← Назад
Решение #2835892 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 108 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12206-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида).
Қўқон шаҳри
2025 йил 10-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида, судья
ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖ
тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 100000000 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
НИҚЛАДИ:
Даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи”МЧЖ ҳисобидан 100000000 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Суд ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларга
кўра, даъвони аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларида, суднинг 21.11.2025 йил кунги ажримига асосан, суд муҳокамаси
10.12.2025 йил куни соат 10.30 га Қўқон туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган.
Даъвогар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд
мажлисига (соат 18-00 га қадар) ундан вакил келмади. Видеоконференцалоқа режимига
ҳам уланмади. Видеоконференцалоқа режимига уланмаганлиги тўғрисида АКТ ходими
томонидан маълумотнома берилган.
Суд мажлиси куни, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далиллар иш ҳужжатларида мавжуд.
Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандида, даъвогар суд мажлисига
келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса, суд
даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Иқтисодий процессуал кодексининг 108-моддасига мувофиқ, даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал
қилиниши мумкин.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, тўланган 41200
сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, республика бюджетига даъвогар
ҳисобидан 2000000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107,
108, 109, 128, 195-моддаларини қўллаб,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “Даъвогар номи”МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 2000000 сўм
давлат божи ундирилсин. Тўланган 41200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач,
даъвогар судга умумий тартибда яна мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалиги тушунтирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ажрими устидан шикоят (протести)
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
Г.Холматова