Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/4675 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Y ni h t inv st
Source ID 9ef6923d-4a14-4444-94de-005e1f6627cf Claim ID PDF Hash 5d1becfd0924501e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 265-моддаси аролик кодекси 265 code_article
онунининг 33-моддаси онуни 33 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/4675-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Х. Абдураимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – А. Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси А.Мадаминовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар О.Садиков ва С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевнинг котиблигида, даъвогар - Андижон вилояти қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг, жавобгар - Андижон шаҳар Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги бўлимига нисбатан 2025 йил 17 март куни берилган 181570771-сонли объектни ихтисослигини ўзгартириш ҳамда реконструкция қилишга берилган рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “Y ni h t inv st” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Андижон вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилояти қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (кейинги ўринларда матнда учинчи шахс деб юритилади)га нисбатан 2025 йил 17 март куни берилган 181570771-сонли объектни ихтисослигини ўзгартириш ҳамда реконструкция қилишга берилган рухсатномани бекор қилишни сўраган. Суднинг 2025 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ишга низонинг предматига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Y ni h t inv st” масъулияти чекланган жамияти ҳамда АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан ишга дахлдор бўлмаган жавобгар Андижон шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими ишга дахлдор бўлган жавобгар “Y ni h t inv st” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда жавобгар деб юритилади) билан алмаштирилган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, Андижон шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан 2025 йил 17 март куни “Y ni h t inv st” масъулияти чекланган жамиятига берилган 181570771-сонли объектни ихтисослигини ўзгартириш ҳамда реконструкция қилишга берилган рухсатнома бекор қилинган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар томонидан кассация шикояти берилган ва унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўралган. Суд мажлисида даъвогар ва учинчи шахс Андижон шаҳар Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги бўлими вакиллари бино банк кредити учун гаровга қўйилганлиги, 200-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган низомнинг 19-бандида тақиқ, хатлов қўйилганда объектни қайта ихтисослаштиришга рухсат берилмаслиги белгиланганлиги сабабли биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Суд мажлисида учинчи шахс банк вакили МЧЖга кредит ажратилганлиги, уни таъминоти сифатида бинолар гаровга қўйилганлиги, таъқиқ қўлланганлиги, бинони қайта қуришга рухсатнома олиб МЧЖ бузиб, янги қурилиш бошлаганлигини билдириб, шикоят бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар вакили суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, ундан вакил қатнашмади. Судга илтимоснома йўллаб, жавобгар вакили Тошкент шаҳрига хизмат сафарига юборилгани, иқтисодий иш бўйича суғурта ташкилотини ишга учинчи шахс сифатида жалб қилиш мақсадида суд мажлисини кейинга қолдиришни сўраган. Судлов ҳайъати ушбу илтимосномани муҳокама қилиб, илтимоснома асослантирилмаганлиги, жавобгар вакили хизмат сафарига юборилгани ҳақидаги ҳамда ушбу иш суғурта ташкилотига алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатларни илтимосномага илова қилмаганлиги сабабли судлов ҳайъати илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар вакилининг иштирокисиз суд мажлисини ўтказишни лозим топди. Судлов ҳайъати даъвогар ва учинчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” Бунёдкор филиали ва “Y ni h t inv st” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 17 октябрь куни йиллик 32 фоиз устама тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм кредит ажратиш тўғрисидаги 1224-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, жавобгарга тегишли Андижон шаҳар, Ёйилма МФЙ, Ломоносов кўчаси 1-уй манзилда 7 623 кв.м ер майдонида жойлашган нотурар бино-иншоотлар 2024 йил 18 октябрь кунги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган. Андижон вилояти Архитектура, шаҳарсозлик кенгашининг 2024 йил 20 февралдаги йиғилиш баёнида жавобгарга юқоридаги манзилдаги бузиб, ўрнида 12 қаватли бино иншоотлари қуриш таклифи кўриб чиқилиб, рухсат берилган. Ушбу йиғилиш баёнини Андижон вилоят ҳокими ўринбосари, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги бошқармаси (даъвогар) ва бошқа кенгаш аъзолари имзолашган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги “Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 200-сонли Қарорининг 2-иловасида, бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (келгусида регламент деб юритилади) тасдиқланган. Регламентнинг 10-бандида, турар жойни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ йўқлиги ёки ушбу турар жойга нисбатан хатлов мавжуд эмаслиги (ипотека бундан мустасно); рухсат беришга доир талаб ва шартлар ҳисобланиши белгиланган. Ваколатли органга сўровнома тушганидан сўнг етти иш куни мобайнида объектни жойига бориб бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш имкониятлари мавжудлигини ўрганади ва QR-код қўйилган рухсатномани беради ёки рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда рухсатнома беришни рад этиши регламентнинг 18-бандида қайд этилган. Жавобгарнинг 2025 йил 17 мартдаги 181570771-сонли мурожаатига асосан Андижон шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан объектни ихтисослигини ўзгартириш ҳамда реконструкция қилишга рухсатнома берилган. Рухсатномада юқоридаги манзилдаги маъмурий бино ва омборхона бино иншоотлари бузилиб, ўрнига замон талабларига мос равишда 12 қаватли бинолар қурилишига рухсат берилган. Регламентнинг 19-бандида ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ, хатлов (ипотека бундан мустасно) қўйилганлиги ваколатли орган томонидан рухсатнома беришни рад этиш учун асос ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 265-моддасига кўра, кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги қонунининг 33-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошида ваколатли органнинг лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши белгиланган. Шунингдек, мазкур модданинг учинчи қисмида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат ушбу модда биринчи қисмининг еттинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади деб кўрсатилган. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Жавобгар ўзига тегишли бинони қайта қуриш, объектни қайта ихтисослаштиришга рухсатнома беришни рад этиш учун асос бўлган ҳолатлар даъвогар томонидан исботланмаган. Бино-иншоотни ипотека шартномасига асосан гаровга қўйган бўлсада, бирон-бир орган томонидан хатланмаган ёки тақиқ қўлланмаган. Юқоридаги регламентда тақиқ ёки хатлов бўлганда қайта ихтисослаштиришга рухсат берилмаслиги, бироқ ипотека бундан мустасно эканлиги белгиланган. ИПКнинг 217-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Объектни қайта ихтисослаштириш ҳақидаги рухсатнома тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган рухсатнома ҳисобланмайди. Даъвогарнинг даъво талаби ўз исботини топмаганлиги сабабли қаноатлантиришдан рад этиш лозим бўлади. ИПКнинг 302-моддасида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқламасдан даъвогарнинг даъво аризасини қанаоатлантириш ҳақида барвақт тўхтамга келган. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни, биринчи инстанция суди учун даъвогар тўлаган 41 200 сўм почта харажати, кассация инстанция суди учун жавобгар тўлаган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 169, 215, 217, 301, 302- моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “Y ni h t inv st” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 октябрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур қарордан норози тараф тафтиш тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А. Мадаминов Ҳайъат аъзолари С. Умаралиев О. Садиков