Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4721 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q RSHI NEFT B Z SI Ответчик / Подсудимый
Source ID 1f9b96d6-57de-4dea-99e7-31a0688f8c27 Claim ID PDF Hash 56a3d21b376c44ba... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4721-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 10 декабрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “Q RSHI NEFT B Z SI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан 4 050 970 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакили Л.Чориев (2025 йил 9 декабрдаги 12/570-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) даъвогар “Q RSHI NEFT B Z SI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “**********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 050 970 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили судга қўшимча ҳужжатларни тақдим этиб, унга асосан даъво талаби асосли эканлиги ҳақида тушунтириш бериб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида палата ва жавобгар ўз вакиллари иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида палата ва жавобгарга суд мажлиси вақти ва жойи ҳақидаги ажрими етказилганлиги тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд. Бу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ҳамда 170-моддалари талабларига кўра низони мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишни палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида нефт маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш ҳақида шартнома тузилган. Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 1-бандига асосан ижрочи (даъвогар) дизел ёқилғиси маҳсулотини етказиб бериши, буюртмачи (жавобгар) эса бу маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича даъвогар (ижрочи) томонидан етказиб берилган дизел ёқилғиси тарафлар ўртасида тасдиқланган тарқатма хати ва ишончнома билан жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги тасдиқланган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, сотиб олувчи сотувчига олдиндан 100 фоиз миқдорида маҳсулот ҳақини тўлаб бериши кўрсатилган. Даъвогар томонидан етказиб берилган дизел ёқилғиси маҳсулотлари учун жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмасдан 4 050 970 сўмлик тўловлар амалга оширилмаган. Ушбу қарздорлик тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада мазкур низо келиб чиқиб, даъвогар судга ушбу даъво ариза билан мурожаат қилган. Шартноманинг 6.1-бандига кўра, томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республика Фуқаролик кодексига ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонунига биноан жавобгар бўлиши белгиланган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Суд, даъвогар томонидан жавобгарга дизел ёқилғиси маҳсулоти етказиб берилганлиги ишда мавжуд бўлган ҳисобварақ-фактура билан ўз исботини топганлиги, жавобгар эса шартлашилган миқдорда ва тартибда маҳсулот ҳақи учун тўловни амалга оширмаганлигини инобатга олиб, даъвони асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво асосли деб ҳисобланганлиги боис, ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра давлат божи ва почта харажатлари жавобгарнинг зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Q RSHI NEFT B Z SI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 050 970 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов