← Назад
Решение #2835908 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21517-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев,
даъвогар “АА” акциядорлик жамиятининг жавобгар
“ББ” фермер хўжалиги
ҳисобидан 7 956 485 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” фермер хўжалиги
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар
учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона
истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва
истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини
олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз
вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 7 956 485 сўм миқдорда
қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини
жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага
келган 7 956 485 сўм қарздорлик ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан
даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда
судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим
этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига биноан соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган
тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 10 декабрь куни соат 09:05 га белгиланган ҳамда
жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво
аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
ёзма эътироз билдирилмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар энергия таъминоти
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шахобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 15 мартда
460475-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, даъвогар жавобгарга тармоқлар
орқали электр энергиясини етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар электр энергияси
хақини шартномада белгиланган муддатда ва тартибда тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан узликсиз электр
энергияси етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”нинг 41-бандига асосан жавобгар билан даъвогар
ўртасида тузилган электр таъминоти шартномасининг 3.4-бандига кўра,
истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб
даври бир ой деб белгиланган.
Жавобгар томонидан шартнома бўйича етказиб берилган электр энергияси
учун тўловлар амалга оширилмаган.
Натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, жавобгарнинг даъвогар олдида
7 956 485 сўм миқдорида қарздорлиги юзага келган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда суд мажлиси куни
ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 7 956 485 сўмни ташкил
этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар,
солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 29-бандига кўра, иссиқлик ва электр энергиясини
етказиб берувчилар — тегишинча иссиқлик ва электр энергиясини етказиб бериш
юзасидан хизматлар учун тўловлар бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги
даъволар, аризалар ва шикоятлар билан судга мурожаат қилганда, давлат божини
тўлашдан озод қилинган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 956 485 сўм қарздорлик, 41 200 сўм
почта харажати ва республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236,
468, 474-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 2034,
2035-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “АА” акциядорлик
жамияти фойдасига 7 956 485 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “ББ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддат
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев