Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21813 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0ba76d11-6ce3-4836-bf38-cab57d354cc1 Claim ID PDF Hash 05033540457d794b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 45-моддаси онуни 45 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
тисодий процессуал кодекснинг 118-моддаси тисодий процессуал кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21813-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 10 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили И.Шербўтаев (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи ФФФФФФФарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 27 558 212 сўм молиявий жарима қўллаш ва ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризачи ФФФФФФФарғона вилояти ҳудудий бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 27 558 212 сўм молиявий жарима қўллаш ва ундиришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, жавобгар қўлланилган жарима миқдорини тўлиқ ихтиёрий тўлаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгардан вакил иштирок этмади. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан кўра, Ўзэнергоинспекция Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳодимлари томонидан бошқарманинг 14.10.2025 йилдаги №369-сонли буйруғига асосан жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамиятида ёқилғиэнергия ресурсларини беҳуда сарфлаш, улардан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Текширув жараёнида жамиятда реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли 2024 йил ноябрь ойидан 2025 йил сентябрь ойига қадар электр энергиясидан исрофи норматив усуллар билан аниқланган. Текшириш якуни жавобгар жамиятда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш, жамиятда реактив қувватни компенсация қилиш бўйича ишлар етарли даражада ташкил этилмаганлиги учун 55 116 424 сўм миқдорида электр энергияси исроф қилинганлиги боис исроф бўлган электр энергияси қийматининг 50 фоизи миқдорида, яъни 27 558 212 сўм молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор ихтиёрий ижро қилишлик учун жавобгар жамиятга юборилган. Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилони фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940сон Қонунининг 45-моддасида реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя қилмаслик – асбоб-ускуналар ёки 2 норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМ-319-сон қарори билан тасдиқланган 1-иловаси 13-боб “Реактив энергия компенсация учун электр энергияси тарифига чегирмалар ва устамалар”нинг 147-бандида Истеъмолчи томонидан неактив қувват етарли даражада компенсация қилинмаслиги оқибатида ягона электр энергетика тизими тармоқларида ҳосил бўлган йўқотишлар истеъмолчи томонидан энергиядан нооқилона сарфланган ҳисобланади деб кўрсатилган. Ушбу ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд аризачининг жавобгарга 27 558 212 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Аризачи вакилининг судга тақдим қилинган маълумотномасига асосан жавобгар қўлланилган жарима миқдорини суд кунига қадар ихтиёрий тўлаган. Шу боис, талаб қўлланилиши кўрсатилган молиявий жарима суммаси жавобгар томонидан ихтиёрий тўланганлиги боис, ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасининг 19-бандига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича тарафлар давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб, суд давлат божини ундирмасликни лозим деб топади. Лекин аризачи жавобгардан қўлланилган жарима суммасини ундириш талабини ҳам сўраган бўлиб, суд кунига қадар жавобгар жарима суммасини ихтиёрий тўлаганлиги боис ушбу талабни ҳам қаноатлантириш рад қилиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасига асосан жавобгардан почта харажати ва 551 164,24 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 221-222-моддаларини қуллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Аризани қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар «ФФФФФФ» масъулияти чекланган жамиятидан аризачи ФФФФФФФарғона вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 551 164,24 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти берилиши мумкин. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов