Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2401/5200 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 783fe493-0d18-433b-a621-ee1ba3c0d540 Claim ID PDF Hash bbbc45fdebb87691... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 342-моддаси ИПК 342 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2401/5200-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ажрим чиқарган судья – А.Каримов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Қ.Ходжаев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 10 декабрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар А.Мухиддинов ва Қ.Ходжаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ААА” АИТ банкининг жавобгар “БББ” масъулияти чекланган жамияти ва “ВВВ” масъулияти чекланган жамиятидан 87 030,92 АҚШ доллари муддати ўтган қарзи, 23 180,43 АҚШ доллари фоиз, 106 399,43 АҚШ доллари муддати келмаган асосий қарз жами 216 610,78 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни “ГГГ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими устидан “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда, даъвогар вакиллари Б.Валиев ва Р.Абдулазизовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ААА” АИТ банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “БББ” масъулияти чекланган жамияти ва “ВВВ” масъулияти чекланган жамиятидан 87 030,92 АҚШ доллари муддати ўтган қарзи, 23 180,43 АҚШ доллари фоиз, 106 399,43 АҚШ доллари муддати келмаган асосий қарз жами 216 610,78 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни “ГГГ” масъулияти чекланган жамиятига қарашли гаров мулкларига қаратишни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига “БББ” МЧЖ ва “ВВВ” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 87 030,92 АҚШ доллари муддати ўтган қарз, 23 180,43 АҚШ доллари фоиз, 106 399,43 АҚШ доллари муддати келмаган асосий қарз, жами 216 610,78 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ҳамда 34 000 сўм почта харажатини ундириш белгиланган. Ундирув кредит таъминоти сифатида 2022 йил 11 августда тузилган гаров шартномасига асосан гаровга тақдим этилган “ГГГ” МЧЖга 1 қарашли Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Янги тонг МФЙ, Ғалаба кўчаси 24-уйда жойлашган, умумий ер майдони 1 967 м2, умумий майдони 702,94 м2, фойдали майдони 863,71 м2, қурилиш ости майдони 2 702,94 м дан иборат бўлган “А.Навоий” кинотеатр бино-иншоотларига ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилган. Ҳал қилув қарори 2024 йил 5 ноябрь куни қонуний кучга кирган ва ижро варақаси берилган. “ГГГ” МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, суднинг 2024 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарорини 12 ой муддатга кечиктиришни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Ажрим апелляция тартибида кўрилмаган. “ГГГ” МЧЖ ажрим устидан кассация шикояти билан мурожаат этиб, ажримни бекор қилишни сўраган. Шикоятда кредит қарздорлигини тўлашга имконияти йўқлиги, гаров мулкининг бошланғич сотув баҳоси унинг бозор баҳосига тўғри келмаслиги тўғрисида важ келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили шикоят асоссиз эканлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бошқа ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламадилар. Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 305-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Иш ҳужжатларига кўра, “ГГГ” МЧЖ судга ариза билан мурожаат қилиб, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 2 октябрдаги ҳал қилув қарорини 12 ой муддатга кечиктиришни сўраган. ИПК 342-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд 2 ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли. Биринчи инстанция суди аризада келтирилган асослар, яъни кредит қарздорлигини тўлашга имконияти йўқлиги, гаров мулкининг бошланғич сотув баҳоси унинг бозор баҳосига тўғри келмаслиги ҳақидаги важлари асоссиз бўлиб, ушбу асослар ҳал қилув қарори бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар ҳисобланмаслиги сабабли уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топиб, тўғри хулосага келган. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди ва уларни асоссиз деб ҳисоблайди. ИПК 305-моддасининг учинчи қисмида, кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарори 3-бандининг 8-кичик бандида, иқтисодий ишлар бўйича қайси суд ҳужжатлари устидан берилган апелляция, кассация ва тафтиш шикоятлари бўйича давлат божи ундирилиши юзасидан тушунтириш берилган бўлиб, унда мазкур турдаги ажрим устидан берилган апелляция ва кассация шикояти бўйича давлат божи ундирилиши назарда тутилмаган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини “ГГГ” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 297, 299, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “ГГГ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. 3 Қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Мухиддинов Қ.Ходжаев 4