Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19484 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3df41c5b-b080-40b6-9793-29bee1110027 Claim ID PDF Hash 19b699810c1a95af... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФК 260-моддаси ФК 260 law
Мазкур кодекснинг 261-моддаси Мазкур кодекс 261 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
------------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 10 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, даъвогар ----------(ишончнома асосида), жавобгар вакили ------------(ишончнома асосида), ---------- иштирокида, даъвогар ---------- МЧЖнинг жавобгар ---------- унитар корхонаси ҳисобидан 245584000 сўм асосий қарз, 122792000 сўм пеня, жами 368376000 сўмни ундириш ҳақидаги даъво аризасини Наманган туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ---------- МЧЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, ---------- унитар корхонаси ҳисобидан 245584000 сўм асосий қарз, 122792000 сўм пеня, жами 368376000 сўмни ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 1 декабрдаги ажрими билан ---------- унитар корхонаси унинг ҳуқуқий вориси ---------- давлат муассасаси(бундан буён матнда – жавобгар) билан алмаштирилган. Суднинг 2025 йил 21 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, ариза тақдим этиб, даъвонинг пеня қисмидан воз кечишини билдирди ва асосий қарздорликни ундиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, ҳақиқатда қарздорлик мавжудлиги ва тез орада уни тўланишини билдирди. Наманган туман бўлими фитосанитар назорати давлат инспектори – мутахассис суд мажлисида жавобгарнинг даъвогардан 245584000 сўмлик қарздорлиги мавжудлигини маълум қилди. Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ўз вакиллари орқали суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармасининг иштирокисиз кўришни лозим топди. Бироқ, олдинги суд мажлисида қатнашган Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили тарафлар ўртасида тузилган шартнома “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида тузилганлиги, ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлиги, бироқ даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобварақ-фактура белгиланган тартибда жўнатилмаганлиги сабабли даъвонинг пеня ундириш қисми асоссизлигини билдирган. Прокуратура вакили даъвонинг асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, мутахассис хулосаси ва прокурор фикрини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвонинг пеня қисми бўйича иш юритишни тугатишни ва даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2024 йил 20 майдаги 8-сонли шартномага асосан 8-сонли ҳисобварақ-фактура билан 245584000‬сўмлик Павлония ва Катальпа кўчатлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 245584000 сўм қарздорлик вужудга келган. Тарфлар ўртасида 2025 йил 24 июнда солиштирма далолатнома тузилган ва жавобгар 245584000 сўмлик қарздорлик мавжудлигини тасдиқлаган. Наманган вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси мутазассисининг 2025 йил 24 ноябрдаги маълумотномасига кўра тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 20 майдаги 8-сонли шартнома “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида тузилган ва ғазначиликдан рўйхатдан ўтган. Бироқ даъвогар томонидан тегишли тартибда ҳисобварақ-фактура жавобгарга жўнатилмаган. Бундан ташқари, Наманган туман бўлими фитосанитар назорати давлат инспектори ва Наманган туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг мутахассислари томонидан жавобгар иштирокида ўтказилган ўрганиш юзасидан тузилган маълумотномада даъвогар томонидан умумий суммаси 245584000 сўмни ташкил этувчи 2318 дона павлония ва 250 дона катальпа кўчатлари жавобгарга етказиб берилган.‬ ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига асосан агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳаққи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. Маҳсулотнинг етказиб берилганлиги факти тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, мутахассисларнинг маълумотномалари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг 245584000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, уни тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида тўлов кечиктирилган 533 кун учун 122792000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. ФКнинг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунга кўра, даъвогар жамият шартномага асосан жавобгар ҳисобидан пеня ундиришни талаб қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда, суд, юқоридаги қонун ҳужжатлари нормаларини инобатга олган ҳолда даъвонинг пеня ундириш талабини камайтиришни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3500000 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмида эса агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланган 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати, Олий суднинг депозитига 103000 сўм ВКА харажатини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ---------МЧЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ---------- унитар корхонаси ҳисобидан: - даъвогар ---------- МЧЖ фойдасига 245584000 сўм асосий қарз, 3500000 сўм пеня, жами 16611000 сўм ҳамда олдиндан тўланган 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати; - Олий суднинг депозитига 103000 сўм ВКА харажати ундирилсин.‬ Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов