиқарилган 'ШЕЬТО^ N83 русумли, давлат рақами белгиси 403751 ВА бўлган тиркамаси 228 000 000 сўмга, 2015 Раислик этувчи: Т.Маматожиев йилда ишлаб чиқарилган 8СИМ1Т2 САКООВЦЪЬ 8СВ 83В русумли, давлат рақами белгиси 404691 ВА бўлган тиркамаси 376 000 000 сўмга, 2017 йилда ишлаб чиқарилган КОЕОЕЬ ^N24 русумли, давлат рақами белгиси