Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/280 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3ffa0f93-f57b-4a1f-8c4f-a4d4fd9dd810 Claim ID PDF Hash 15b44c039b541b76... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 37-моддаси онун 37 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 45-моддаси онуннинг 45 law
онун 45-моддаси онун 45 law
онун 46-моддаси онун 46 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****3-2501/****-сонлииқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья**** Кассация инстанцияси судида маърузачи судья **** Тафтишинстанцияси судида маърузачи судья **** БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГҚАРОРИ **** **** йил10 декабрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси ****нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар **** ва О.Қўлдошовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида,аризачи Бухоро вилоят божхона бошқармасивакиллари ****, **** (**** йил 10 ноябрдаги ****-сонли ишончнома асосида) иштирокида,аризачи Бухоро вилоят божхона бошқармасининг“****” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 11 ноябрдаги қарориганисбатан Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан берилгантафтиш тартибидагишикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд **** кўрибчиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Бухоро вилоят божхона бошқармаси (бундан буён матндааризачидеб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матндақарздордеб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва унга нисбатан кузатув тартиб-таомилини жорий этишни сўраган. Суднинг **** йил 17 февралдаги **** билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. Қарздорга нисбатан кузатув тартиб-таомили жорий этилган ва **** бошқарувчи этиб суд бошқарувчиси **** тайинланган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, қарздор тўловга қобилиятсиз (****) деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган.Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб, биринчи тоифали суд бошқарувчиси **** тайинланган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 11 ноябрдаги қарори биланҒиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 18 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул қилинган,Бухоро вилоят божхона бошқармасининг аризаси кўрмасдан қолдирилган. Аризачи кассация инстанциясининг қароридан норози бўлиб тафтиш тартибида шикоят берган. Тафтиш шикоятидақарздорликни ундириш бўйича чора-тадбирлар кўрилганлиги, **** бошқарувчи томонидан қарздорнинг номида мол-мулклар мавжудлиги инвентаризация қилиниб, кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар аниқланмаганлиги, суд қарорида асосланган Олий суднингПленум қарори**** йил 23 июнда қабул қилинганлиги, суднинг ҳал қилув қарори **** йил 18 апрелда қабул қилинганлигини, қарздорликни ундириш чоралари кўрилган бўлсада, ижро ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинмаганлигини маълум қилиниб,Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 11 ноябрдаги қарорини бекор қилиш ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган. Суд **** иштирок этган аризачи вакиллари қарздор томонидан шартнома ва божхонаюк декларацияси асосида иссиқхона **** жиҳозлари олиб кирилиб, ИМ-74 божхона режимига расмийлаштирилганлигини, мазкур иссиқхона қарздор томонидан ўрнатилиб, ишлатиб юборилганлиги сабабли суд қарори асосида ИМ-40 “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганда тўланиши лозим бўлган **** ****,**** миқдорида пул маблағлари ****-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган қарорга биноанундирилганлигини, қарздорлик суммаси тўланмаганлиги сабабли тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишга мурожаат қилинганлигини, кейинчалик қарздор биланТуркия давлати юридик шахси ўртасида тузилган иссиқхонани етказиб бериш шартномаси суд қарори асосида **** эмас деб топилиб, иссиқхона **** хатловдан чиқарилганлигини, қарздорнинг номида бошқа кўчмас мол-мулки ва бошқа мулклари мавжуд эмаслигини, **** бошқарувчи томонидан ҳамбу ҳолатлараниқланганлигини, қарздорликни ундириш бўйича **** ижро бюросининг ижро ишини юритишни тугатиш қарори қабул қилинмаганлигини, биринчи инстанция суди аризани тўғри қаноатлантирганлигини, кассация инстанциясининг аризани кўрмасдан қолдириш **** қарори асоссиз эканлигини маълум қилишиб,Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 11 ноябрдаги қарорини бекор қилишнива биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришнисўрашди. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор ва****бошқарувчи суд **** вакил иштирокини таъминлашмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддаси биринчи қисмига кўра, тафтиш тартибидаги шикоятни берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчишахслар ишни кўриш **** ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг ****-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади.Иш муҳокамасининг **** ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишниқарздор ва **** бошқарувчи вакилининг иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб,аризасивакилларининг тушунтиришларини эшитиб, тафтиш шикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосанаризачининг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздорнинг таъсис ҳужжатлари Ғиждувон туман Давлат хизматлари маркази томонидан **** йил 5 апрелдаги ****-сонли реестр **** билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган ва унга **** (СТИР) **** берилган. Қарздорнинг **** фоиз таъсисчиси фуқаро **** ҳисобланади.Қарздор сабзавот етиштириш фаолиятини олиб борган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига жами **** ****,**** ундириш белгиланган (****-сонли иш). Шундан сўнг, кредитор ижро ҳужжатини **** ижро бюроси Ғиждувон туман бўлимига юборган.**** ижро бюросининг Ғиждувон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан бугунги кунга қадар ижро ҳаракатлари давом этиб, қарздорлик кредиторга ундириб берилмаган. Шу сабаблиаризачиқарздорнитўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: **** тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли **** юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан **** бўлса, шаҳарни ташкил этувчи **** ҳамда унга тенглаштирилган **** томонидан эса олти ой ичида ****, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул **** бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз **** **** қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг **** унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 37-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин,бундан ушбу қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Судлов ҳайъати аризачининг тафтиш шикоятида келтирган қарздорликни ундириш чора-тадбирлари кўрилганлиги, қарздорнинг молмулки мавжудэмаслиги аниқланганлиги **** **** билан қуйидагиларга кўра келишмайди. Биринчидан,Қонуннинг 41, 43-моддасида кредиторнинг аризасида кўрсатилиши керак бўлган ҳолатлар ва аризага илова қилинадиган ҳужжатлар кўрсатилган. Шунингдек, қонуннинг 45-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** аризаси ушбу Қонуннинг41ва43-моддалариданазарда тутилган талабларга жавоб бериши керак. Давлат солиқ хизмати органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** аризасига қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чора-тадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак. Бироқ, аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасига суд қарорига асосан ундирилган божхона йиғимини ундиришга доир чора-тадбирлар кўрилганлигига оид далилларни илова қилмаган. Иккинчидан,божхона тўловларини ундириш **** суд ижро ҳужжатиаризачи томонидан**** ижро органига **** қилинган бўлсада, **** ижро органи томониданқайтарилмаган. Учинчидан, аризачи вакили судга мурожаат қилгунга қадар тегишли давлат органи ва ташкилотларга қарздорнинг мол-мулки мавжудлигини аниқлаш учун сўровлар берганлигини билдирсада, **** ижро органи томонидан қарздорнинг мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли суд ҳужжатини ижро қилиш имконияти йўқлигини асос қилиб ижро ҳужжати ижросиз қайтарилмаган, балки ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Биринчи инстанция суди томонидан аризани иш юритишга қабул қилиш ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишда аризачи томонидан мавжуд божхона тўловлари бўйича қарзни ундириш юзасидан барча чора-тадбирлар кўрилганлиги текширмасдан, аризани қаноатлантириш **** **** хулосага келган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан “тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги**** йил 23 июндаги13-сонли Қарори(Бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)10-бандига кўра, судлар назарда тутишлари лозимки, давлат солиқ ва божхона хизмати органи томониданқарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш **** ариза бериш учун солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлиши ва шу сабабли аризага қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундиришга доир чора-тадбирлар кўрилганлигига оид далиллар илова қилиниши керак (Қонун 37-моддасининг олтинчи қисми, 45-моддасининг иккинчи қисми). Аризачи мазкурПленум қарори суд ҳужжати қабул қилингандан кейин қабул қилинганлиги **** **** келтирган бўлсада, қонун 45-моддасининг иккинчи қисмида мазкур қоида олдиндан белгиланган бўлиб, Пленум қарорида бу **** кенгайтирибтушунтириш берилган.Қолаверса, кассация инстанцияси судида иқтисодий иш кўриб чиқилган **** Пленум қарори амалда бўлган. Пленум қарори 10-бандининг учинчи хатбошисида,агар давлат солиқ хизмати органининг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризасига солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори илова қилинмаган бўлса, ариза Қонун 46-моддасининг олтинчи қисми ва ИПК ****моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан қайтарилади, ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса — у ИПК ****-моддасининг 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади. Ушбу қоида давлат божхона хизмати органининг аризасига ҳам татбиқ этилади- деб тушунтириш берилган. ИПК ****-моддасининг бешинчи бандига асосан, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Кассация инстанцияси судиаризачи бўлган божхона органи қарздорни умумий тартибда **** деб топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат этишдан аввал қонунчиликка мувофиқ қарздорликни ундиришга доир чоратадбирларни кўриши лозим бўлганлиги,биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаси талаблари бузилганлигисабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишва аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъатиаризачининг тафтиш шикоятида келтирган **** кассация инстанциясининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК **** 8-моддасининг биринчи қисмига биноан, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки **** ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Иш ҳужжатларида кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПК ****7-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ****. Тафтиш инстанцияси суди ишда аниқланган ҳолатлар ва қонунчилик талабидан келиб чиқиб, кассация инстанцияси суди томонидан қарор қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига тўлиқ риоя қилинганлигини, суд ҳужжатини ўзгартириш ёҳуд бекор қилиш учун асосларнинг мавжуд эмаслигини инобатга олиб,аризачининг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПК ****-моддасининг 1-бандига кўрасуд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг 9-бандига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ёки тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ **** Баён этилганларга асосан судлов ҳайъатисуд **** ундириш масаласини муҳокама қилиб,аризачининг тафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилганлигиҳамда давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни,тафтиш инстанцияси суди учунаризачитомонидан олдиндан тўланган412**** почта **** унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг****7, ****8-моддалариниқўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 11 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Бухоро вилоят божхона бошқармаситомонидантафтиш инстанцияси суди учун олдиндан******** почта **** тўлаганлиги инобатга олинсин ва унинг зиммасида қолдирилсин. Қарориқабулқилинганқундан эътиборанқонунийкучгакиради. Мазкур қарор устиданбир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоятқилиниши (протест киритилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** О.Қўлдошов ****3-2501/****-сонлииқтисодий иш маърузачи судья **** БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (Хулоса қисми) **** **** йил 10 декабрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси **** раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар **** ва О.Қўлдошовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, аризачи Бухоро вилоят божхона бошқармаси вакиллари ****, **** (**** йил 10 ноябрдаги ****сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Бухоро вилоят божхона бошқармасининг“****” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қабул қилинган Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 11 ноябрдаги қарориганисбатан Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан берилгантафтиш тартибидагишикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд **** кўрибчиқиб,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг****7, ****8-моддалариниқўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Бухоро вилоят божхона бошқармаситомонидан берилган тафтиш шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг **** йил 11 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Бухоро вилоят божхона бошқармаситомонидан тафтиш инстанцияси суди учун олдиндан **** сўм почта **** тўлаганлиги инобатга олинсин ва унинг зиммасида қолдирилсин. Қарориқабулқилинганқундан эътиборанқонунийкучгакиради. Мазкур қарор устиданбир йил муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоятқилиниши (протест киритилиши) мумкин. Раислик қилувчи **** ҳайъат аъзолари **** О.Қўлдошов